Президент қисқа муддатли меҳнат таътилидан қайтди
5 август 2024, 14:31

Президент қисқа муддатли меҳнат таътилидан қайтди

Шавкат Мирзиёев 10 кун давом этган меҳнат таътилидан қайтди. Жорий ҳафтада давлат раҳбари Қозоғистонда бўлиши ва «Марказий Осиё + Япония» форматидаги саммитда иштирок этиши режалаштирилган. Ҳафта якунида Япония бош вазири Фумио Кисида Ўзбекистонга келиши кутилмоқда.

Шаҳарсозлик реновацияси тўғрисидаги қонун лойиҳаси жамоатчилик норозилигига учради
5 август 2024, 12:28

Шаҳарсозлик реновацияси тўғрисидаги қонун лойиҳаси жамоатчилик норозилигига учради

Реновация тўғрисидаги қонун лойиҳаси муҳокамадан ўтказилди. Бироқ қонун мулкдорларнинг ҳуқуқларини етарлича ҳимоя қилмаслиги ва бошқа сабаблар туфайли жамоатчилик норозилигига учради. Пойтахт ҳокими қонун қабул қилинмасидан аввал жойларда реновация лойиҳалари амалга ошириш ҳақида қарор имзолади.

«Дунё садолари»: 6 млрд сўмга тушган фестиваль ва Андижон ҳокимининг танқидга учраган нутқи
5 август 2024, 11:57

«Дунё садолари»: 6 млрд сўмга тушган фестиваль ва Андижон ҳокимининг танқидга учраган нутқи

Хонобод шаҳрида 29−31 июль кунлари «Дунё садолари» II халқаро фестивали бўлиб ўтди, унга жами 6 млрд сўм маблағ сарфланди. Андижон вилояти ҳокимининг журналистларга «Қўлларингдан бало ҳам келмайди» деб мурожаат қилгани айтилди. Бироқ ҳокимлик буни рад этди. Батафсил.

Андижонда юк машинаси темирйўл кўпригига бориб урилди
5 август 2024, 10:09

Андижонда юк машинаси темирйўл кўпригига бориб урилди

Душанба куни тонгда Андижон туманида ҳайдовчиси ухлаб қолган юк машина темирйўл кўпригига бориб урилди. Оқибатда кўприк ва машинага зарар етди.

Боксчи Лазизбек Мулложонов ҳам Олимпиада финалига чиқди (видео)
4 август 2024, 21:22

Боксчи Лазизбек Мулложонов ҳам Олимпиада финалига чиқди (видео)

Ўзбекистонлик боксчи Лазизбек Мулложонов ярим финалда тожикистонлик рақибини мағлуб этиб, Олимпия ўйинлари финалига чиқди.

Тошкентда 30 нафар шахс қимор ўйинларини ташкил қилишда гумонланиб қўлга олинди
4 август 2024, 21:01

Тошкентда 30 нафар шахс қимор ўйинларини ташкил қилишда гумонланиб қўлга олинди

Яккасарой туманидаги уйларнинг бирида 12 нафар хорижлик ва 18 нафар Ўзбекистон фуқароси онлайн қимор ўйинларини ўтказиб келишда гумонланиб қўлга олинди. ИИББга кўра, хонадонда уч ой давомида 900 минг доллар айлантирилган.

Боксчи Ҳасанбой Дўсматов Олимпиада финалига чиқди (видео)
4 август 2024, 20:23

Боксчи Ҳасанбой Дўсматов Олимпиада финалига чиқди (видео)

Париж-2024 Олимпиадасининг ярим финал учрашувида ўзбекистонлик боксчи Ҳасанбой Дўсматов Кабо-Верделик рақибини мағлуб этди. Ўзбекистон вакили Олимпия ўйинларининг финал босқичига чиқди.

Самарқандда кадастр ходими фуқародан 1,5 минг доллар олаётганда ушлангани айтилмоқда
4 август 2024, 16:08

Самарқандда кадастр ходими фуқародан 1,5 минг доллар олаётганда ушлангани айтилмоқда

Кадастр палатасининг Пастдарғом тумани филиали ходими 1,5 минг доллар пора олаётганида қўлга тушгани айтилмоқда. У фуқарога ер ва уй-жойни ҳужжатлаштириб, эгалик ҳуқуқини олиб беришини айтган.

Нима учун баъзида Сингапур «иқтисодий мўъжизаси» сабабларини хато тушунишади?
4 август 2024, 15:51

Нима учун баъзида Сингапур «иқтисодий мўъжизаси» сабабларини хато тушунишади?

Иқтисодчи Беҳзод Ҳошимов «Газета.uz»га берган интервьюсида нима учун Сингапур «мўъжизаси» сабаблари хато талқин қилиниши ҳақида гапирди. Ли Куан Ю ва унинг партияси кўп ислоҳотлар қилган, аммо китобини ўқисангиз, ўша иқтисодий ривожланиш бош вазирнинг столида яратилгандек туйилиши мумкин, дейди у.

Жиззахда 3 ёшли боғча боласининг ўлимига сабабчи бўлганларга ҳукм ўқилди
4 август 2024, 14:06

Жиззахда 3 ёшли боғча боласининг ўлимига сабабчи бўлганларга ҳукм ўқилди

Дўстлик туманида оилавий боғчанинг қаровсиз қолган 3 ёшли табрияланувчиси ариққа тушиб кетиб, вафот этганди. Суд бу ишда боғча директорига 4 йил 1 ой, тарбиячига 4 йил ва туман СЭС бошлиғига 1 йил 6 ой муддатга озодликни чеклаш жазоси тайинлади.

Бокс: Исроил Мадримов иккита чемпионлик камари учун кечган жангда Теренс Кроуфордга ютқазди
4 август 2024, 11:06

Бокс: Исроил Мадримов иккита чемпионлик камари учун кечган жангда Теренс Кроуфордга ютқазди

Ўзбекистонлик боксчи Исроил Мадримов профессионал рингдаги илк мағлубиятини қабул қилди. Иккита чемпионлик камари учун курашда у икки карра мутлақ жаҳон чемпиони Теренс Кроуфордга ютқазди.

Андижонда эркак хотини ва қайнонасини темир жисм билан уриб ўлдирди
4 август 2024, 09:44

Андижонда эркак хотини ва қайнонасини темир жисм билан уриб ўлдирди

Андижонда эркак турмуш ўртоғи ва қайнонасини темир жисм билан уриб ўлдирди. Воқеага ўзаро жанжал сабаб бўлгани айтилмоқда. Гумонланувчи процессуал тартибда ушланди.

Фирибгарлик учун 10 йилдан буён қидирувда бўлган шахс Туркиядан Ўзбекистонга депортация қилинди
4 август 2024, 09:33

Фирибгарлик учун 10 йилдан буён қидирувда бўлган шахс Туркиядан Ўзбекистонга депортация қилинди

Автомобиль олди-сотдиси соҳасида фирибгарликда айбланиб, 10 йилдан буён қидирувда бўлган 45 ёшли эркак Туркиядан Ўзбекистонга депортация қилинди. Ушбу шахснинг хатти-ҳаракатларидан жабр кўрган фуқаролардан консуллик ёки ИИВга мурожаат қилишлари сўралди.

Париж-2024: 4 август куни ўзбекистонликларни қандай мусобақалар кутмоқда?
4 август 2024, 09:16

Париж-2024: 4 август куни ўзбекистонликларни қандай мусобақалар кутмоқда?

Якшанба куни Париждаги Олимпия ўйинларида боксчилар Ҳасанбой Дўсматов ва Лазизбек Мулложонов финал учун жанг қилади. Енгил атлетикачи Анвар Анваров ўз иштирокини бошласа, Сафина Садуллаева финалда қатнашади. Олга Забелинская ва Янина Кускова велошоссе бўйича гуруҳ баҳсларида кураш олиб боради.

Қирғизистонда халқаро қидирувда бўлган Ўзбекистон фуқароси қўлга олинди
3 август 2024, 17:03

Қирғизистонда халқаро қидирувда бўлган Ўзбекистон фуқароси қўлга олинди

Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси халқаро қидирувда бўлган Ўзбекистон фуқаросини қўлга олди. Унинг фаолиятидан Ўзбекистонга етказилган зарар 12 млрд сўм (салкам 1 миллион доллар)га баҳоланмоқда.

Июлда 234,7 млрд сўмлик газ ва электрдан ноқонуний фойдаланилгани аниқланди
3 август 2024, 16:58

Июлда 234,7 млрд сўмлик газ ва электрдан ноқонуний фойдаланилгани аниқланди

Июль ойида 801 та ҳолатда жами 234 млрд 778 млн сўмлик электр ва табиий газ талон-торож қилинди. Шунингдек, энергия ресурсларидан фойдаланиш қоидаларини бузиш билан боғлиқ 304 та маъмурий иш расмийлаштирилди.

78-ўрин: Ўзбекистоннинг Ҳуқуқ устуворлиги индексидаги ўрни ўзгаришсиз қолди
3 август 2024, 16:49

78-ўрин: Ўзбекистоннинг Ҳуқуқ устуворлиги индексидаги ўрни ўзгаришсиз қолди

World Justice Project халқаро нодавлат ташкилотининг 2023 йилги Ҳуқуқ устуворлиги индексига кўра, Ўзбекистон 142 та давлат орасида 78-ўринни эгаллади (2022 йилда ҳам шундай натижа бўлган).

Париж Олимпиадасидаги ўзбекистонлик боксчилар: ким қайси босқичда?
3 август 2024, 15:29

Париж Олимпиадасидаги ўзбекистонлик боксчилар: ким қайси босқичда?

2024 йилги Олимпия ўйинларида ўзбекистонлик 6 нафар боксчи медаллар учун жангни давом эттирмоқда. 5 нафар боксчи эса мусобақадан чиқиб кетди. «Газета.uz» спортчиларнинг натижалари ҳақида маълумот беради.

ДХХ 4 та вилоятда коррупция ва фирибгарликда гумонланаётганларни ушлади
3 август 2024, 13:13

ДХХ 4 та вилоятда коррупция ва фирибгарликда гумонланаётганларни ушлади

Тошкент вилоятида газ таъминоти бош муҳандиси (8500$), Хоразмда ДУК мутахассиси (3500$) ва Савдо-саноат палатаси бўлими ходими, Қашқадарёда тиббиёт бирлашмаси бошлиғи в.б. (1500$), Самарқандда МЧЖ мутахассиси (1100$) ҳамда божхона пости бошлиғи (200$) коррупция ва фирибгарликда гумонланиб ушланди.

Венгрия пойтахти таъмлари: Будапештда нималарни татиб кўриш керак?
3 август 2024, 13:00

Венгрия пойтахти таъмлари: Будапештда нималарни татиб кўриш керак?

Qanot Sharq авиакомпанияси Венгрия пойтахтининг ноёб миллий таомлари билан танишиш ва бой гастрономик маданиятидан баҳраманд бўлиш учун Будапештга ташриф буюришга таклиф қилади.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг