Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев расмий ташриф билан Беларусга жўнаб кетди.
Самарқанд вилоятининг Самарқанд ва Жомбой туманларига янги ҳокимлар тайинланди. Аввалги ҳокимлар президентнинг вилоятга ташрифи вақтида ишдан бўшатилган эди.
Мирзо Улуғбек кичик саноат зонасидаги арматура ишлаб чиқариш цехида содир бўлган ёнғинни ўчиришга бир соатдан зиёд вақт керак бўлди. Ёнғин технологик жараён бузилиши сабабли электр тармоғида зўриқиш вужудга келгани натижасида пайдо бўлгани тахмин қилинмоқда.
Сўнгги вақтларда уйлар оммавий бузилиб, дарахтлар аёвсиз кесиб ташланган Риштон туманида ҳоким ўзгарди. Эски ҳоким ўз хоҳиши билан лавозимини тарк этди.
Электр энергияси истеъмоли учун базавий нормани 250 кВт·соатгача қисқартириш, меъёрдан ортиқча энергия истеъмоли учун оширилувчи коэффициент қўлланилади.
15 августдан табиий ва суюлтирилган газ, кўмир, электр энергияси, иссиқлиқ таъминоти, ичимлик суви, шунингдек жамоат транспортида йўл ҳақи тарифлари оширилади.
Янгийўлда 20,9 сотихли иссиқхонасини табиий газ тармоғига ноқонуний улаб олган тадбиркорнинг 49,5 млн сўмлик зарар етказгани ҳисоблаб чиқилди. Тадбиркорга озодликни чеклаш жазоси тайинланди.
Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги томонидан шакллантирилган учта гуруҳ Риштондаги ҳашар жараёнида мажбурий меҳнатга жалб қилиш ҳолатини ўрганади. Текширув якунлари бўйича тегишли чоралар кўрилади.
Инновацион ривожланиш вазири Иброҳим Абдураҳмонов Қорақалпоғистонда олим ва тадқиқотчилар билан қатор учрашувлар ўтказди.
Қашқадарё вилояти ҳокими Зафар Рўзиев раҳбарларнинг калондимоғ бўлиб кетгани ва халқдан узилганини тан олди. Вилоят раҳбари Яккабоғ туманидаги ҳодисага муносабат билдирди.
Риштон туманидаги ободонлаштириш ва қурилиш ишларига Фарғона вилоятининг барча шаҳар ва туманларидан 13562 нафар ҳашарчи жалб қилинди. Меҳнат вазирлиги бунинг ноқонуний эканини маълум қилди.
Собиқ бош прокурор Отабек Муродовга қарши жиноят иши ДХХнинг собиқ раиси Ихтиёр Абдуллаев иши доирасида кўриб чиқилмоқда.
Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимлари Тошкентнинг «Қўйлиқ» бозори яқинидаги кўприкдан ўзини ташлаб юбормоқчи бўлган аёлни қутқариб қолди.
Қозоғистон билан чегарадан янги Сирдарё давлатлараро туташув пункти очилди. Унинг Ўзбекистон маҳсулотларини Қозоғистоннинг жанубий ҳудудларида экспорт қилинишида қулай шароитлар яратиши кутилмоқда.
Қурол тўғрисидаги қонун имзоланди. Ҳужжат олти ойдан сўнг кучга киради.
Пахтани кўпроқ суғориб юборгани учун фермерларни жазирамада автобусга қамаб қўйган Касби туман ИИБ бошлиғи ишдан бўшатилди.
Президент Шавкат Мирзиёев 31 июль — 1 август кунлари расмий ташриф билан Белурусда бўлади.
Шавкат Мирзиёев Самарқанд ва эшкак эшиш каналида ташкил этиладиган янги туристик марказ ўртасида енгил осма метро қуриш бўйича топшириқ берди.
Навоий вилоятида 161 фуқаронинг пластик карталаридаги 27,4 млн сўмни ўзлаштирган банк ходимига нисбатан жазо чоралари тайинланди.
Тошкент вилоятидаги бешта марказ хорижга чиқиш паспортларини расмийлаштириш учун махсус техник қурилмалар билан таъминланди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг