Ўзбекистон Франциядан 10 та тиббий вертолёт харид қилишни режалаштирмоқда
3 ноябрь 2023, 12:45

Ўзбекистон Франциядан 10 та тиббий вертолёт харид қилишни режалаштирмоқда

Ўзбекистон Франциянинг Airbus Helicopters компаниясидан 10 та тиббий вертолёт харид қилишни режалаштирмоқда. ССВ раҳбари Амрилло Иноятов компания раҳбарияти билан Европа стандартларига мос тиббий авиация хизматини ташкил этиш ҳамда соҳа мутахассисларини тайёрлаш каби масалаларни муҳокама қилди.

Тошкентдаги ишлаб чиқариш корхонасида ёнғин содир бўлди
3 ноябрь 2023, 12:36

Тошкентдаги ишлаб чиқариш корхонасида ёнғин содир бўлди

Пойтахтнинг Яшнобод туманидаги ишлаб чиқариш корхонасида ёнғин рўй берди. Уни ўчиришга 1 соатдан ортиқ вақт сарфланди. Ҳодиса оқибатида фуқаролар жароҳат олгани ва ҳалок бўлгани тўғрисида хабар келиб тушмади, дейилади ФВВ хабарида.

Ўзбекистон БМТнинг АҚШни Куба блокадасини тўхтатишга чақирувчи резолюциясини қўллаб-қувватлади
3 ноябрь 2023, 12:30

Ўзбекистон БМТнинг АҚШни Куба блокадасини тўхтатишга чақирувчи резолюциясини қўллаб-қувватлади

БМТ Бош Ассамблеяси 31 марта АҚШни Кубага қарши санкцияларни бекор қилишга чақирди. Ҳужжатни 187 давлат, жумладан, Ўзбекистон ҳам қўллаб-қувватлади. Делегатлар Кубага қарши эмбарго ноқонуний эканини таъкидлаб, бу «БМТ Низомини очиқдан-очиқ ва тизимли равишда бузиш» эканлигини таъкидлади.

Хоразмда меҳрибонлик уйи тарбияланувчиларини зўрлаган мансабдорлар 3 йилга қамалди
3 ноябрь 2023, 12:25

Хоразмда меҳрибонлик уйи тарбияланувчиларини зўрлаган мансабдорлар 3 йилга қамалди

Урганчдаги меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари билан жинсий алоқада бўлиб келган икки собиқ амалдорга суд ҳукми ўқилди. Хоразм вилояти адлия бошқармаси ва Янгиариқ тумани ФВБнинг собиқ бошлиқлари узил-кесил 3 йилга озодликдан маҳрум қилинди.

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги — 2024 йилда Ўзбекистон иқтисодиёти ва бюджети учун хавфлар ҳақида
3 ноябрь 2023, 11:33

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги — 2024 йилда Ўзбекистон иқтисодиёти ва бюджети учун хавфлар ҳақида

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги 2024 йилги бюджет барқарорлигига таъсир қилиши мумкин бўлган омиллар ва хавфларни санаб ўтди. Улар қаторида сўмнинг қадрсизланиши, олтин ва мис нархининг пасайиши, энергия тарифлари оширилмаслиги, озиқ-овқат маҳсулотлари жаҳон нархларининг ошиши ва бошқалар бор.

АҚШ Ўзбекистоннинг Mvizion компаниясига қарши санкциялар киритди
3 ноябрь 2023, 11:24

АҚШ Ўзбекистоннинг Mvizion компаниясига қарши санкциялар киритди

АҚШ «Россия армияси учун учувчисиз учиш аппаратларини сотиб олиш ва яратиш каби фаолият билан шуғулланган» 13 та компанияга нисбатан санкциялар эълон қилди. Улар орасида Ўзбекистондан Mvizion компанияси ҳам бор.

Perfectum янги «O‘quvchi» тарифи ва телефон учун Cashback таклиф қилади
3 ноябрь 2023, 11:00

Perfectum янги «O‘quvchi» тарифи ва телефон учун Cashback таклиф қилади

Perfectum компанияси мактаб ўқувчилари ва таълим муассасалари, коллеж ва лицейларда таълим олувчилар учун янги «O‘quvchi» тарифини ишга туширди.

Дам олиш кунлари ёғингарчиликсиз ўтади
3 ноябрь 2023, 10:48

Дам олиш кунлари ёғингарчиликсиз ўтади

Ўзгидромет Ўзбекистонга яна «олтин куз» қайтгани, дам олиш кунлари ҳаво бироз булутли бўлиши, ёғингарчилик кутилмаслиги, шамол эса ўртача тезликда эсишини маълум қилди. Ҳарорат кечалари +5…+10 даража, кундузи +19…+24 даража илиқ бўлади.

Андижон вилояти ҳокимига янги ўринбосар тайинланди
3 ноябрь 2023, 10:47

Андижон вилояти ҳокимига янги ўринбосар тайинланди

Комилжон Комилов Андижон вилояти ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари этиб тайинланди.

Сурхондарёдаги 4 та археологик ёдгорликка 7 млрд сўмлик зарар етди. У ерларда уй, ҳожатхона ва молхона қурилган
3 ноябрь 2023, 10:38

Сурхондарёдаги 4 та археологик ёдгорликка 7 млрд сўмлик зарар етди. У ерларда уй, ҳожатхона ва молхона қурилган

Бош прокуратура Шеробод туманидаги «Таллаган тепа», «Ғўринтепа», «Хушвақтепа» ва «Тоштепа» ёдгорликларига зарар етказилганини аниқлади. Бу манзилларда йўл, уй-жой, ҳожатхона ва молхона қурилган. 7 млрд сўмлик зарар етган ушбу ҳолатлар бўйича ҳокимлик мансабдорларига нисбатан жиноят иши қўзғатилди.

Урганч аэропортида 50 дона қадимий танга олиб чиқилишининг олди олинди
3 ноябрь 2023, 10:06

Урганч аэропортида 50 дона қадимий танга олиб чиқилишининг олди олинди

Урганч халқаро аэропортида хориж фуқароси 50 дона қадимий тангани Ўзбекистондан олиб чиқиб кетишининг олди олинди. Мисдан ясалган тангалар орасида темурийлар даврига оидлари ҳам бўлган. Ҳозирда улар «Хива Ичан-қалъа» давлат музей қўриқхонасига топширилган.

Damas, Labo, Cobalt ва Captiva 5 учун шартнома тузиш очилди
3 ноябрь 2023, 09:57

Damas, Labo, Cobalt ва Captiva 5 учун шартнома тузиш очилди

UzAuto Motors Chevrolet расмий дилерлик марказларида Damas, Labo, Cobalt ва Captiva 5 сотуви бошланганини эълон қилди.

Исроил армияси Ғазо қуршаб олинганини эълон қилди
3 ноябрь 2023, 09:48

Исроил армияси Ғазо қуршаб олинганини эълон қилди

Исроил мудофаа кучлари матбуот хизмати раҳбари қўшинлар Ғазо шаҳрини қуршаб олганини эълон қилди. Унинг айтишича, сулҳ тузиш масаласи «кун тартибида эмас».

Тошкент аэропортида кутиб олиш ҳудуди очилди (фото)
3 ноябрь 2023, 09:42

Тошкент аэропортида кутиб олиш ҳудуди очилди (фото)

Тошкент халқаро аэропортида кутиб олувчилар учун кутиш зали очилди. Павильонни баҳорда қуриб битказиш режалаштирилганди, лекин бошланган иш бирдан тўхтатилган. Uzbekistan Airports компанияси бу терминал кенгайтирилгунга қадар вақтинчалик ечим эканини қайд этди.

Покистон ҳужжатсиз афғонларни оммавий депортация қилишни бошлади
2 ноябрь 2023, 20:50

Покистон ҳужжатсиз афғонларни оммавий депортация қилишни бошлади

Покистон мамлакатда ноқонуний яшаётган хорижликларни депортация қилишни бошлади. Уларнинг аксарияти Афғонистондан. БМТ мамлакат ҳукуматини «инсон ҳуқуқлари соҳасидаги ҳалокат»нинг олдини олиш учун афғонларни мажбуран чиқариб юборишдан воз кечишга чақирди.

Хитой ва АҚШ ядровий қурол устидан назорат бўйича учрашув ўтказади
2 ноябрь 2023, 20:17

Хитой ва АҚШ ядровий қурол устидан назорат бўйича учрашув ўтказади

Хитой ва АҚШ расмийлари узоқ вақтдан буён илк бор ядровий қурол устидан назорат бўйича музокаралар ўтказмоқчи. Қўшма Штатлар Россия ва Хитой билан «беқарорлаштирувчи уч томонлама қуролланиш пойгаси»нинг олдини олишга интилмоқда, деб ёзади WSJ.

Ўзбекистоннинг икки вилоятида совуқ сув учун тарифлар оширилади
2 ноябрь 2023, 19:26

Ўзбекистоннинг икки вилоятида совуқ сув учун тарифлар оширилади

Фарғона ва Самарқанд вилоятларида 15 ва 16 ноябрдан совуқ сув ва канализация хизматлари нархлари ошади.

Газ, электр ва бошқа соҳаларга субсидиялар учун давлат бюджетидан қанча маблағ ажратилади?
2 ноябрь 2023, 18:12

Газ, электр ва бошқа соҳаларга субсидиялар учун давлат бюджетидан қанча маблағ ажратилади?

2023 йилда давлат бюджетидан аҳолига газ, электр, иссиқлик таъминоти ва жамоат транспорти нархларини субсидиялаш учун 31 трлн сўмдан ортиқ (2,53 млрд доллар) ажратиш режалаштирилган. Бу нафақа, моддий ёрдам, илм-фан, спорт ва маданият учун ажратилган жами маблағдан кўпроқ.

ШҲТ янги транспорт йўлаклари изламоқда. Тошкентда ташкилотга аъзо давлатларининг биринчи транспорт форуми бўлиб ўтди
2 ноябрь 2023, 18:11

ШҲТ янги транспорт йўлаклари изламоқда. Тошкентда ташкилотга аъзо давлатларининг биринчи транспорт форуми бўлиб ўтди

Тошкентда ШҲТ давлатларининг биринчи транспорт форуми бўлиб ўтди. Унинг доирасида «Беларусь — Россия — Қозоғистон — Ўзбекистон — Афғонистон — Покистон» ва «Россия — Каспий денгизи — Туркманистон — Ўзбекистон — Қирғизистон» янги халқаро транспорт йўлакларини яратиш бўйича меморандумлар имзоланди.

Ўзбекистон ва Франция президентлари биргаликда дарахт экди
2 ноябрь 2023, 18:05

Ўзбекистон ва Франция президентлари биргаликда дарахт экди

Шавкат Мирзиёев ва Эммануэль Макрон Ўзбекистоннинг антик давр, ўрта асрлар ва темурийлар даврини ўз ичига олган маданий меросига бағишланган кўргазма билан танишди. Франция қиролининг Амир Темурга йўллаган мактуби ҳам экспонат сифатида тақдим этилди. Шундан сўнг давлат раҳбарлари дарахт экди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг