Тошкентнинг Мирзо Улуғбек тумани Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси бошқа манзилга кўчиб ўтди.
Самарқанд вилоятининг Оқдарё туманидан ўтувчи Самарқанд-Бухоро" йўлида «Исузу» русумли автобусда ёнғин келиб чиқди.
Президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистонга келган Россия Федерацияси ҳукумати раиси Дмитрий Медведевни қабул қилди.
Ҳукумат қарори билан Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институтининг Қарши филиали ташкил этилди.
2022 йилда Самарқандда ШҲТ саммити ўтказилиши муносабати билан кейинги уч йилда шаҳар ҳудудида 6 та йўл ўтказгич — кўприк қурилади.
Республика ҳудудларида тикув-трикотаж маҳсулотлари ишлаб чиқаришни ташкил этиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида президент қарори қабул қилинди.
Чилонзор туманида 2015 йилда вафот этган аёлнинг уйини 22 500 АҚШ долларига фирибгарлик йўли билан сотиб юборган шахслар ушланди.
Халқ таълими вазирлиги ҳамда Kundalik компанияси Тошкент мактабларида электрон журнал ва кундаликларни синовдан ўтказди.
Ўзбекистон Республикасида маҳсулотларни ихтиёрий экологик маркировкалаш тизимини жорий этиш тўғрисида ҳукумат қарори қабул қилинди.
Ёпиқ турдаги тўртта махсус интернет ўрнига болалар ва қизлар учун иккита республика ўқув-тарбия муассасаси ташкил этилади. Ушбу интернатлар фаолияти бир неча марта танқид остида қолган эди.
Ромитан туман судида давлат чегараларининг қўриқланиши жиҳатдан заиф бўлган қисми орқали Ўзбекистон ҳудудига ноқонуний кирган шахснинг иши кўриб чиқилди.
Ленинград вилоятида қурилиш ҳавозалари қулаши оқибатида тўрт нафар Ўзбекистон фуқароси жароҳат олди.
Президент топшириғига асосан 156 нафар Ўзбекистон фуқароси, асосан аёллар ва болалар, Яқин Шарқдаги қуролли можаролар ҳудудидан Ватанга қайтарилди.
Ўзбекистон Оскар қўмитаси рўйхатга олинди. Энди ўзбек фильмлари жаҳон киномукофотига тақдим этилиши мумкин.
Ноқонуний ов ва балиқ тутганлик учун жарималар бир неча мартага оширилди. МЖТКга ов қилиш ва балиқ овлашнинг тақиқланган қуролларини тайёрлаш, олиб кириш, сақлаш, ташиш ёки юбориш, олиш ёхуд сотиш бўйича модда киритилди.
«EZGU NIYAT» тиббиёт марказида европалик ва ўзбекистонлик етакчи кардиожарроҳлар катталар ва болаларда юрак жарроҳлик амалиётларини ўтказади.
Тошкентдаги Турин политехника университети ректори Конгратбай Шарипов олий ва ўрта махсус таълим вазирининг биринчи ўринбосари этиб тайинланди.
Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга ҳайвонларга нисбатан шафқатсиз муносабатда бўлганлик учун жавобгарликни кучайтирувчи тузатишлар киритилди.
Давлат солиқ қўмитаси Тошкент шаҳар солиқ органларининг 1100 нафардан ортиқ ходим аттестацияда ўтказилди. Уларнинг 25 фоизи эса аттестациядан ўтмади.
Дарахтларни ноқонуний кесиш ёки уларга шикаст етказиш учун жарима миқдори бир неча баробарга оширилди. Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг