Мустақиллик байрами муносабати билан Тошкентдан Нукус, Бухоро, Термиз, Урганч, Фарғона ва Наманганга қўшимча авиақатновлар йўлга қўйилади.
Ўзбекистон мустақиллигининг 33 йиллиги муносабати билан Yunusabad Residence турар жой мажмуасидаги коттежларнинг янги эгаларига BYD Chazor автомобили совға қилинади.
2024 йилнинг январь-июнь ойларида Тошкент метрополитенида 131,9 млн йўловчи ташилди. Кунлик ташиш кўрсаткичи ўртача 724,5 минг нафарни ташкил этмоқда.
Зангиота туманида ҳаракатланиб кетаётган Damas тўлиқ ёниб кетди. Ҳайдовчи автомобилдан тушиб қолган. Ҳеч ким жароҳат олмаган.
Навоий вилоятининг Учқудуқ туманига Учқун Елмуратов ҳоким этиб тайинланди. У бунга қадар «Агробанк» вилоят филиали бошлиғи вазифасида фаолият юритган.
Тошкент метросининг вагонларидан бирида кичик ойна синди. Метрополитен тирқиш йўловчилар томонидан эҳтиётсиз ҳаракат сабаб синганини маълум қилди.
Данғара туманида хизмат вазифасини бажараётган профилактика инспектори фуқаронинг пичоқ билан ҳужум қилиши оқибатида вафот этди.
Fido-Biznes IТ-компанияси Islamic Business and Finance билан ҳамкорликда Ўзбекистонда ислом молияласини ривожлантириш бўйича меморандум имзолади.
Андижон шаҳрининг собиқ ҳокими Дилмурод Раҳматуллаев 17 август куни Ободонлаштириш бошқармасига раҳбар бўлганди. Бир ҳафта ўтгач, у «соғлиғи сабабли» ушбу лавозимдан кетди.
Qanot Sharq авиакомпаниясининг Истанбулдан Самарқандга учаётган А320 самолёти Туркия шимолидаги Мерзифон аэропортида тўхташни амалга оширди. Бунга салондаги босимнинг пасайиши сабаб бўлди. Самолёт хавфсиз қўнди.
Telegram асосчиси Павел Дуров Telegram’да содир этилган молиявий ва кибержиноятлар бўйича ҳаракатсизликда айбланмоқда. Франция президенти Эммануэль Макрон Дуровнинг Парижда ҳибсга олиниши суд тергови доирасида содир бўлганини ва «ҳеч қандай сиёсий қарор эмаслигини» айтди.
Самарқандда беш йиллик танаффусдан сўнг яна «Шарқ тароналари» фестивали бошланди. Президент мазкур форум ўз мазмун-моҳияти ва аҳамиятига кўра «Жаҳон тароналари» фестивалига айланганини таъкидлади. У бундай фестивалларни «Ўзбекистоннинг тинчлик-тотувликка эзгу даъвати» деб атади.
«Роспотребнадзор» Ўзбекистонга маймунчечакни аниқлаш учун тест тизимларини юборади. Биринчи тўпламлар шу ҳафтада етказиб берилади.
Президент Самарқандга ташриф буюриб, янгидан қурилаётган Имом Бухорий мажмуасини кўздан кечирди. У мутасаддиларга табаррук зиёратгоҳларни тиклаш, уларнинг тарихи ва мазмунини тўғри талқин қилиб етказиш бўйича кўрсатмалар берди.
Россия армияси Украина ҳудудига юздан ортиқ ракета ва дронлар учирди, асосий зарба энергетика объектларига берилди. Украина президенти Владимир Зеленский ҳужумни уруш давридаги энг йирик ҳужумлардан бири деб атади ва мамлакат энергетика секторига «катта зарар етказилганини» таъкидлади.
Январь-июль ойларида савдо ҳажми пасайган бўлса ҳам, Хитой Ўзбекистоннинг ташқи савдодаги асосий ҳамкори бўлиб қолмоқда. Россия билан савдо тезлашди. Қозоғистон ва бошқа қўшни давлатлар, Туркия, Корея ва Германия билан товар айирбошлаш камаймоқда. Олтин савдоси пасайиши экспорт ҳажмини камайтирди.
Рақобат қўмитаси Нукус халқаро аэропортига нисбатан иш қўзғатди. Қўмита аэропорт 120 млн сўмлик танлов савдоларини ўтказишда қонунлар талабларига риоя қилмаганини аниқлаган.
Душанба куни кечқурун Шавкат Мирзиёев Самарқандга ташриф буюриб, «Шарқ тароналари» халқаро мусиқа фестивалининг тантанали очилиш маросимида иштирок этади.
Президент фуқаролик жамияти институтларини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тизимини такомиллаштиришга қаратилган фармон имзолади. Ўзгаришлар, жумладан, давлат грантлари ва ижтимоий буюртмалар бўйича лойиҳаларни танлашда шаффофликни оширишни ўз ичига олади.
Иорданияда ўтган спорт курашлари бўйича U-17 ёш тоифасидаги жаҳон чемпионатида Ўзбекистон 7 та медаль (1 та олтин, 1 та кумуш, 5 та бронза) қўлга киритди. Эркин курашчи Улуғбек Рашидов чемпион бўлди (видео).
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг