Туркияда тоғ-чанғи курортидаги меҳмонхонада чиққан ёнғин қурбонлари сони 66 тага етди, 51 киши жароҳатлангани маълум бўлди. Тергов доирасида 4 киши, жумладан, бизнес эгаси ҳам қўлга олинган.
Товарларни ўз вақтида етказиб бермагани учун сотувчиларга пеня жорий этиш тўғрисидаги қонун лойиҳаси депутатлар томонидан биринчи ўқишда қабул қилинди. «Миллий тикланиш» фракцияси аъзоси бу меъёр электр, газ ва сув таъминотидаги узилишларга ҳам татбиқ этиладими, дея сўради.
Олот туманида ноқонуний саксовул кесиб, олиб қочмоқчи бўлганлар ушланди. Таъқиб қилиш вақтида улар инспекторларнинг машинасига қасддан шикаст етказган. Суд уларга 41,6 млн сўм жарима жазоси тайинлади. Машинага етказилган зарар ҳам қопланди.
Депутатлар биринчи ўқишда Миллий гвардия ҳарбий хизматчилари фуқарога мурожаат қилганда ўзини таништириши, шунингдек, унинг ҳуқуқ ва мажбуриятларини тушунтириши шартлиги тўғрисидаги қонун лойиҳасини қабул қилди.
Ўзбекистон президенти Дональд Трампни АҚШ президенти лавозимга киришгани билан табриклаб, мактуб йўллади. Мактубда Шавкат Мирзиёев Дональд Трампни ташриф билан Ўзбекистонга келишга таклиф этди.
Туркиядаги Карталкая тоғ-чанғи курортида меҳмонхонада ёнғин чиқиши оқибатда 10 киши ҳалок бўлди, 32 киши жароҳатланди. Ҳодиса вақтида бинода 234 нафар меҳмон бўлган. Ёнғин сабаби ҳозирча номаълум.
Касбий кўникмалар марказларида 2025 йил 1 мартдан аҳолини касб-ҳунарга ўқитиш ва бандлигини таъминлаш жараёнларини рақамли назорат қилиш тизими йўлга қўйилади. 1 апрелдан эса 12 та янги касб йўналишлари бўйича ўқув курслари ташкил этилади.
3−21 январь кунлари Тошкентдаги «Янги Қўйлиқ» (Food City) бозорида картошка 37−85 фоизга қимматлади. Нархларнинг ошиши Қозоғистоннинг ушбу маҳсулот экспортини тақиқлаши фонида рўй бермоқда. Қишлоқ хўжалиги вазирлиги зарур картошка захираси шакллантирилиб, ички бозорга чиқарилаётганини маълум қилди.
Адлия вазирлигида суғурталовчилар рейтингини аниқлаш ва юритиш тартиби тўғрисидаги низом рўйхатдан ўтказилди. Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги мазкур соҳада ваколатли давлат органи этиб белгиланди.
Ўзбекистонда 1 июлдан «Экофаол фуқаро» платформасига ўзи эккан дарахти тўғрисида маълумотлар киритган камбағал оилалар аъзоларига ўрмон фонди ерларида экилган ҳар 100 та дарахт учун БҲМнинг 1 баравари миқдорида субсидия ажратилади.
Қонунчилик палатаси депутатлари жиноят ишини юритиш чоғида шахсни қийноққа солиш ҳолатларининг олдини олишга қаратилган қонун лойиҳасини қабул қилди. Унга кўра, шахсни тергов ҳибсхонасига жойлаштиришдан олдин уни тергов ҳибсхонасининг ўзида мажбурий тиббий кўрикдан ўтказиш тартиби белгиланмоқда.
Камбағал оилалар реестрига киритилган оилалар аъзоларига қишлоқ хўжалиги кооперативлари устав фондига улуш сифатида киритиш учун БҲМнинг 10 бараваригача миқдорда субсидиялар ажратилади.
Самарқанд вилояти ва Тошкент шаҳрида 2025 йил 1 февралдан синов тариқасида камбағал оилалар аъзоларини касб-ҳунарга ўқитиш харажатларини қоплаб бериш бўйича ваучер тизими жорий қилинади. Лойиҳа 1 майгача бутун республика бўйлаб татбиқ этилиши режалаштирилган.
Тошкент халқаро аэропортида икки қизни Туркияга фоҳишаликка юбормоқчи бўлган аёл ушланди. У 21 ёшли қизларни алдаб, катта пул топишга ишонтирган.
Футбол агенти Ғайрат Хасбиуллин «Газета.uz»га берган интервьюсида Абдуқодир Ҳусановга «Манчестер Сити»га ўтишдан олдин кўплаб клублар, жумладан, Англиянинг 12 жамоаси қизиқиш билдирганини айтди. У футболчи нима учун «Сити»ни танлагани ва унинг ривожланишига ким ҳисса қўшгани ҳақида гапириб берди.
Тошлоқ туманида юқори тезликда ҳаракатланган маст Damas ҳайдовчиси велосипедда кетаётган фуқаро ва 5 ёшли пиёдани уриб юборди. Оқибатда 71 ёшли эркак воқеа жойида, бола эса шифохонада вафот этди.
13−17 январь кунлари Остона шаҳрида таълим соҳасидаги муҳим тадбирлардан бири — XXI Халқаро Жаутиков олимпиадаси бўлиб ўтди. Унда Россия, Қозоғистон, Ўзбекистон, Хитой, Туркия каби 20 та давлатдан 700 га яқин иштирокчи қатнашди.
Тойлоқ туманида фуқаро ўзбошимчалик билан тармоққа уланиш орқали 1,3 млрд сўмлик газни талон-торож қилди. Наманган шаҳрида эса фуқаро новвойхонасини газ тармоғига ноқонуний улаб, 362 млн сўмлик зарар етказди.
Жиззах вилоятидаги Айдар-Арнасой кўлларида ноқонуний равишда 145 килограмм балиқ овлаган икки шахс табиатга 487 млн сўм зарар етказгани аниқланди.
Президентликка киришган Дональд Трамп «Американинг олтин асри» бошланганини таъкидлади, аввалги ҳукуматни танқид қилди, инфляцияни енгишга, «сўз эркинлиги va қонунни қайтаришга», «тинчликпарвар ва бирлаштирувчи мерос» қолдиришга, фақат икки: эркак ва аёл жинсини мустаҳкамлашга ваъда берди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг