Гулистон шаҳри ЭТК бошлиғи пора олишда гумонланмоқда
2 июль 2024, 12:28

Гулистон шаҳри ЭТК бошлиғи пора олишда гумонланмоқда

Гулистон шаҳри электр таъминоти корхонаси бошлиғи 90 млн сўм пора олишда гумонланмоқда. У тадбиркорнинг электр таъминотидаги 200 млн сўмдан ортиқ қарздорлигини камайтириб беришни ваъда қилган.

Шавкат Умурзоқов Тошкент шаҳри кенгашининг депутати этиб сайланди
2 июль 2024, 11:34

Шавкат Умурзоқов Тошкент шаҳри кенгашининг депутати этиб сайланди

Пойтахт ҳокими Шавкат Умурзоқов Халқ депутатлари Тошкент шаҳри кенгашининг депутати этиб сайланди.

Учта туман ҳокими ўринбосарлари пора олишда гумонланиб ушланди
2 июль 2024, 09:53

Учта туман ҳокими ўринбосарлари пора олишда гумонланиб ушланди

ДХХ Тахиатош, Бўстон ва Бўка туманлари ҳокимлари ўринбосарларини пора олишда гумонлаб қўлга олди. Хусусан, Тахиатош ҳокими ўринбосари фуқарога ҳокимлик балансидаги бузилишга тушган уйни фуқарога расмийлаштириб бериш эвазига 35 млн сўм талаб қилган.

Тошкентда автобуслардаги кондиционерлар қайси вақтларда ишлаши керак?
2 июль 2024, 09:33

Тошкентда автобуслардаги кондиционерлар қайси вақтларда ишлаши керак?

Пойтахт автобусларида йўловчилар кундузи транспортда кондиционерлар ўчиқлигидан шикоят қилмоқда. «Газета.uz» совитиш тизими қайси соатлар оралиғида ишлаши, салондаги ҳарорат қандай бўлиши ва тартиб қоидаси бузилганда йўловчилар қаерга мурожаат қилиши мумкинлигига аниқлик киритди.

Фарғонада фуқаронинг яшаш уйидан 37 кг наркотик топилди
2 июль 2024, 01:59

Фарғонада фуқаронинг яшаш уйидан 37 кг наркотик топилди

Фарғона вилояти Марғилон шаҳрида эркак уйида 13 туп марихуана ўстираётгани аниқланди. Тезкор тадбир давомида жами 37 килограммдан зиёд гиёҳвандлик моддаси топилди.

Хоразмда корхона ерни суғориш учун 2,2 млрд сўмлик электрдан ноқонуний фойдалангани аниқланди
2 июль 2024, 01:59

Хоразмда корхона ерни суғориш учун 2,2 млрд сўмлик электрдан ноқонуний фойдалангани аниқланди

Урганчда фаолият олиб борувчи МЧЖ ер майдонини суғориш учун сув насосларини электр ҳисоблагичга яширинча улаб, 2,2 млрд сўмлик электрдан ноқонуний фойдалангани аниқланди. Бош прокуратура департаменти яна 3 та вилоятда шу каби ҳолатларни фош қилди.

АҚШ Олий суди Трампнинг жиноий таъқибдан қисман дахлсизлигини тан олди
2 июль 2024, 00:36

АҚШ Олий суди Трампнинг жиноий таъқибдан қисман дахлсизлигини тан олди

АҚШ Олий суди собиқ президентларнинг жиноий жавобгарликка тортилишдан қисман дахлсизлиги ҳақида қарор чиқарди. Суд бу қарорни Дональд Трампнинг Капитолийга бостириб киришга алоқадорлиги ҳақидаги иш билан боғлиқ даъвоси бўйича қабул қилди.

«Бу адолатга киришни чеклайди». Адвокат — терговчилар ва ҳимоячилар имкониятларидаги тенгсизлик ҳақида
2 июль 2024, 00:12

«Бу адолатга киришни чеклайди». Адвокат — терговчилар ва ҳимоячилар имкониятларидаги тенгсизлик ҳақида

Адвокат Даврон Аҳмедов терговчилар ва ҳимоячилар имкониятлари тенг эмаслиги, шу сабабли адвокатлар тергов ҳужжатларини ўрганиш, далилларни тайёрлашга улгурмаслиги, идоралар эса махфийлигини айтиб, сўровларга эътибор бермаслигини таъкидлади. Йиғилишларни ОАВда ёритиш масаласи ҳам тўлиқ ҳал этилмаган.

«Ўзбекистонда чиқариладиган машиналар нархи четдан олиб келинадиганидан арзон бўлади» — BYD Uzbekistan Factory бош директори
1 июль 2024, 23:29

«Ўзбекистонда чиқариладиган машиналар нархи четдан олиб келинадиганидан арзон бўлади» — BYD Uzbekistan Factory бош директори

BYD Ўзбекистонга киргач, нархлар тушиб бормоқда, деди BYD Uzbekistan Factory бош директори Шафқатбек Алимов. Унга кўра, Жиззахдаги заводдан чиқадиган машиналар нархи четдан олиб келинадиганлари нархидан арзон бўлади. Завод 3 та янги моделни ишлаб чиқармоқчи, маҳаллийлаштиришни 60 фоизга етказмоқчи.

Энергияга ноқонуний уланишларнинг олдини олиш билан эмас, уларнинг оқибатига қарши курашяпмиз — президент
1 июль 2024, 22:49

Энергияга ноқонуний уланишларнинг олдини олиш билан эмас, уларнинг оқибатига қарши курашяпмиз — президент

Президент энергия самарадорлигини оширишга доир йиғилишда энегрия истеъмолида ўғирликлар кўпайганини таъкидлади. У буни ноқонуний уланишларнинг олдини олиш билан эмас, оқибатига қарши курашилаётгани билан изоҳлади. Энергия сарфини қатъий назорат қилиш, масъуллар жавобгарлигини ошириш зарур, деди у.

«Энергия ислоҳотимиз фақат битта қадам бўлиб қолиб кетади, деган қўрқув бор» — депутат Дониёр Ғаниев
1 июль 2024, 22:26

«Энергия ислоҳотимиз фақат битта қадам бўлиб қолиб кетади, деган қўрқув бор» — депутат Дониёр Ғаниев

Депутат Дониёр Ғаниев электр энергияси таннархини шакллантириш бўйича аниқ ҳисоб-китоблар йўқлигини таъкидлади. «Ҳозир биз нархларни гўёки таннархгача олиб келяпмиз, лекин бундай шаффофлик йўқ тизим билан таннархлар яна икки баробар ошиб кетмаслигига ким кафолат беради?» — деди у.

Олимлар парранда гриппи пандемияси «секинлик билан ривожланмоқда» деб қўрқади — Reuters
1 июль 2024, 21:05

Олимлар парранда гриппи пандемияси «секинлик билан ривожланмоқда» деб қўрқади — Reuters

Парранда гриппи тарқалишини кузатаётган олимлар H5N1 пандемияси «секинлик билан ривожланмоқда» деб қўрқмоқда, деб ёзди Reuters. ЖССТ аввалроқ сутэмизувчиларда вирус билан касалланиш жиддий муаммо эканини тан олган эди.

Франциядаги парламент сайловларининг биринчи турида ўта ўнглар ғалаба қозонди
1 июль 2024, 19:59

Франциядаги парламент сайловларининг биринчи турида ўта ўнглар ғалаба қозонди

Франция парламенти сайловларининг биринчи турида Марин Ле Пеннинг «Миллий бирлашув» партияси етакчилик қилди. Бу ўта ўнглар учун тарихий рекорд. Агар партия иккинчи турда кўпчилик овозни қўлга кирита олса, бош вазирлик лавозимини Ле Пеннинг протежеси — 28 ёшли Жордан Барделла эгаллаши мумкин.

Президент билан учрашув, олий даражали «Дўстлик» ордени, маҳаллага ташриф — БМТ бош котибининг сафари қандай ўтди?
1 июль 2024, 18:32

Президент билан учрашув, олий даражали «Дўстлик» ордени, маҳаллага ташриф — БМТ бош котибининг сафари қандай ўтди?

Ўзбекистонга келган БМТ бош котиби Антониу Гутерришга президент олий даражали «Дўстлик» орденини топширди. Бош котиб, шунингдек, Сенат раиси билан учрашди, Ҳазрати Имом мажмуаси ва пойтахт маҳаллаларидан бирига борди, Тошкент вилоятида «яшил» энергетика соҳаси билан танишди. Фото.

Ўмон ўзбекистонликлар учун 14 кунлик визасиз режим жорий қилди
1 июль 2024, 17:44

Ўмон ўзбекистонликлар учун 14 кунлик визасиз режим жорий қилди

Ўмон Ўзбекистон фуқаролари учун 14 кунга визасиз режим жорий қилди. Ушбу муддатдан кўпроққа қолишни истаганлар аэропортга киришда виза олишлари мумкин.

Қозоғистон регулятори Toncoin криптовалютаси билан савдо қилишни маъқуллади
1 июль 2024, 17:17

Қозоғистон регулятори Toncoin криптовалютаси билан савдо қилишни маъқуллади

Қозоғистонда энди Toncoin криптовалютаси билан тегишли лицензияга эга платформаларда эркин савдо қилиш мумкин. Қарор Павел Дуровнинг мамлакатга ташрифи чоғида қабул қилинди.

Бош прокуратура Рамина Ягафарованинг ўлими юзасидан жиноят иши қўзғатишни рад қилиш ҳақидаги қарорни ўрганмоқда
1 июль 2024, 15:34

Бош прокуратура Рамина Ягафарованинг ўлими юзасидан жиноят иши қўзғатишни рад қилиш ҳақидаги қарорни ўрганмоқда

«Газета.uz»даги мақоладан сўнг Бош прокуратура Чилонзор туман прокуратурасининг журналист Рамина Ягафарованинг ўлими юзасидан жиноят иши қўзғатишни рад этиш ҳақидаги қарорини ўрганишга киришди. Аввалроқ экспертиза ўлим сабаби нотўғри даволаш эканини кўрсатганди.

Июль ойида об-ҳаво қандай бўлади?
1 июль 2024, 15:33

Июль ойида об-ҳаво қандай бўлади?

Июлнинг катта қисмида ҳарорат +35…+40, жанубда ва чўл ҳудудларда +43 даражагача бўлади, баъзи кунлари 2−3 даражага юқори бўлиши кутилмоқда. Жуда иссиқ (+40 ва ундан юқори) кунлар сони 2−5, шимолда 6−8 кунни ташкил этиши мумкин.

1 июлдан нималар ўзгаради?
1 июль 2024, 15:23

1 июлдан нималар ўзгаради?

Мактаблар олдида фоторадарлар ўрнатилади, IT бўйича 1 млрд сўмгача грантлар ажратилади, фармназорат тизими ташкил этилади, 6 та шаҳарда сув таъминоти хусусий секторга берилади, айрим беморлар бепул даволанади, давлат хизматларини кўрсатишда Face ID жорий этилади — 1 июлдан нималар ўзгаради?

Ҳафта боши салқин бўлади, чоршанбадан ҳаво исий бошлайди
1 июль 2024, 14:50

Ҳафта боши салқин бўлади, чоршанбадан ҳаво исий бошлайди

Душанба, сешанба кунлари Волгабўйидан келган салқин ҳаво оқими сабабли ҳарорат +30…+33 даражагача пасаяди. Чоршанбадан салқин ҳаво чекинади, аммо кучли иссиқ кутилмайди: ҳарорат +38, жанубда +41 даражагача исиши мумкин.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг