UPAY ва Payme электр энергияси учун тўловларни қабул қилишни тиклади. Аввалроқ «Ҳудудий электр тармоқлари» корхонаси онлайн хизматлар билан шартномани уни қайта кўриб чиқиш учун тўхтатган эди. Монополияга қарши курашиш қўмитаси ушбу тадбирни 15 августдан кейинга қолдиришга чақирди.
Доғистонда ўтказилаётган Магомед-Салам Умаханов хотира турнирида ўзбекистонлик 7 боксчи ярим финалда рингга чиқди.
Энергетика вазирининг биринчи ўринбосари Жўрабек Мирзамаҳмудов электр энергияси учун базавий нормани белгилашда оила аъзолари сони ва турар жой майдони ҳисобга олинишини маълум қилди.
Ўзбек ҳарбийлари «РЕМБАТ» — «Энг илғор таъмирлаш ва эвакуация батальони» халқаро мусобақасида иштирок этади.
Самарқандда 24 нафар МТМ мудираси билан тузилган меҳнат шартномалари бекор қилинди ҳамда 51 нафар раҳбар ва масъул ходимларга интизомий жазо чоралари қўлланилди.
«Ҳашар — ихтиёрий кўмаклашиш ва байрам. Мажбурий меҳнат — бирор жазо қўллаш таҳдиди остида иш бажариш». Меҳнат вазири ҳашар ва мажбурий меҳнат ўртасидаги фарқни тушунтириб берди.
Касби туман ИИБ бошлиғи лавозимига Чори Кўчаров ўрнига Фарруҳ Ибрагимов тайинланди. Самарқанд ва Жомбой туманларида ҳам янги ИИБ бошлиқлари иш бошлади.
Пиллачилик тармоғида чуқур қайта ишлашни ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисидаги президент қарори қабул қилинди.
Ўзбекистон ва Беларусь президентлари Минскда музокаралар ўтказди. Президентлар савдо-сотиқни кенгайтириш, минтақавий ҳамкорлик ва бошқа масалаларда фикр алмашди.
«Автотест» компанияси юридик шахслар ҳайдовчиларини ўқитиш фаолиятини тўхтатишини маълум қилди: «Биз таҳқирлардан чарчадик».
Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси «Жиноятга мойил аёлларнинг 23 тоифаси» ҳақидаги хабарларни ҳақиқатдан мутлақо йироқ деб атади.
Монополияга қарши курашиш қўмитаси юридик шахслар ҳайдовчиларининг ҳар икки йилда малака ошириши тўғрисидаги талабга рози бўлмаган субъектлар ҳукумат ёки Конституцион судга мурожаат қилишлари мумкинлигини маълум қилди. Avtotest Report монополист корхоналар реестрига киритилиши мумкин.
Абдирасул Сафаров Қашқадарё вилояти Яккабоғ тумани ҳокими лавозимига тайинланди.
Тошкент вилоятида яна учта туманда хорижга чиқиш паспортларини расмийлаштириш йўлга қўйилди. Йил охиригача барча шаҳар-туман ИИБ МваФРБлари техник қурилмалар билан жиҳозланади.
Аи-91 бензини нархи 15 августдан биржа савдолари орқали эркин белгиланади. Ҳозирда бир литр Аи-91 биржада юридик шахсларга ўртача 5500 сўмдан сотилмоқда.
«Тарифларнинг оширилиши, бу — миллий бозордаги нархларни жаҳон нархларига яқинлаштириш эмас, балки корхоналарнинг зарарсиз ишлаш нуқтасига яқинлашишдир», — дея қайд этди Молия вазирлиги. Истеъмолчиларнинг жами харажатлари ойига 58,5 минг сўмга ортиши кутилмоқда.
Президент Одам савдосига ва мажбурий меҳнатга қарши курашиш тизимини янада такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисидаги фармонни имзолади.
Ўзбекистон Бош прокуратураси ярим йил давомида мансабдор шахсларнинг коррупцион ҳаракатлари етказган зарар миқдорини маълум қилди.
Андижон давлат университетининг архив мудири уч фуқародан жами 12.000 АҚШ долларини олган вақтида ушланган.
Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги раҳбари Комил Алламжонов Ўзбекистондаги бузилишлар ва уларнинг ОАВда ёритилиши масалалари бўйича фикр билдирди. У жиддий қаралмаса, бу кетишда оқибати ёмон бўлиши мумкинлигини таъкидлади.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг