«Газета.uz» Олимпиадада Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилган футболчилар ҳақида ҳужжатли фильм суратга олмоқда
16 август 2024, 10:39

«Газета.uz» Олимпиадада Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилган футболчилар ҳақида ҳужжатли фильм суратга олмоқда

«Газета.uz» илк ҳужжатли фильмини суратга олишни давом эттирмоқда — у футболчиларнинг Париждаги Олимпиададаги иштирокига бағишланади. «Умид қиламизки, фильм бизни Парижга олиб келган йўлни унутмасликка ёрдам беради», — деди Gazeta News директори Давлат Умаров.

Россияда қаровсиз қолган бир гуруҳ болалар Ўзбекистонга қайтарилди
16 август 2024, 09:28

Россияда қаровсиз қолган бир гуруҳ болалар Ўзбекистонга қайтарилди

Россияда ота-она қарамоғисиз қолган 8 нафар бола Ўзбекистонга қайтарилди. Улар Новосибирск, Иркутск, Красноярск ва Владивосток шаҳарларидан тўпланган.

ЖССТ маймунчечак эпидемиясини фавқулодда ҳолат деб эълон қилди
16 август 2024, 04:01

ЖССТ маймунчечак эпидемиясини фавқулодда ҳолат деб эълон қилди

ЖССТ икки йил ичида иккинчи бор маймунчечак эпидемиясини соғлиқни сақлаш бўйича фавқулодда ҳолат деб эълон қилди. Қарор Конго Демократик Республикасида инфекция авж олгани ва касаллик қўшни давлатларга ҳам тарқалгани фонида қабул қилинди.

Ҳиндистонда минглаб аёллар гендер зўравонлигига қарши тунги намойиш ўтказди
16 август 2024, 03:34

Ҳиндистонда минглаб аёллар гендер зўравонлигига қарши тунги намойиш ўтказди

15 августга ўтар кечаси Ҳиндистоннинг Калькутта шаҳрида ўн минглаб аёллар гендер зўравонлигига қарши тунги маршга чиқди. Акцияга шаҳар шифохоналаридан бирида ишлаган стажёр ҳамширанинг узун иш вақтидан сўнг зўрлангани ва ўлдирилгани сабаб бўлди.

Украина Россиянинг Курск вилоятида ҳарбий комендатура ташкил этилганини эълон қилди
16 август 2024, 03:08

Украина Россиянинг Курск вилоятида ҳарбий комендатура ташкил этилганини эълон қилди

Украина Қуролли кучлари бош қўмондони Россиянинг Украина армияси назорати остига ўтган Курск вилояти ҳудудида «тартибни сақлаш ва аҳоли эҳтиёжларни қондириш мақсадида» ҳарбий комендатура ташкил этилганини маълум қилди.

Тошкент аэропортида 20 ёшли қиз алдов орқали фоҳишалик учун Дубайга олиб кетилаётгани аниқланди
16 август 2024, 01:59

Тошкент аэропортида 20 ёшли қиз алдов орқали фоҳишалик учун Дубайга олиб кетилаётгани аниқланди

Тошкент вилоятида яшовчи 20 ёшли йигит ўзи тенги қиз танишини катта даромад топишга ишонтириб, Дубайга фоҳишалик учун жўнатмоқчи бўлгани аниқланди. У Тошкент аэропортида қўлга олинди, жиноят иши қўзғатилди.

Сурхондарёдаги боғчада тарбиячи 5 ёшли болани ургани аниқланди
16 август 2024, 01:18

Сурхондарёдаги боғчада тарбиячи 5 ёшли болани ургани аниқланди

Сурхондарё вилояти Денов туманида боғча тарбиячиси беодоблик қилган болани «тарбиялаш мақсадида» чизғич билан ургани аниқланди. Ҳозирда терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

ЙҲХБ хавфсизлик учун жавобгарликни яна пиёдаларнинг ўзига юкламоқда
15 август 2024, 22:13

ЙҲХБ хавфсизлик учун жавобгарликни яна пиёдаларнинг ўзига юкламоқда

ЙҲХХ ҳудудий бошқармалари «инновацион» ечимлари билан мунтазам ҳайрон қолдириб келади. Бу сафар навбат пойтахт ЙҲХБга. Улар пиёдаларга тартибга солинмаган ўтиш жойидан ўтаётганда қўлларини кўтаришни тавсия қилди. Муаммо шундаки, бу ҳаракат кўчаларни ҳеч қанақасига хавфсизроқ қилиб қўймайди.

Жиззахда тадбиркорлар мурожаатига бефарқ бўлган 55 нафар ҳоким ёрдамчиси жазоланди
15 август 2024, 20:52

Жиззахда тадбиркорлар мурожаатига бефарқ бўлган 55 нафар ҳоким ёрдамчиси жазоланди

Жиззахда 55 нафар ҳоким ёрдамчиси тадбиркорларнинг кредит олиш учун аризасини белгиланган муддатда кўриб чиқмагани аниқланди. Хусусан, мурожаатлардан бирини кўриб чиқиш 60 кунга кечиккан. Улар маъмурий жавобгарликка тортилди.

Қашқадарёда АЁҚШ 1 млрд сўмлик электрдан ноқонуний фойдалангани аниқланди
15 август 2024, 20:18

Қашқадарёда АЁҚШ 1 млрд сўмлик электрдан ноқонуний фойдалангани аниқланди

Қаршида фаолият юритувчи АЁҚШ электр ҳисоблагични ўзбошимчалик билан алиштириб, 1 млрд 85 млн сўмлик электрдан ноқонуний фойдалангани маълум бўлди. Маблағлар қайта ҳисоб-китоб қилинди, ҳужжатлар тегишли органларга юборилди.

Тошкентдан учта вилоятга янги автобус қатновлари йўлга қўйилди
15 август 2024, 19:39

Тошкентдан учта вилоятга янги автобус қатновлари йўлга қўйилди

Транспорт вазирлиги 5 та йўналишда янги мунтазам автобус қатновлари йўлга қўйилаётганини маълум қилди. Автобуслар Тошкентдан Қашқадарё, Сурхондарё ва Сирдарё ҳудудларига қатнайди.

Korzinka ва Cotton Club ютуқ NRG ТЖМдан квартира бўлган акцияни эълон қилди
15 август 2024, 19:00

Korzinka ва Cotton Club ютуқ NRG ТЖМдан квартира бўлган акцияни эълон қилди

«Cotton Club ва Korzinka NRG’дан квартира ўйнамоқда» акцияси доирасида Korzinka супермаркетлар тармоғи меҳмонлари NRG Jomiy’дан квартира ёки 1 млн сўмлик харид сертификатига эга бўлиши мумкин.

1 сентябрдан бошқа турдаги пенсия ва нафақалар миқдори қандай ўзгаради?
15 август 2024, 17:43

1 сентябрдан бошқа турдаги пенсия ва нафақалар миқдори қандай ўзгаради?

1 сентябрдан иш стажи тўлиқ бўлмаган чоғдаги ногиронлик пенсиясининг энг кам миқдори, боқувчисини йўқотганлик нафақаси олувчиларнинг бир нафар меҳнатга қобилиятсиз оила аъзоси учун нафақа миқдори ҳамда бошқа нафақа ва тўловлар 15 фоизга оширилади.

UZBMB (DTM) тести натижалари билан IT Park University`га кириш имконияти пайдо бўлди
15 август 2024, 17:00

UZBMB (DTM) тести натижалари билан IT Park University`га кириш имконияти пайдо бўлди

IT Park университети амалиётга эътибор қаратган ҳолда гибрид таълимни ва жаҳон IТ компаниялари билан ҳамкорликни таклиф қилиб, UZBMB (DTM) тести натижалари асосида имтиҳонсиз талабаликка қабул қилади.

Собиқ вазир ва ҳоким Музаффар Салиев 7 йилга қамалди
15 август 2024, 16:54

Собиқ вазир ва ҳоким Музаффар Салиев 7 йилга қамалди

Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги раҳбари ва Тошкент вилояти Нурафшон шаҳри ҳокими вазифаларида ишлаган Музаффар Салиев 7 йилга озодликдан маҳрум этилди. У талон-торож қилиш ва мансаб сохтакорлиги жиноятларида айбли деб топилган.

Зўравонликка учраган шахс билан ишлашади, лекин зўравон билан ҳеч ким ишламайди — Танзила Нарбаева
15 август 2024, 16:44

Зўравонликка учраган шахс билан ишлашади, лекин зўравон билан ҳеч ким ишламайди — Танзила Нарбаева

Зўравонликка учраган болалар бўйича муаммо бўлмаслиги мумкин, лекин зўравонлик қилган шахслар билан ишлашда муаммо бор, дея фикрларини билдирди Танзила Нарбаева болаларни зўравонликдан ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонунни маъқуллашда. «Иш фақатгина бир томонлама бўлиши керак эмас», — дейди Сенат раиси.

Пиёдалар ерусти йўлида лифт ва эскалаторлар ўрнатишни молиялаштириш масаласи босқичма-босқич кўриб чиқилади — Тошкент ҳокимлиги
15 август 2024, 15:44

Пиёдалар ерусти йўлида лифт ва эскалаторлар ўрнатишни молиялаштириш масаласи босқичма-босқич кўриб чиқилади — Тошкент ҳокимлиги

Сенатда пойтахтдаги учта пиёдалар ерусти йўлига 10 та лифт ва 6 та эскалатор ўрнатиш муҳокама қилинди. Ҳокимнинг биринчи ўринбосари буни молиялаштириш кенгаш томонидан тасдиқланганидан сўнг босқичма-босқич кўрилишини айтди. «Газета.uz» пиёдалар ўтиш жойлари билан нима нотўғрилигини тушунтиради.

Шавкат Мирзиёев Россия президенти билан телефон орқали гаплашди
15 август 2024, 14:36

Шавкат Мирзиёев Россия президенти билан телефон орқали гаплашди

Ўзбекистон ва Россия президентлари телефон орқали мулоқотда ҳамкорликни кенгайтириш, стратегик шериклик ва иттифоқчиликни чуқурлаштиришни кўриб чиқди. Кремлга кўра, «халқаро ва минтақавий кун тартиби масалалари Россиянинг БРИКСга амалдаги раислигини ҳисобга олган ҳолда муҳокама қилинди».

Сенат «Болаларни зўравонликнинг барча шаклларидан ҳимоя қилиш тўғрисида»ги қонунни маъқуллади
15 август 2024, 14:25

Сенат «Болаларни зўравонликнинг барча шаклларидан ҳимоя қилиш тўғрисида»ги қонунни маъқуллади

Сенаторлар «Болаларни зўравонликнинг барча шаклларидан ҳимоя қилиш тўғрисида»ги қонунни маъқуллади. Зўравонлик шаклларига ғамхўрлик қилмаслик, эксплуатация ва буллингни ҳам киритиш, шунингдек, болаларни ҳимоялаш тартибини жорий этиш ва тарбия жараёнида жисмоний жазолашни тақиқлаш таклиф этилмоқда.

Сенаторлар Вазирлар Маҳкамаси тўғрисидаги Конституциявий қонунни маъқуллади
15 август 2024, 13:23

Сенаторлар Вазирлар Маҳкамаси тўғрисидаги Конституциявий қонунни маъқуллади

Сенат Вазирлар Маҳкамаси фаолиятини янги таҳрирдаги Конституцияга мувофиқлаштиришни назарда тутувчи қонунни маъқуллади. Унга кўра, Вазирлар Маҳкамасининг иқтисодиёт, бюджет, молия, солиқ, ижтимоий соҳа, экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳаларидаги ваколатлари аниқ белгилаб қўйилмоқда.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг