Дональд Трамп АҚШда фавқулодда ҳолат жорий этиш ва миграцияга қарши курашиш учун ҳарбийлардан фойдаланиш имкониятини кўриб чиқмоқда. У «депортация қилишда энг йирик операцияни ўтказиш учун федерал ва штат даражасидаги барча ваколатлардан фойдаланмоқчи» экани айтилади.
«Ҳизбуллоҳ»нинг Исроил пойтахти Тель-Авивга йўллаган ракета зарбаси оқибатида беш киши жароҳатланди. Шфарам шаҳрида уч қаватли турар жой биносига ракета тушиб, 41 ёшли аёл ҳалок бўлди, 10 киши жароҳатланди. Ўз навбатида, Исроилнинг Ливан пойтахтига берган зарбалари туфайли 5 киши ҳалок бўлди.
Россия билан инвестиция битимига қарши намойишлардан сўнг Абхазия президенти Аслан Бжания «барқарорлик ва конституциявий тартибни сақлаш мақсадида» истеъфога чиқди. Шунингдек, ҳукумат раҳбари ҳам лавозимидан кетади. Энди президент вазифасини вице-президент Бадра Гунба бажариб туради.
Бош прокуратура департаменти Тошкент шаҳрида уч кишини Англияга ишга юборишини айтиб, 12 минг доллар олаётган шахсни қўлга олди. Унга нисбатан жиноят иши қўзғатилди.
Тошкент шаҳри Шайхонтоҳур туманида Traverse ва Equinox тўқнашувида икки йўловчи жароҳатланди. Яшнобод туманида эса 4 та машина иштирокида ЙТҲ юз берди. Суриштирув ишлари бошланди.
Президент 2025 йилда Андижон вилоятини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, инвестицион муҳитни яхшилашга доир йиғилиш ўтказди. Мақсадли вазифаларга кўра, инвестиция ҳисобига 305 минг аҳоли иш билан таъминланиб, 1 млрд доллар экспорт қилинади. Қир-адирлар тоифаси ўзгартирилиб, фойдаланишга топширилади.
Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг биринчи мажлисида аввалги 12 та қўмита ўрнига янги таркибда 10 та қўмита тузилди, бир қўмитадан ташқари барчасига раис тасдиқланди.
Ўзбекистон президенти икки нафар россиялик артист — Сергей Безруков ва Андрис Лиепани «Дўстлик» ордени билан тақдирлади. Россия президенти Владимир Путин эса ўзбекистонлик санъаткорлар Фаррух Зокиров ва Севара Назархонни Дўстлик ордени билан тақдирлади.
Футбол бўйича Шимолий Корея терма жамоаси бош мураббийи Син Ён-Нам Ўзбекистонга қарши ўйин учун алоҳида стратегияси борлигини таъкидлади. Унинг айтишича, футболчилари ўйинга тўлиқ тайёр. Шунингдек, жамоа ҳужумчиси Хан Кван Сон ҳам Ўзбекистон терма жамоаси чуқур ўрганиб чиқилганини қайд этди.
Россия Украинанинг Одесса шаҳрига берган ракета зарбаси оқибатида камида 10 киши ҳалок бўлди, яна 43 киши жароҳатланди. Шаҳарда турар жой бинолари ва фуқаролик инфратузилмаси зарарланди.
Инсон ҳуқуқлари бўйича вакил фаолиятини тартибга солувчи қонун имзоланди. Ҳужжат билан омбудсманнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари белгиланди, хусусан, у 5 йилга сайланади ва инсон ҳуқуқлари бўйича қонунларга риоя этилишини назорат қилади. У фуқароларнинг шикоятлари асосида текширув ўтказиш ҳуқуқига эга.
Ўзбекистон ва унинг халқи шаънини, қадр-қимматини ёки тарихини таҳқирловчи оммавий чиқишлар қилган ёхуд ҳаракатлар содир этган чет эл фуқароси мамлакат ҳудудига киритилмайди. «Ўзбекистон Республикасида бўлиши номақбул деб топилган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар рўйхати» юритилади.
Пойтахтнинг Яккасарой туманида жойлашган Аския деҳқон бозори реконструкция қилинади. Ҳокимлик лойиҳа амалга оширилиши натижасида 150 млн доллар хорижий инвестиция ўзлаштирилишини маълум қилди.
Президент ўтган чақириқдаги депутатлар ишига баҳо берди ва парламент аъзоларининг янги таркиби олдида турган муаммоларни санаб ўтди. Улар орасида вазирликларнинг самарасиз ишлаши, реновация қонунининг қабул қилиниши, мажбурий тиббий суғурта, қонунчиликни ЖСТга мувофиқлаштириш ва бошқалар бор.
Депутатлар давлат бюджети ижроси ҳамда бюджет харажатлари устидан назорат механизмларини кучайтириши керак, деди Ўзбекистон президенти. Шунингдек, у ер, мол-мулк ва айланмадан олинадиган солиқларнинг 100 фоизини, даромад солиғининг камида 50 фоизини туман бюджетларида қолдириш таклифини билдирди.
Вазирлар Маҳкамаси қарори билан қариндошларнинг бирга ишлашларини чеклаш тўғрисидаги қоидалардан истисноларга йўл қўйилиши мумкин бўлган давлат ташкилотлари ходимларининг рўйхати тасдиқланди.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси футболчиси Жалолиддин Машарипов жамоа Шимолий Корея билан ўйинга 3 очко олиш учун келганини таъкидлади. «Кучли терма жамоа ҳеч қачон икки ўйинда кетма-кет ютқазмайди», — деди у. Мураббий Сречко Катанец ҳам жамоа эртага ижобий натижа учун барча ишни қилишини айтди.
Президент «Адолат» социал-демократик партиясининг истироҳат боғлари, сайилгоҳ, хиёбонларни хусусийлаштиришни тақиқлаш бўйича позициясини маъқуллади.
Дипломатлар ва жамоат ташкилотлари холаваччаси иш топиб беришини айтиб, Туркияга чақирган 20 ёшли Ўзбекистон фуқаросининг уйига қайтишига кўмаклашди. Қизни фоҳишалик билан шуғулланишга мажбур қилишган. Маҳаллий полиция уюшган жиноий гуруҳни қўлга олди.
Шавкат Мирзиёев Қонунчилик палатасининг сайловдан кейинги биринчи мажлисида парламентда мухолифатни жонлантириш зарурлигини айтди. Шунингдек, у депутатларга Ҳукумат аъзоси ҳисоботи якунларига кўра, раҳбарни истеъфога чиқариш бўйича президентга таклиф киритиш ҳуқуқи берилганини эслатди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг