Тошкент ҳокимлиги таъсис этган «Технопарк» компанияси газ ҳисобининг автоматлаштирилган тизимини жорий этиш лойиҳаси доирасида газ ҳисоблагичларини ишлаб чиқаради.
Ҳафта охирида ҳаво ҳароратининг қисқа муддатга бир оз тушиши кутилмоқда. Дам олиш кунлари шимолда +35, қолган ҳудудларда +39 даражагача иссиқ бўлади.
Uz-Kor Gas Chemical қўшма корхонаси раҳбари бўлиб ишлаган Умиджон Исроилов энергетика вазири ўринбосари лавозимига тайинланди.
Яккабоғ тумани ҳокими ўринбосари Мансур Туймаевнинг ҳаётига суиқасд қилганлигида айбланувчи тадбиркор Бахриддин Исамов Тошкентда суд-психиатрия экспертизасидан ўтмоқда.
Яккабоғда дўконини бузмоқчи бўлгани учун тадбиркор томонидан ўт қўйилган ҳоким ўринбосарига жиноят иши қўзғатилди, туман ҳокими ва прокурори ишдан бўшатилди.
Бош вазир Абдулла Арипов «Ашхобод» маҳалласидаги уйлари бузилган аҳоли ва шаҳар ҳокимлиги ўртасидаги муаммони ўрганиш учун Урганчга етиб борди.
Адлия вазири барча маҳаллий ҳокимликлардан фуқароларнинг уй-жой билан боғлиқ қонуний ҳуқуқларини поймол этишларига чек қўйишларини талаб қилди.
200 га яқин киши кечаси бузилган уйлари учун товон пули тўланмаганидан норози бўлиб Урганч-Хонқа йўлини тўсиб қўйди. Хоразм вилояти ҳокими 10 августга қадар 100 фоиз пулларини тўлашга ваъда берди.
Шавкат Мирзиёев Самарқандни туристик хабга айлантириш ва тадбиркорлик ва қайта ишлашни кенгайтириш бўйича топшириқлар берди.
Яккабоғда бола ва қизалоқ бузилаётган уйни тарк этишдан бош тортди. Улардан бири ИИО ходимлари куч билан ташқарига чиқараётганда «Дада, дада!» деб бақирди.
Самарқанддаги эшкак эшиш канали бўйича сузиш жойлари, сунъий оролчалар, меҳмонхоналар ва анжуманлар марказини ўз ичига олган туристик марказ қурилади.
Қуролли Кучлар академиясида бўлиб ўтган ҳарбий таълим ҳамкорлигига бағишланган халқаро анжуманда ўн беш мамлакатдан ҳарбий атташелар иштирок этди.
АҚШ федерал ҳукумати қарийб 20 йиллик танаффусдан сўнг беш нафар қотилга нисбатан ўлим жазосини амалга оширади.
Ўзбекистоннинг Хитой ва Мўғулистондаги элчиси Бахтиёр Саидов бир вақтнинг ўзида Филиппиндаги элчи (қароргоҳи Пекинда жойлашган) лавозимига тайинланди.
Шавкат Мирзиёев Самарқанд аэропортини реконструкция қилиш бўйича кўрсатмалар берди. Бу ерда яна бир терминал қуриш, учиш-қўниш йўлагини реконструкция қилиш режалаштирилмоқда.
Сантош Жа Ҳиндистоннинг Ўзбекистондаги элчиси этиб тайинланди.
Августдан «Тулпар — Тальго» поездида Тошкент-Олма Ота-Тошкент рейсларига чипталар арзонлашади.
KOICA Фарғонада Касб-ҳунарга ўқитиш маркази қурилишини бошлади. Унда электр ва электроника, автомобилларга техник хизмат кўрсатиш, ахборот технологиялари, косметология ва тикувчилик ўргатилади.
Ота-онаси уни ташлаб, хорижга ишлашга кетган қиз ҳақидаги ҳикоя. У амакисининг уйидан қочиб кетган, биргина орзуси — мактабни тамомлаш.
Наманган вилояти божхоначилари умумий қиймати 1 миллиард сўмдан ортиқ бўлган дори воситаларининг айланмасини тўхтатишди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг