Қозоғистон бензин экспортига тақиқни узайтиради ва олма импортини чеклайди
29 август 2024, 21:30

Қозоғистон бензин экспортига тақиқни узайтиради ва олма импортини чеклайди

Қозоғистон автотранспортда бензин ва дизель олиб чиқишга 2022 йил июль ойида жорий этилган тақиқни яна узайтиради, шунингдек, мамлакат ичидаги яхши ҳосил туфайли олма импорти чекланади. Йил бошидан буён Ўзбекистон Қозоғистон бозорига 2,8 млн доллардан ортиқ олма етказиб берди.

Шахматчи Нодирбек Ёқуббоев Абу-Дабидаги очиқ турнирда ғолиб чиқди ва $30 минг ишлаб олди
29 август 2024, 20:41

Шахматчи Нодирбек Ёқуббоев Абу-Дабидаги очиқ турнирда ғолиб чиқди ва $30 минг ишлаб олди

Ўзбекистонлик шахматчи Нодирбек Ёқуббоев Абу-Дабидаги очиқ турнирда бирор мағлубиятсиз ғолиб чиқди. У 30 минг доллар мукофот пули олди. Шамсиддин Воҳидов ҳам худди шунча очко жамғарди, аммо учинчи ўринни эгаллади. Ladies гуруҳида Афруза Ҳамдамова биринчи ўринни қўлга киритди.

Қозоғистон Тожикистондан электр энергиясини Ўзбекистон орқали импорт қилишни режалаштирмоқда
29 август 2024, 19:53

Қозоғистон Тожикистондан электр энергиясини Ўзбекистон орқали импорт қилишни режалаштирмоқда

Қозоғистон Тожикистоннинг Роғун ГЭСидан электр энергиясини Ўзбекистон орқали импорт қилмоқчи. Ўзбекистон ҳам аввал шу станциядан электр харид қилишни кўриб чиққанди. Тожикистон ГЭС қурилишини якунлашга ташқи молиялаштириш олиш учун энергия етказиб бериш бўйича шартномалар тузиши керак.

«Онкологик беморлар навбатда туриб қийналмасин». Президент янги қурилган Республика онкология марказини бориб кўрди
29 август 2024, 19:26

«Онкологик беморлар навбатда туриб қийналмасин». Президент янги қурилган Республика онкология марказини бориб кўрди

Президент Тошкент тиббиёт академияси ёнида қурилган Республика онкология марказининг янги мажмуасини бориб кўрди. Лойиҳа Жанубий Корея тажрибаси асосида ишлаб чиқилган. Қурилиш ишларига 1,2 триллион сўм ажратилган.

Шахмат: Нодирбек Абдусатторов Синкфилд кубогида 3−4-ўринларни эгаллади
29 август 2024, 18:48

Шахмат: Нодирбек Абдусатторов Синкфилд кубогида 3−4-ўринларни эгаллади

Ўзбекистонлик гроссмейстер Нодирбек Абдусатторов АҚШда ўтказилган Синкфилд кубоги нуфузли турнирида 3−4-ўринларни эгаллаб, 40 минг доллар мукофот пулига эга бўлди. Охирги турда у 27 та ҳаракатда Ян Непомняшийдан устун келди. Алиреза Фирузжа биринчи, Фабиано Каруана иккинчи ўринни эгаллади.

Президент марҳум академик Беҳзод Йўлдошевнинг хонадонида бўлди
29 август 2024, 17:26

Президент марҳум академик Беҳзод Йўлдошевнинг хонадонида бўлди

Шавкат Мирзиёев кеча вафот этган Фанлар академияси президенти, академик Беҳзод Йўлдошевнинг хонадонига борди. Давлат раҳбари марҳумнинг эзгу ишларини ёдга олди, унинг рафиқаси ва фарзандларига ҳамдардлик билдирди.

Ал-Ула: Asialuxe Travel янги йўналишни тақдим этди
29 август 2024, 17:00

Ал-Ула: Asialuxe Travel янги йўналишни тақдим этди

Asialuxe Travel сайёҳлик компанияси туристларга Саудия Арабистонининг ноёб табиий ва маданий кашфиётлар кутаётган хазинаси Ал-Улага ташриф буюришни таклиф қилади.

Термиз халқаро савдо маркази ўз ишини бошлади
29 август 2024, 16:02

Термиз халқаро савдо маркази ўз ишини бошлади

Термиз халқаро савдо марказининг очилиш маросими бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов, Афғонистон бош вазири в.б. Абдул Ғани Бародар, Озарбайжон бош вазирининг ўринбосари Шахин Мустафаев қатнашди.

Японияга «Шаньшань» тайфуни ёпирилди, миллионлаб аҳоли эвакуация қилинмоқда
29 август 2024, 15:36

Японияга «Шаньшань» тайфуни ёпирилди, миллионлаб аҳоли эвакуация қилинмоқда

Япония жануби-ғарбида «Шаньшань» тайфуни кузатилди, 200 мингдан ортиқ хонадон электр таъминотисиз қолди. Toyota ва бошқа автомобиль ишлаб чиқарувчилар заводларда ишни тўхтатди, юзлаб рейслар бекор қилинди. Ҳукумат мамлакат бўйлаб 5,2 миллиондан ортиқ аҳолини эвакуация қилиш топшириғини берди.

IT Park University мутахассислари IТ соҳаси бўйича маслаҳатлар берди
29 август 2024, 15:00

IT Park University мутахассислари IТ соҳаси бўйича маслаҳатлар берди

IT Park University тез ўзгарувчан IТ дунёсида талабгир бўлиш учун қай тарзда ихтисосликни танлаш ва кўникмаларни ривожлантириш ҳақида сўзлаб берди.

Туркияда 4 йил тутқунликда сақланган аёл қутқарилди
29 август 2024, 14:44

Туркияда 4 йил тутқунликда сақланган аёл қутқарилди

Туркиянинг Ушоқ шаҳрида 2020 йилдан бери тутқунликда ушлаб турилган қашқадарёлик аёл қутқарилди. Уни Ўзбекистонга қайтариш бўйича ишлар бошланган. Аёлни тутқунликда сақлаган турк фуқаросига жиноят иши очилди.

Йўл ҳаракати билан боғлиқ нотўғри чиқарилган қарор юзасидан ЯИДХПга шикоят йўллаш мумкин бўлди
29 август 2024, 14:16

Йўл ҳаракати билан боғлиқ нотўғри чиқарилган қарор юзасидан ЯИДХПга шикоят йўллаш мумкин бўлди

Ўзбекистонда эндиликда йўл ҳаракати қоидалари бузилиши билан боғлиқ чиқарилган қарор ва хабарномалар бўйича my.gov.uz портали орқали шикоят йўллаш мумкин.

Рақобат қўмитаси «Ўзбекнефтгаз»га нисбатан иш қўзғатди
29 август 2024, 13:00

Рақобат қўмитаси «Ўзбекнефтгаз»га нисбатан иш қўзғатди

Рақобат қўмитаси «Ўзбекнефтгаз»нинг 4,8 млрд сўмга яқин савдоларида «Рақобат тўғрисида»ги қонуннинг 29-моддаси бузилганига оид аломатларни аниқланди. АЖга нисбатан иш қўзғатилди.

Onix турар жой мажмуаси тайёр кадастрга эга коттежларни гибрид тўлов дастури асосида таклиф этади
29 август 2024, 13:00

Onix турар жой мажмуаси тайёр кадастрга эга коттежларни гибрид тўлов дастури асосида таклиф этади

Onix турар жой мажмуаси фойдали тўлов дастури бўйича тайёр кадастрли коттежларни сотиб олиш учун мослашувчан шароитларни таклиф этади.

Паралимпиада-2024. 1-кунда ўзбекистонлик 6 спортчи иштирокини бошлайди
29 август 2024, 12:46

Паралимпиада-2024. 1-кунда ўзбекистонлик 6 спортчи иштирокини бошлайди

Париждаги Паралимпия ўйинларининг биринчи кунида ўзбекистонлик 5 спортчи пара сузиш баҳсларида қатнашади. Паратаэквондочи Зиёдахон Исоқова (-47 кг) иштирокини чорак финалдан бошлайди.

Корхоналар муаммоларини ҳал қилиш учун уларга масъуллар бириктирилади
29 август 2024, 11:57

Корхоналар муаммоларини ҳал қилиш учун уларга масъуллар бириктирилади

Бош вазир ўринбосари Жамшид Қўчқоров президентга вилоят ва туманлардаги саноат билан «корхонабай» ишлаш бошлангани, уларга айланма маблағ, электр ва газ таъминоти, солиқ масалалари бўйича кўмаклашилаётгани ҳақида ҳисобот берди. Президент корхоналарга масъулларни бириктириш бўйича топшириқ берди.

Трампга сайлов натижаларини бекор қилишга уриниш бўйича яна айбловлар қўйилди
29 август 2024, 11:28

Трампга сайлов натижаларини бекор қилишга уриниш бўйича яна айбловлар қўйилди

Махсус прокурор Жек Смит Дональд Трампнинг 2020 йилги сайлов натижаларини бекор қилишга уриниши бўйича янги айблов хулосасини судга берди. Ҳужжат Олий суднинг АҚШ собиқ президентларининг қисман жиноий иммунитетга бўлган ҳуқуқи тўғрисидаги қарорини инобатга олган ҳолда қайта кўриб чиқилди.

Samsung Galaxy хавфсизлик тизими ёрдамида онлайн фаолликни махфий сақлаш
29 август 2024, 11:00

Samsung Galaxy хавфсизлик тизими ёрдамида онлайн фаолликни махфий сақлаш

Энди «Хавфсиз Wi-Fi» ва Samsung Internet воситалари фойдаланувчи қаерда бўлишидан қатъи назар, махфийликни таъминлайди.

Бўстонлиқдаги ўрмон хўжалиги ерларида ёнғин содир бўлди
29 август 2024, 10:43

Бўстонлиқдаги ўрмон хўжалиги ерларида ёнғин содир бўлди

Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманидаги ўрмон хўжалигида ёнғин чиқиб, 1,5 гектар майдонда қуруқ ўт ва шох-шабба ёнди. Уни ўчииришга 3 та экипаж, 30 нафар қутқарувчи ва хўжаликнинг 20 нафар ходими жалб қилинди.

ОТМлардаги супер контракт миқдори эълон қилинди
29 август 2024, 10:35

ОТМлардаги супер контракт миқдори эълон қилинди

Ўзбекистон давлат ОТМларидаги супер контракт миқдорлари тасдиқланди. Табақалаштирилган контрактни тўплаган баллари қабул чегарасига 4,05 баллдан ортиқ етмаган, 56,7 баллдан кам бўлмаган талабалар тўлаган ҳолда ўқишга кириши мумкин.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг