Париж 2024. 3 августда Ўзбекистон спортчиларининг иштироки тақвими
3 август 2024, 11:48

Париж 2024. 3 августда Ўзбекистон спортчиларининг иштироки тақвими

Париж Олимпиадасининг 8-кунида Абдумалик Халоков, Асадхўжа Мўйдинхўжаев ва Навбаҳор Ҳамидова чорак финал жангини ўтказади. Велоспортчи Никита Цветков гуруҳ пойгасида қатнашади. Академик эшкак эшишда Анна Пракатень Б финалда ўйнаса, дзюдо бўйича Ўзбекистонга нимчорак финалда Канада рақиб бўлади.

Метан нархи кескин ошишига сабаб йўқ — Рақобат қўмитаси
2 август 2024, 23:11

Метан нархи кескин ошишига сабаб йўқ — Рақобат қўмитаси

Метан нархлари эркинлаштирилаётгани фонида Рақобат қўмитаси АГТКШлардаги нархларни мониторинг қилди. Унга кўра, нарх чеклови бекор қилинган бўлса-да, уларнинг 71 фоизи 3750 сўм нархни сақлаб қолган, 25 фоизи эса 200 сўмгача оширган. Нархлар кескин ошишига сабаб бўлувчи омиллар йўқ, деб ёзди қўмита.

Тошкентда Tracker «пешеход»дан ўтаётган пиёдани уриб кетди
2 август 2024, 21:58

Тошкентда Tracker «пешеход»дан ўтаётган пиёдани уриб кетди

Юнусобод туманида Tracker машинаси тартибга солинмаган пиёдалар ўтиш жойидан йўлни кесиб ўтаётган фуқарони уриб кетди. Оқибатда пиёда жароҳат олди. Суриштирув ишлари бошланди.

Исроилдаги элчихона ўзбекистонликларга жамоат жойларига бормасликни тавсия қилди
2 август 2024, 21:41

Исроилдаги элчихона ўзбекистонликларга жамоат жойларига бормасликни тавсия қилди

Ўзбекистоннинг Исроилдаги элчихонаси мамлакатдаги вазият туфайли фуқароларга бир қатор тавсиялар берди. Элчихона Исроилнинг айрим ҳудудларига бормаслик, расмий хабарларни кузатиб бориш, оммавий йиғилиш ва жамоат жойларига ташриф буюрмасликни сўради.

Дзюдочи Алишер Юсупов Олимпиадада бронза медалини қўлга киритди
2 август 2024, 21:10

Дзюдочи Алишер Юсупов Олимпиадада бронза медалини қўлга киритди

Дзюдочи Алишер Юсупов бронза медали учун кечган беллашувда япониялик Татсуро Саитони мағлуб этди. Шундай қилиб, Ўзбекистон делегацияси ҳисобида барчаси дзюдочилар томонидан қўлга киритилган 1 та олтин ва 2 та бронза медали мавжуд.

Чироқчи ҳокими фуқарога тарсаки туширди, вилҳокимлик у жазога тортилганини айтди
2 август 2024, 20:37

Чироқчи ҳокими фуқарога тарсаки туширди, вилҳокимлик у жазога тортилганини айтди

Қашқадарё ҳокимлиги Чироқчи тумани ҳокими Файзулла Юсупов фуқарога тарсаки туширгани акс этган видеога муносабат билдирди — у «интизомий жазога тортилган» ва «қатъий огоҳлантирилган». Тайинловига бир йил ҳам тўлмаган ҳоким бундан аввал ҳам топшириқлар ижросидаги камчиликлари учун ҳайфсан олганди.

Самарқандда Аёллар фильмлари фестивали бўлиб ўтади
2 август 2024, 20:11

Самарқандда Аёллар фильмлари фестивали бўлиб ўтади

13−18 август кунлари Самарқанд шаҳрида Глобал Жануб аёл режиссёрлари кинофестивали бўлиб ўтади. Унда Марказий Осиё, Фаластин, Вьетнам, Грузия ва Ҳиндистон муаллифларининг ҳужжатли ва экспериментал қисқа метражли ва бадиий фильмлари намойиш этилади. Дастурда мастер-класслар ва маърузалар ҳам мавжуд.

Туркияда Instagram блокланди
2 август 2024, 19:40

Туркияда Instagram блокланди

Туркия расмийлари кутилмаганда Instagram`га киришни блоклади. Регулятор блокировканинг сабаблари ва муддатини айтмади. Мамлакатда ушбу платформанинг 50 миллиондан ортиқ фойдаланувчиси бор.

Тошкентдаги Шевченко кўчаси реконструкциясида ёш дарахт қўпорилди, бошқаларининг илдизларига зарар етди
2 август 2024, 19:18

Тошкентдаги Шевченко кўчаси реконструкциясида ёш дарахт қўпорилди, бошқаларининг илдизларига зарар етди

«Газета.uz» нашрига ўқувчидан Тошкентдаги Тарас Шевченко кўчаси реконструкциясида дарахт илдизи қўпорилгани ҳақида хабар келиб тушди. Видеодан кўриниб турибдики, баъзи жойларда экскаватор ковши ерни дарахт танасига яқин жойдан чопган. Эковазирликка кўра, экоинспекция ходимлари ҳолатни ўрганмоқда.

Июнда Ўзбекистон олтин харид қилиш бўйича дунёда етакчилардан бирига айланди
2 август 2024, 18:36

Июнда Ўзбекистон олтин харид қилиш бўйича дунёда етакчилардан бирига айланди

Июнь ойи якунига кўра, Ўзбекистон Марказий банки Ҳиндистон билан биргаликда дунёда олтиннинг асосий икки харидоридан бирига айланди.

ССП раҳбари электромобиллар импортига бож жорий этилишини «100 фоиз» қўллаб-қувватлади. Иқтисодчилар бунга қарши
2 август 2024, 18:14

ССП раҳбари электромобиллар импортига бож жорий этилишини «100 фоиз» қўллаб-қувватлади. Иқтисодчилар бунга қарши

Савдо-саноат палатаси раҳбари Даврон Ваҳобов электромобиллар импортига бож жорий этиш таклифини қўллаб-қувватлади. Унинг айтишича, автомобиль саноатини қўллаб-қувватлаш малакали кадрлар шаклланишини таъминлайди. Иқтисодчилар эса бошқа мамлакатлар йўл қўйган хатоларни такрорламасликка чақирди.

Андижонда тотализаторда ютқазган 28 ёшли аёл ўзини сувга ташлаб, вафот этди
2 август 2024, 17:54

Андижонда тотализаторда ютқазган 28 ёшли аёл ўзини сувга ташлаб, вафот этди

Асака туманида 28 ёшли аёл ўзини сувга ташлаб, вафот этди. У ўлимидан олдин онлайн ўйинларда «11 млн сўм қарзга киргани ва охирги чора ўлим» эканини айтиб, овозли хабар қолдирган.

Дам олиш кунлари Тошкентда қаерларга бориш мумкин? (3−4 август)
2 август 2024, 15:40

Дам олиш кунлари Тошкентда қаерларга бориш мумкин? (3−4 август)

Blackpink гуруҳи концерти ҳақидаги фильм ва бошқа яна олтита премьера, «Тепло» маҳаллий брендлар ярмаркаси, «Жадидлар. Туркистонга мактублар» кўргазмаси ва дам олиш кунларидаги бошқа тадбирлар — Afisha.uz жамланмасида.

Самарқандда 1,1 млрд сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланган тадбиркор аниқланди
2 август 2024, 15:16

Самарқандда 1,1 млрд сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланган тадбиркор аниқланди

Булунғур туманидаги ғишт ишлаб чиқариш заводи 1 млрд 109 млн сўмлик 1 млн 286 минг кВт/соат электр энергиясидан ноқонуний фойдалангани аниқланди. Корхона мансабдор шахсларига нисбатан жиноят иши қўзғатилди.

Урганч аэропорти 5 августдан фаолиятини тиклайди
2 август 2024, 14:05

Урганч аэропорти 5 августдан фаолиятини тиклайди

Урганч аэропорти 5 августдан фаолиятини тиклайди. Учиш-қўниш йўлагини капитал таъмирлаш белгиланган муддатдан олдин якунланди.

Дам олиш кунлари ҳаво қуруқ ва кам булутли бўлади
2 август 2024, 13:02

Дам олиш кунлари ҳаво қуруқ ва кам булутли бўлади

Шанба, якшанба кунлари Ўзбекистон бўйича қуруқ ва асосан кам булутли об-ҳаво сақланиб туради. Ҳарорат кундузи +34…+39, жанубда ва чўл ҳудудларда +40…+42 даражагача бўлади. Тоғолди ва тоғли жойларда бироз ёмғир ёғиши мумкин.

Ўзбекистон шаҳарларида Coke Studio Road Show фестивали бўлиб ўтди
2 август 2024, 13:00

Ўзбекистон шаҳарларида Coke Studio Road Show фестивали бўлиб ўтди

Coca-Cola MY5 билан биргаликда Ўзбекистоннинг тўртта шаҳрида Coke Studio Road Show фестивалини ташкил этди. Тадбир доирасида кўнгиллилар томонидан 200 кг га яқин пластмасса йиғилиб, қайта ишлашга юборилди.

Россия ва Ғарб кенг кўламли маҳбуслар алмашинувини амалга оширди. Нималар маълум?
2 август 2024, 12:41

Россия ва Ғарб кенг кўламли маҳбуслар алмашинувини амалга оширди. Нималар маълум?

Анқарада Россия ва Ғарб давлатлари (АҚШ, Германия, Польша, Словения ва Норвегия) ўртасида сиёсатчи, журналист, қатор мухолифатчилар ва бошқалардан иборат маҳбуслар алмашинуви бўлди. Жами 26 киши: 10 киши Россияга, 13 киши Германияга, 3 киши АҚШга юборилди. Батафсил.

Қашқадарёдаги 4 та туман ҳокимлари қонунга зид норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилган — Рақобат қўмитаси
2 август 2024, 11:31

Қашқадарёдаги 4 та туман ҳокимлари қонунга зид норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилган — Рақобат қўмитаси

Нишон, Шаҳрисабз, Ғузор ва Муборак туманлари ҳокимлари 19 та ҳолатда қонунга зид норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилгани аниқланди. Ҳужжатлар товар ёки молия бозорида рақобатни чеклашга ҳамда истеъмолчиларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини камситилишига олиб келиши мумкин деб топилган.

Uzum Bank Visa виртуал картасига олдиндан буюртма бериш хизматини ишга туширди
2 август 2024, 11:00

Uzum Bank Visa виртуал картасига олдиндан буюртма бериш хизматини ишга туширди

Uzum Bank Visa халқаро тўлов тизимининг виртуал картасига олдиндан буюртма бериш имкониятини ишга туширди. Бу инфратузилмада амалга оширилган биринчи молиявий маҳсулот бўлди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг