Статагентлик июль учун энергоресурслар ишлаб чиқариш маълумотларини эълон қилди
22 август 2024, 19:32

Статагентлик июль учун энергоресурслар ишлаб чиқариш маълумотларини эълон қилди

Статагентлик июль учун энергоресурслар ишлаб чиқариш маълумотларини эълон қилди. Газ қазиб олиш 3,79 млрд куб метрни ташкил этди. Кўмир қазиб олиш яна рекорд ўрнатди, дизель ишлаб чиқариш кўпайди. Йирик корхоналарда электр ишлаб чиқариш 17 фоизга, нефть — 7 фоизга, бензинь — 13,7 фоизга камайди.

Тошкентнинг қатор туманларида ичимлик суви режали ўчирилади. Рўйхат
22 август 2024, 18:02

Тошкентнинг қатор туманларида ичимлик суви режали ўчирилади. Рўйхат

Тошкентнинг қатор туманларида 5 сентябрь-3 октябрь кунлари режали профилактика-таъмирлаш ишлари ўтказилиши сабабли ичимлик суви навбатма-навбат вақтинча ўчирилади. Ҳудудларга махсус техникаларда сув етказиб берилади. Рўйхат.

Балиқчи тумани ҳокими ўринбосари 30 минг доллар пора билан ушланди
22 август 2024, 17:53

Балиқчи тумани ҳокими ўринбосари 30 минг доллар пора билан ушланди

Андижон вилояти Балиқчи туманида ҳоким ўринбосари ва туман уй-жой коммунал хўжалиги бўлими бош мутахассиси қамоққа олинди. Улар туман ҳокимлиги захирасидаги ерни харидор номига расмийлаштириб беришга келишган.

Лукашенконинг баёнотидан сўнг Беларусь элчиси Қозоғистон ТИВга таклиф этилди
22 август 2024, 17:39

Лукашенконинг баёнотидан сўнг Беларусь элчиси Қозоғистон ТИВга таклиф этилди

Александр Лукашенко МДҲнинг баъзи давлатлари Россиядан фақат фойда олишга интилаётгани ҳақида гапирганди. У мисол сифатида КХШТнинг Қозоғистондаги январь воқеаларидаги ҳаракатини эслатди. Баёнотдан сўнг Беларусь элчиси Қозоғистон ТИВга таклиф этилди ва Остона позициясини холисона баҳолаш сўралди.

Озарбайжон президенти Илҳом Алиев рафиқаси ҳамроҳлигида Ўзбекистонга келди
22 август 2024, 16:33

Озарбайжон президенти Илҳом Алиев рафиқаси ҳамроҳлигида Ўзбекистонга келди

Озарбайжон президенти Илҳом Алиев рафиқаси ҳамроҳлигида давлат ташрифи билан Ўзбекистонга келди. Уни аэропортда бош вазир Абдулла Арипов ва бошқа расмийлар кутиб олди.

Ҳиндистоннинг Avee Broilers компанияси 43 млн доллар эвазига Ўзбекистонда парранда гўшти ишлаб чиқаришни йўлга қўйиши мумкин
22 август 2024, 15:37

Ҳиндистоннинг Avee Broilers компанияси 43 млн доллар эвазига Ўзбекистонда парранда гўшти ишлаб чиқаришни йўлга қўйиши мумкин

Ҳиндистоннинг Avee Broilers генетик компанияси Жиззах ва Самарқанд вилоятларида паррандачилик корхонаси барпо этишни режалаштирмоқда. Ушбу корхона ишга туширилгач, Ўзбекистон гўшт импортидан воз кечиб, уни экспорт қила бошлаши кутилмоқда.

Депутатлар давлат сири тўғрисидаги янги қонунни қабул қилди
22 август 2024, 14:34

Депутатлар давлат сири тўғрисидаги янги қонунни қабул қилди

Қонунчилик палатаси 1993 йилда қабул қилинган амалдаги «Давлат сирларини сақлаш тўғрисида»ги қонун ўрнига «Давлат сири тўғрисида»ги қонунни қабул қилди. Ҳужжатда махфийлаштирилмайдиган маълумотлар рўйхати кенгайтирилмоқда.

Тошкент аэропортида тўппонча олиб ўтмоқчи бўлган хорижлик ушланди
22 август 2024, 14:27

Тошкент аэропортида тўппонча олиб ўтмоқчи бўлган хорижлик ушланди

Тошкент халқаро аэропорти чегара-божхона постида Санкт-Петербургдан учиб келган шахс пневматик тўппонча олиб ўтмоқчи бўлгани аниқланди.

Депутатлар давлат мудофаа буюртмаси тўғрисидаги қонунни қабул қилди
22 август 2024, 13:32

Депутатлар давлат мудофаа буюртмаси тўғрисидаги қонунни қабул қилди

Ўзбекистон парламенти қуйи палатаси давлат мудофаа буюртмаси тўғрисидаги қонунни қабул қилди. Ҳужжат хавфсизликни таъминлаш, фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва бартараф этиш билан боғлиқ давлат мудофаа буюртмаси масалалари бўйича муносабатларни тартибга солишга қаратилган.

Ички ишлар органларидан пенсияга чиқиш учун хизмат муддати узайтирилгани йўқ — ИИВ
22 август 2024, 11:50

Ички ишлар органларидан пенсияга чиқиш учун хизмат муддати узайтирилгани йўқ — ИИВ

ИИВ ички ишлар органларида пенсияга чиқиш учун хизмат муддатини 25 йилгача узайтириш мумкинлиги ҳақидаги хабарларни рад этиб, бундай таклиф ёки қўшимчалар кўзда тутилмаганини билдирди. Ҳозирда бу муддат 20 йилни ташкил этади.

Истеъмол дизели импорти 2022 йилнинг биринчи яримйиллигига нисбатан 7,3 баробар ошди (аниқлаштирилди)
22 август 2024, 10:32

Истеъмол дизели импорти 2022 йилнинг биринчи яримйиллигига нисбатан 7,3 баробар ошди (аниқлаштирилди)

Йил бошидан буён 168,6 млн долларлик 206,9 минг тонна истеъмол дизели импорт қилинди, бу 2023 йилнинг январь-июлига нисбатан 22 фоиз, 2022 йилникига нисбатан эса 7,3 баробар кўп. Божхона қўмитаси ва Энерговазирлик аниқлик киритишича, дизелнинг барча турлари ҳисобга олинса, импорт қисқарган.

Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларда махсус унвон учун хизмат қилиш муддатлари ўзгарди
22 август 2024, 10:23

Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларда махсус унвон учун хизмат қилиш муддатлари ўзгарди

Президент қарори билан, ИИО, божхона, миллий гвардия ва ҳарбий хизматдаги махсус унвонлар учун хизмат қилиш муддатларига ўзгартиришлар киритилди.

Ўзбекистон аҳолисининг аксарият қисмида маймунчечакка қарши жамоавий иммунитет мавжуд — Санэпидқўмита
22 август 2024, 10:09

Ўзбекистон аҳолисининг аксарият қисмида маймунчечакка қарши жамоавий иммунитет мавжуд — Санэпидқўмита

Ўзбекистон аҳолисининг 1980 йилдан аввал туғилган қисми чин чечак касаллигига қарши тўлиқ эмланган. Санэпидқўмитанинг таъкидлашича, чин чечакка қарши эмлашдан кейин ҳосил бўлган иммунитет маймунчечакка қарши ҳам ишлайди ва касалликнинг кенг тарқалиш хавфини пасайтиради.

«Ташаббусли бюджет»нинг 2-мавсумига овоз бериш бошланди
22 август 2024, 08:02 1

«Ташаббусли бюджет»нинг 2-мавсумига овоз бериш бошланди

«Ташаббусли бюджет» лойиҳасининг 2024 йил 2-мавсумидаги лойиҳаларга овоз бериш бошланди. Жараён 31 август соат 23:59 га қадар давом этади. Лойиҳалар учун 2 трлн сўмдан ортиқ маблағ йўналтирилади.

«Ўзтемирйўлйўловчи» Рақобат қўмитасининг қарори юзасидан апелляция беради
21 август 2024, 22:04

«Ўзтемирйўлйўловчи» Рақобат қўмитасининг қарори юзасидан апелляция беради

Рақобат қўмитаси «Ўзтемирйўлйўловчи» АЖ Фарғона филиали воситачилик йиғими сабаб йўловчилардан 660 млн сўмга яқин ортиқча маблағ ундирганини, шу сабабли жарима жазоси қўлланишини айтганди. Темирйўл компанияси қарор юзасидан апелляция беради, чунки «йиғим ташувчи томонидан мустақил белгиланган».

Иброҳим Раисий вертолётининг қулашига ёмон об-ҳаво сабаб бўлган
21 август 2024, 21:14

Иброҳим Раисий вертолётининг қулашига ёмон об-ҳаво сабаб бўлган

Май ойида ҳалок бўлган Эрон президенти Иброҳим Раисий вертолёти ноқулай об-ҳаво шароити ва ортиқча юк — меъёрдан кўп йўловчилар туфайли қулагани аниқланди.

Air Products 140 млн долларга ФНҚИЗ ишлаб чиқариш активларининг бир қисмини сотиб олади
21 август 2024, 20:36

Air Products 140 млн долларга ФНҚИЗ ишлаб чиқариш активларининг бир қисмини сотиб олади

Saneg Фарғона нефтни қайта ишлаш заводидаги иккита водород ишлаб чиқариш блокини АҚШнинг Air Products компаниясига 140 млн долларга сотмоқда. Шартнома ҳали тўлиқ хусусийлаштирилмаган завод улушини ўтказишни назарда тутмайди, дея аниқлик киритди Saneg масъуллари.

Озарбайжон президенти 22 август куни Ўзбекистонга келади
21 август 2024, 19:43

Озарбайжон президенти 22 август куни Ўзбекистонга келади

Озарбайжон президенти Илҳом Алиев Шавкат Мирзиёев таклифига биноан 22−23 август кунлари Ўзбекистонда бўлади. Тошкентда давлатлараро олий кенгаш биринчи мажлисини, шунингдек, икки мамлакат бизнес вакиллари учрашувини ўтказиш режалаштирилган.

Жиззахда ерни насос орқали суғоришда қарийб 1,4 млрд сўмлик электрдан ноқонуний фойдаланилгани аниқланди
21 август 2024, 18:36

Жиззахда ерни насос орқали суғоришда қарийб 1,4 млрд сўмлик электрдан ноқонуний фойдаланилгани аниқланди

Зомин туманидаги фермер хўжалиги раҳбари ерни насос орқали суғориш мобайнида ускуналарни ўзгартириб, қарийб 1,4 млрд сўмлик электр энергиясини ўғирлагани маълум бўлди. Унга нисбатан жиноят иши қўзғатилди.

Ўзбекистонда ер участкаларининг ягона классификатори жорий этилади
21 август 2024, 17:20

Ўзбекистонда ер участкаларининг ягона классификатори жорий этилади

2025 йилдан Ўзбекистонда ер участкалари ва капитал қурилиш лойиҳалари ягона классификаторини жорий этиш режалаштирилмоқда. Бу билан асосий фаолият турини қайсиларига алмаштириш мумкинлиги, қандай ёрдамчи иншоотларни жойлаштира олиш аниқ белгилаб берилади.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг