Маъмурий ишлар бўйича Навоий вилоят суди ходими судья томонидан калтаклангани ҳақида маълум қилди. Прокуратура терговга қадар текширув олиб бормоқда.
Давлат кўчмас мулк объектлари «E-IJRO AUKSION» орқали ижарага берилади. МИБ қошидаги «Электрон онлайн-аукционларни ташкил қилиш маркази» Давлат активларини бошқариш агентлиги тасарруфига ўтказилди.
Ўзбекистонда инсон папиллома вирусига қарши вакцина жорий этилади, октябрдан бошлаб 9−14 ёшдаги 400 мингга яқин қиз эмланиши мумкин.
«Ўзбекистон иқтисоди янада кенг очилувчи мамлакат сифатида ташқи шокларга кўникиши керак, чунки ҳамкор мамлакатларнинг ҳаммасида ҳам барчаси яхши эмас», — деди МБ раисининг биринчи ўринбосари Тимур Ишметов.
МОҚ раҳбари Умид Аҳмаджонов Uzbek Tigers бокс жамоасининг тарқатиб юборилгани ва молиялаштириш тўхтатилгани ҳақидаги хабарларни рад этди.
«Хоҳишингиздан келиб чиқиб, ҳар бирингиз билан алоҳида келишилади. Ҳеч ким аввалгидек шунчаки бузиб ташламайди». Тошкент ҳокими Мирзо Улуғбек тумани аҳолиси билан учрашди.
Сирдарё вилояти ва туманлар ҳокимлари, фаоллар, вазирлик ва идоралар раҳбарлари иштирокида йиғилиш ўтказилди.
Сирдарё вилоятига сафар қилган президент Шавкат Мирзиёев Гулистон шаҳридаги «Буюк келажак» мавзесига ташриф буюрди.
Қашқадарё маъмурий судлари томонидан алимент тўлашдан бўйин товлаш билан боғлиқ 213 та ҳолат кўриб чиқилган.
Шавкат Мирзиёев Мирзаобод туманидаги «Бек кластер» МЧЖ шаклидаги қўшма корхона томонидан ташкил этилган пахтани қайта ишлаш заводи фаолияти билан танишди.
Тошкент шаҳар ҳокимининг шаҳардаги марказий ва маҳаллалар ҳудудидаги ички кўчаларни таъмирлаш рўйхатини тасдиқлаш тўғрисидаги қарори эълон қилинди.
Шавкат Мирзиёев Янгиер шаҳрида ташкил этилиши режалаштирилган аммиак ва карбамид заводи қурилиш майдонида бўлди.
Олий Мажлис Сенати кенгаши ўн саккизинчи ялпи мажлисни жорий йилнинг 28 февраль куни Тошкент шаҳрида чақириш тўғрисида қарор қабул қилди.
«Олот» чегара божхона пости орқали хорижий давлатдан 2 миллион сўмлик 414 литр дизель ёқилғиси олиб кирмоқчи бўлган фуқаро тўхтатилди.
Вазирлар Маҳкамаси қарорига асосан Тошкент ҳайвонот боғи ҳудуди кенгайтирилиб, Сафари парки очилади.
Президент Шавкат Мирзиёев Ховос туманидаги «Gran ruta de la seda» корхонасининг гидропоника усулидаги иссиқхонасини кўздан кечирди.
МОҚ президенти ва ЎФА биринчи вице-президенти Умид Аҳмаджонов ёш футболчиларни тарбиялаш борасида фикр билдирди.
Шавкат Мирзиёев Сирдарё вилояти Ховос туманига ташриф буюриб, Ховос шаҳарчасининг бош режаси билан танишди.
«Поп» чегара божхона пости орқали 225 дона «NOKIA» русумли уяли қўл телефонини Ўзбекистонга олиб кирмоқчи бўлган шахс тўхтатилди.
Низомга мувофиқ, гимнастика мактабига ўқувчи-спортчилар бадиий гимнастика, спорт гимнастикаси ва трамполин спорт турлари бўйича қабул қилинади.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг