Самарқандда Бутунжаҳон туризм кунига бағишлаб ўтказилган дастурлар доирасида «Мега палов» тадбири бўлиб ўтди.
Ўзбекистонда илк бор халқ томонидан молиялаш платформаси — Mfond.uz ишга туширилди.
Тошкентнинг Себзор даҳасида бир нечта ҳовли-жойлар бузила бошлади. Бу ерда учта элчихона қурилиши мўлжалланмоқда. Аҳолига янги қурилган уйлар бериляпти.
Ўзбекистон шаҳарларида ер ости силкинишлари қайд этилди. Зилзила ўчоғи Навоий вилоятида жойлашган.
Асакадаги GM Uzbekistan заводининг 10 нафар раҳбари фаолиятидаги жиддий хато ва камчиликлар учун ишдан бўшатилди.
Жиззах цемент заводи учун тозаловчи фильтрларни етказиб берган Туркия компанияси улар кафолат муддати тугагани сабабли ишдан чиққани учун жавобгарликни рад этди.
29−30 сентябрь кунлари Франция пойтахти Париж шаҳрида спорт гимнастикаси бўйича ўтказиладиган жаҳон кубогида Оксана Чусовитина қатнашади.
Ўзбекистонда Global G.A.P стандартларига мувофиқ янги узилган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сертификатлаш йўлга қўйилади.
Қарши шаҳрида жамоат тартибини сақлаш, фуқаролар хавфсизлигини ҳамда шаҳар осудалигини таъминлаш мақсадида «эзгулик патрули» хизмати йўлга қўйилди.
ЎЗДЖТУнинг француз ва инглиз тилини эгаллаган талабалари махсус танлов асосида Тулуза сиёсий тадқиқотлар институтининг социология мутахассислиги бўйича магистратурасига қабул қилинади.
Узун туманида маст фуқаро 12 ёшли қизнинг номусига тегиб, сўнг уни бўғиб ўлдирди.
Zira.uz тўғри овқатланиш тартибига оид рецептлар жамланмаси.
Ўзбекистонда электр энергияси, газ, сув ва бензин нархи ошади. Ҳукумат энергоресурслар истеъмолига ижтимоий меъёрларни жорий этишни муҳокама қилмоқда.
Жума куни эрталаб Тошкентнинг Миробод туманидаги «Қўйлиқ ота» бекати яқинида 45-автобус ёниб кетди.
Меҳнат вазирлиги мажбурий меҳнатга жалб этгани учун жарима миқдорини сезиларли даражада оширишни таклиф қилмоқда. 10 сентябрдан 410 та шикоят келиб тушди.
Қишлоқ хўжалигида банд бўлган 2 миллион кишининг тўртдан бир қисмигина расман ишга жойлашган. Шу муносабат билан сенаторлар Молия вазирлиги раҳбарига парламент сўровини юборди.
Жиззах цемент заводи атрофни оҳак ва чанг билан ифлослантириш манбасини бартараф этди.
Профессионал рингда фаолиятини давом эттираётган Баҳодир Жалолов 29 сентябрь куни АҚШда навбатдаги жангини ўтказади.
Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги давлат раҳбарлари музокараларни кенг доирада давом эттирди. 2019 йилда Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигига Туркманистон раислик қиладиган бўлди.
Олий Мажлис Сенатининг ўн олтинчи ялпи мажлисида Адлия вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган қонун маъқулланди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг