АҚШ Федерал захира тизими раиси Жером Пауэлл Дональд Трамп ундан ишдан кетишни талаб қилган тақдирда ҳам бундай қилмаслигини таъкидлади. Пауэлл, шунингдек, журналистларнинг «АҚШ президенти сизни ишдан олиши мумкинми», деган саволига қисқа қилиб «йўқ», деб жавоб берди.
Дональд Трампнинг АҚШ президентлик сайловидаги ғалабаси фонида биткоин курси ўсишда давом этмоқда. 11 ноябрь куни криптовалюта курси 81 минг доллардан юқорига кўтарилди. Трамп ўзининг сайлов кампанияси давомида АҚШни «сайёранинг крипто пойтахтига» айлантиришга ваъда берганди.
Миграция агентлиги Қозоғистонда бўлиб турган Ўзбекистон фуқароларини яқин ҳафталарда кузатиладиган ноқулай об-ҳаводан огоҳлантирди. Агентлик йўлларда ҳаракатланишда барча хавфсизлик қоидаларига қатъий риоя қилишни, узоқ масофали йўлларда транспорт воситаларида ҳаракатланмасликни сўради.
Qanot Sharq авиакомпанияси маданий кашфиётлар ва пазандалик дурдоналарига бой ноёб муҳитдан баҳраманд бўлиш учун Будапештга дам олишга боришни таклиф қилади.
Президент хорижга чиқиш паспортини почта орқали етказиб бериш тартибини тасдиқлади. Бу хизмат (ID-карталарни почта орқали етказиб бериш каби) ўтган йилнинг кузида ишга туширилиши режалаштирилганди. 2023 йил январидан бошлаб ҳайдовчилик гувоҳномасини почта орқали олиш мумкин бўлди.
Yandex Maps иловасида Тошкент, Бухоро, Самарқанд ва Хива шаҳарларидаги диққатга сазовор жойларнинг 3D моделлари жойланди. Компания жами Ўзбекистондаги обидаларнинг 27 та уч ўлчамли моделини ишлаб чиқди.
Ўзбекистонда жорий ҳафтанинг чоршанба ва пайшанба кунлари вирус ва бактерияларнинг фаоллашишига сабаб бўлувчи булутли ва ёғинли об-ҳаво кузатилади, туман тушиши бошланади. Ҳафта охирига бориб, ҳаво ҳарорати яна кўтарилади. Ҳафтанинг биринчи ярмида аҳоли магнит бўронларидан ҳам азият чекиши мумкин.
Президент 11 ноябрь куни Саудия Арабистонида Ғазо ва Ливандаги вазиятнинг кескинлашуви ҳамда Яқин Шарқдаги можарога ечим топишга бағишланган Араб-ислом саммитида иштирок этади. 12−13 ноябрь кунлари эса БМТнинг Иқлим ўзгариши бўйича конференциясида қатнашади.
Россиянинг Пенза вилоятида 10 ноябрь куни тунда содир бўлган ЙТҲ оқибатида уч киши ҳалок бўлди, улардан икки нафари Ўзбекистон фуқаросидир. Жабрланган яна икки ўзбекистонлик шифохонага ётқизилган.
Самарқандда Қуролли Кучлар хизматчиси ва ёрдамчиси фуқародан сохта ҳарбий гувоҳнома учун 600 доллар олаётганида қўлга тушди. Нарпай туманида кадастр ходими 700 доллар, Каттақўрғон туманида эса солиқ инспектори 11,5 млн сўм олмоқчи бўлганида ушланди.
Марказий банк раиси Мамаризо Нурмуратов онлайн кредит бериш бўйича янги чекловлар жорий этилганини изоҳларкан, асосий мақсад фуқаролар маблағларининг хавфсизлигини таъминлаш эканини айтди. Унинг сўзларига кўра, регулятор бу чекловларни 2025 йил апрелидан кейин ҳам сақлаб қолишни режалаштирмоқда.
Октябрь ойида аҳоли ўртасида инфляция даражаси 13,2 фоизгача камайди, деб хабар бермоқда МБ. Кўпчилик гўшт ва сут нархининг кескин ошганини қайд этди. Бензин ва ёқилғи, электр ва газ, дори-дармон ва нефть нархларининг сезиларли даражада ошишини кўрсатганларнинг улуши ҳам юқорилигича қолмоқда.
Покистонда Балужистон провинциясидаги темирйўл вокзалида бомба портлади. Камида 25 киши ҳалок бўлган, 40 дан ортиқ киши жароҳатланган. Ҳодиса учун жавобгарликни қўзғолончи гуруҳ — Балужистон озодлик армияси ўз зиммасига олди.
Европа иқтисодиёти кунлари давомида Осиё ва Европа ўртасидаги юк ташувини ривожлантиришда Ўзбекистоннинг роли муҳокама қилинди. Мутахассислар Транскаспий транспорт йўлаги ривожланиши учун зарур омиллар, жумладан, инфратузилмани кенгайтириш ва логистика, божхона жараёнини рақамлаштиришни таъкидлади.
ДХХ ва ИИВ ходимлари рейд ўтказиб, Қашқадарё, Сирдарё, Хоразм вилоятлари ҳамда Тошкент шаҳрида наркотик моддалар сақлаган ва унинг савдоси билан шуғулланганларни қўлга олди. Ҳозирда гумондорларга жиноят ишлари қўзғатилиб, қамоқ эҳтиёт чораси қўлланган.
Asialuxe Travel туроператори Double 11 Sale акцияси доирасида Дубай, Париж, Бали, Мальдив ороллари, Туркия ва бошқа мамлакатлардаги меҳмонхоналарга 50 фоизлик чегирмалар таклиф этмоқда.
Чаканда (облепиха) чойи, цитрус чойи, анорли чой ва бошқа иссиқлик улашувчи ичимликлар — Zira.uz жамланмасида.
Тошкентда қазиш ишларини олиб бораётган экскаватор газ қувурини узиб юборди. Оқибатда Яккасарой туманидаги 3500 та ерли хонадон, шунингдек, Мирободдаги бир қанча кўчалар истеъмолчилари табиий газдан вақтинча узилди.
Фарғона вилояти Қўқон шаҳрида Matiz нотўғри қайрилиш ортидан қарши йўналишдаги Lada Vesta билан тўқнашди. ЙТҲда иккинчи машина ичидаги 80 ёшли фуқаро жароҳат олди ва шифохонага ётқизилди.
Марказий банк 7 та банк ва 2 та микромолия ташкилотини меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар талабларига риоя қилмагани учун жаримага тортди. Шунингдек, жами 8 та банк, тўлов ташкилоти ва тизимлари чора ва санкциялар қўлланиши тўғрисида огоҳлантирилди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг