Шавкат Мирзиёев Россия президенти билан телефон орқали гаплашди
15 август 2024, 14:36

Шавкат Мирзиёев Россия президенти билан телефон орқали гаплашди

Ўзбекистон ва Россия президентлари телефон орқали мулоқотда ҳамкорликни кенгайтириш, стратегик шериклик ва иттифоқчиликни чуқурлаштиришни кўриб чиқди. Кремлга кўра, «халқаро ва минтақавий кун тартиби масалалари Россиянинг БРИКСга амалдаги раислигини ҳисобга олган ҳолда муҳокама қилинди».

Сенат «Болаларни зўравонликнинг барча шаклларидан ҳимоя қилиш тўғрисида»ги қонунни маъқуллади
15 август 2024, 14:25

Сенат «Болаларни зўравонликнинг барча шаклларидан ҳимоя қилиш тўғрисида»ги қонунни маъқуллади

Сенаторлар «Болаларни зўравонликнинг барча шаклларидан ҳимоя қилиш тўғрисида»ги қонунни маъқуллади. Зўравонлик шаклларига ғамхўрлик қилмаслик, эксплуатация ва буллингни ҳам киритиш, шунингдек, болаларни ҳимоялаш тартибини жорий этиш ва тарбия жараёнида жисмоний жазолашни тақиқлаш таклиф этилмоқда.

Сенаторлар Вазирлар Маҳкамаси тўғрисидаги Конституциявий қонунни маъқуллади
15 август 2024, 13:23

Сенаторлар Вазирлар Маҳкамаси тўғрисидаги Конституциявий қонунни маъқуллади

Сенат Вазирлар Маҳкамаси фаолиятини янги таҳрирдаги Конституцияга мувофиқлаштиришни назарда тутувчи қонунни маъқуллади. Унга кўра, Вазирлар Маҳкамасининг иқтисодиёт, бюджет, молия, солиқ, ижтимоий соҳа, экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳаларидаги ваколатлари аниқ белгилаб қўйилмоқда.

Сурхондарёда йигит ўз опасини «йигитлар билан муносабатда бўлгани» учун ўлдирди
15 август 2024, 13:22

Сурхондарёда йигит ўз опасини «йигитлар билан муносабатда бўлгани» учун ўлдирди

Сурхондарё вилояти Музработ туманида 16 ёшли йигит ўз опасини «йигитлар билан муносабатда бўлгани» учун ўлдирди. У қўлга олиниб, ҳолат юзасидан жиноий иш очилди.

Сенат Тадбиркорлик кодексини маъқуллади
15 август 2024, 13:14

Сенат Тадбиркорлик кодексини маъқуллади

Сенаторлар 100 дан ортиқ ҳужжатни, жумладан, 9 та қонунни ўзида жамлаган Тадбиркорлик кодексини маъқуллади. У тадбиркорликни учта тоифага бўлади, давлат томонидан тартибга солишнинг чегара ва шаклларини, якка тартибдаги тадбиркорлар шуғуллана олмайдиган фаолият турларини ва бошқаларни белгилайди.

Қашқадарёдаги сайилда бир кишининг ўлимига сабабчи бўлган йигит 2,5 йилга қамалди
15 август 2024, 12:45

Қашқадарёдаги сайилда бир кишининг ўлимига сабабчи бўлган йигит 2,5 йилга қамалди

Март ойида Қашқадарёнинг Кўкдала туманидаги сайилда газ баллони портлаб, 1 киши вафот этган, 14 киши эса жароҳат олганди. Суд бу ишда баллон эгаси, сайилга балиқ сотиш учун борган 22 ёшли йигитни айбдор деб топди. Унга нисбатан 2,5 йил қамоқ ва 360 соат мажбурий жамоат ишлари жазоси тайинланди.

ЮНИСЕФ Марказий Осиёда барча йирик интернатларни ёпишга қаратилган 7 та тавсияни эълон қилди
15 август 2024, 11:35

ЮНИСЕФ Марказий Осиёда барча йирик интернатларни ёпишга қаратилган 7 та тавсияни эълон қилди

Марказий Осиёнинг бешта давлатида 0−17 ёшдаги 60 мингга яқин бола, бунинг салбий таъсирига қарамай, интернат муассасаларида қолмоқда. ЮНИСЕФ 2030 йилга қадар барча йирик интернат туридаги муассасаларни ёпишга қаратилган еттита тавсияни эълон қилди.

Қовун ва тарвуз танлашда нималарга эътибор бериш керак?
15 август 2024, 11:11

Қовун ва тарвуз танлашда нималарга эътибор бериш керак?

Қовун ва тарвузлар етарли даражада пишмаган ёки етиштирилишида кимёвий ўғитлардан кўп фойдаланилган бўлса, бу саломатликка жиддий хавф туғдиради, дейди ССВ. Вазирлик бу маҳсулотларни тўғри танлаш ва улардан заҳарланмаслик учун нима қилиш лозимлиги бўйича тавсиялар берди.

Чилонзорда 3 та машина ва скутер иштирокида ЙТҲ бўлди
15 август 2024, 09:55

Чилонзорда 3 та машина ва скутер иштирокида ЙТҲ бўлди

Тошкент шаҳрида Monza, Cobalt, Spark ва скутер иштирокида ЙТҲ содир бўлди. Ҳодисада ҳеч ким жароҳат олмади. Автомобиллар техник шикастланди.

АҚШ Адлия вазирлиги монопол мавқеи туфайли Google’ни бўлиш вариантини кўриб чиқмоқда
15 август 2024, 03:49

АҚШ Адлия вазирлиги монопол мавқеи туфайли Google’ни бўлиш вариантини кўриб чиқмоқда

АҚШ Адлия вазирлиги Google’ни мажбуран бир неча қисмларга бўлиш ҳамда Android операцион тизими ва Chrome браузеридан маҳрум қилиш вариантини кўриб чиқмоқда. Аввалроқ суд компанияни қидирув тизимлари бозорида монополист деб топганди.

Таиланд суди бош вазирни ахлоқ кодексини бузгани учун лавозимидан четлатди
15 август 2024, 03:34

Таиланд суди бош вазирни ахлоқ кодексини бузгани учун лавозимидан четлатди

Таиланд конституциявий суди бош вазир Сеттҳа Тҳависинни ахлоқ қоидаларини бузгани сабабли лавозимидан четлатиш учун овоз берди. У ўз идорасига ўтмишда коррупция иши бўйича судланган адвокатни тайинлаган.

Тошкентда подстанциядаги носозлик сабаб 3 мингдан ортиқ хонадон электрсиз қолди
15 август 2024, 00:18

Тошкентда подстанциядаги носозлик сабаб 3 мингдан ортиқ хонадон электрсиз қолди

Тошкентдаги «Л-Паркентский-1» электр тармоғи ва «Лафарга» подстанциясида носозлик юзага келди. Бунинг оқибатида иккита тумандаги 3 мингдан ортиқ истеъмолчи электр таъминотидан узилди. Ҳудуд аҳолиси 4−5 соатдан буён чироқ ёнмаётганидан шикоят қилмоқда. Энергетика вазирлиги ноқулайлик учун узр сўради.

Наманганда фуқаро уни тўхтатишга келган икки ИИБ ходимини пичоқлади
14 август 2024, 21:29

Наманганда фуқаро уни тўхтатишга келган икки ИИБ ходимини пичоқлади

Наманганда аҳоли тинчлигини бузиб, безорилик қилаётган фуқаро ҳолатнинг олдини олишга келган икки нафар ИИБ ходимини пичоқ ва ёғоч билан жароҳатлади. У қўлга олинди, ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди.

Андижонда ўқитувчиларни мажбурий меҳнатга жалб қилган мактаб директори жаримага тортилди
14 август 2024, 21:04

Андижонда ўқитувчиларни мажбурий меҳнатга жалб қилган мактаб директори жаримага тортилди

Асакадаги 37-мактабда ўқитувчилар оғир қурилиш ишларига жалб қилингани, иш жараёнида ўқитувчилардан бири жароҳатлангани хабар қилинганди. Маълум бўлишича, ўқитувчилар дарс соатлари қисқариб кетишидан қўрқиб, мажбурий меҳнатга рози бўлган. Мактаб директори 35 млн сўм жаримага тортилди.

Камбағаллик даражасини 3 йил ичида 7 фоизга тушириш кўзда тутилмоқда. Чора-тадбирлар режаси
14 август 2024, 20:10

Камбағаллик даражасини 3 йил ичида 7 фоизга тушириш кўзда тутилмоқда. Чора-тадбирлар режаси

Камбағалликни қисқартириш ва ижтимоий ҳимоя тизими қайта кўриб чиқилади. Ҳар йили 50 та маҳалла танлаб олиниб, камбағаллик ва ишсизликдан холи ҳудудга айлантирилади. Шунингдек, бу ҳоким ёрдамчиларининг асосий вазифасига айланади. Эҳтиёжмандларни ишга олган тадбиркорларга солиқ имтиёзлари берилади.

Шавкат Мирзиёев Бухоро вилоятидаги мутасаддилар ишини танқид қилди
14 август 2024, 18:06

Шавкат Мирзиёев Бухоро вилоятидаги мутасаддилар ишини танқид қилди

Бухоро вилоятида 160 та давлат муассасасида 5 минг нафар раҳбар ходим ишлайди, уларнинг иш ҳақи учун ҳар йили бюджетдан 455 млрд сўм (ҳар бир ходимга ўртача 7,58 млн сўм) ажратилади, деди президенти. Шавкат Мирзиёев вилоят ҳокимига улар учун KPI белгилашни топширди.

Мактаб сумкасини танлашда нималарга эътибор бериш керак?
14 август 2024, 18:00

Мактаб сумкасини танлашда нималарга эътибор бериш керак?

ССВ янги ўқув йили олдидан мактаб сумкаларини танлашда нималарга эътиборли бўлиш ва улардан қандай фойдаланиш бўйича тавсиялар берди. «Нотўғри танланган ва фойдаланилган рюкзаклар умуртқа поғонаси ва мушаклар учун ортиқча юкламани келтириб чиқаради, бу сколиоз ривожланиши хавфини оширади».

Спорт фахрийси Сайфиддин Эрматов 71 ёшида вафот этди
14 август 2024, 17:30

Спорт фахрийси Сайфиддин Эрматов 71 ёшида вафот этди

ЎФА биринчи вице-президенти Равшан Эрматовнинг отаси, ҳакамлик ва назоратчилик фаолияти билан ўзбек футболи ривожига ҳисса қўшган Сайфиддин Эрматов 71 ёшида вафот этди. У 1982 йилда туғилган футболчилардан иборат Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси бош мураббийи ҳам бўлган.

Сенат ҳуқуқ-тартибот ходимлари видеоларини «обрўсизлантириш мақсадида» тарқатишни тақиқловчи ўзгартиришни кўриб чиқади
14 август 2024, 17:00

Сенат ҳуқуқ-тартибот ходимлари видеоларини «обрўсизлантириш мақсадида» тарқатишни тақиқловчи ўзгартиришни кўриб чиқади

Сенатнинг навбатдаги ялпи мажлиси 15 август куни бўлиб ўтади. Унда ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари фаолиятига оид тасвирларни «обрўсизлантириш мақсадида» тарқатганлик учун жазони назарда тутувчи ўзгартириш ҳам кўриб чиқилади. Юқори палата мазкур ҳужжатни ҳалигача кўриб чиқмаганди.

Ўзбекистонда факторинг хизматларини ривожлантириш бўйича фармон имзоланди. Асосий маълумотлар
14 август 2024, 16:51

Ўзбекистонда факторинг хизматларини ривожлантириш бўйича фармон имзоланди. Асосий маълумотлар

Президент факторинг хизматлари бозорини ривожлантиришга оид фармон имзолади. 2025 йилдан кредит ташкилотлари факторинг шартномалари бўйича сотиб олинган пул талабномаларини қайта сота (рефакторинг) олади, мижоз контрагенти норезидент бўлса, операцияларни хорижий валютада қилишга рухсат этилади.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг