Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти Pfizer вакцинасини коронавирусга қарши фавқулодда ишлатишга рухсат берди. Вакцина ЖССТнинг хавфсизлик ва самарадорлик бўйича талабларига жавоб берган. Бу дунё мамлакатларига вакцинани импорт қилишга ва аҳолига тарқатишга имконият беради
Ўзбекистон президентининг расмий веб-сайти янги форматда ишга туширилди. Унда президент администрациясининг раҳбарияти таркиби билан танишиш мумкин.
Президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон халқини Янги йил билан табриклади. «Янги Ўзбекистонни барпо этишга қаратилган улкан ишларимизни қатъий давом эттирамиз», — дея таъкидлади давлат раҳбари.
Андижон ҳокими иш жойида, Сирдарё ҳокими навбатчи, Навоий, Самарқанд ва Қашқадарё ҳокимлари оила даврасида. Ўзбекистонда вилоят ҳокимлари Янги йил байрамини қандай кутиб олади?
Гўшт, балиқ, сут, тухум, ёғ ва бошқа товарларни мамлакатга импорт қилишда божхона божининг ноль ставкалари 2021 йил охиригача узайтирилди.
Молия вазирлиги ҳузуридаги Инқирозга қарши курашиш жамғармаси 1 январдан тугатилади. Жамғармадаги ўзлаштирилмаган ва қолдиқ маблағлар давлат бюджетига ўтказилади.
1 февралдан бошлаб бюджет муассасалари ва ташкилотлари ходимларининг ойлиги ҳамда стипендиялар 10%га оширилади. Ушбу санадан меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори ва базавий ҳисоблаш миқдори ҳам оширилмоқда.
Россельхознадзор 1 январдан Россияга Фарғона вилоятидан қуруқ меваларни олиб киришга қўйилган тақиқни бекор қилди. Чеклов 7 декабрда ўрнатилган эди.
Ziyouz.uz портали 2020 йилда оламдан ўтган ўзбекистонлик академиклар, профессорлар, диний арбоблар, шоир ва ёзувчилар, журналистлар, санъаткорлар ва ҳокимлар рўйхатини тузиб чиқди.
Республика махсус комиссияси томонидан 31 декабрь ва 1 январь кунлари 30 кишидан кўпроқ бўлиб, ПЗР тест ёки экспресс тестларни топширган ҳолда Янги йил байрамини нишонлашга рухсат берилди.
Тадбиркор Ботир Арифжонов (LeBazar, Paynet, Khan Academy Uzbek) Ўзбекистон президентига иккита лойиҳани амалга оширишда ёрдам сўраб мурожаат қилди. Биринчи лойиҳа доирасида у мактабларга бепул интернет ўрнатишни, иккинчиси доирасида эса IT-мактаб очиш учун 3 минг кв. метр майдон ажратишда кўмак сўраган.
Яманнинг Аден шахри аэропортига ҳукумат аъзолари етиб келганида кучли портлаш рўй берди. Ҳодиса оқибатида беш киши вафот этди ва 20 га яқин киши яраланди.
1 январдан бошлаб Фарғона вилоятида йўл қоидаларига амал қилмаган, пиёдалар ўтиш жойида пиёдаларга йўл бермаган ҳайдовчилар, ниқоб тақмаган ва жамоат тартибини бузган фуқароларнинг ҳуқуқбузарликлари дронлар орқали фиксация қилинади.
Россия Тергов қўмитаси оппозиция лидери Алексей Навалнийга қарши жиноий иш қўзғади. У хайрия сифатида йиғилган 356 миллион рублни ўзлаштиришда гумон қилинмоқда.
Қирғизистоннинг Бишкек шаҳри ва Чуй вилоятида 176 ва 24 ўринли иккита модулли шифохона ишга туширилди. Шифохоналар қурилиши ва жиҳозланиши Ўзбекистон томонидан тўлиқ молиялаштирилди.
Сенати суд ҳокимияти фаолияти оид Конституцияга ўзгартишлар тўғрисидаги қонунни ўз сайтида эълон қилди. Ушбу қонун матни Қонунчилик палатаси томонидан маъқулланган бўлса-да, жамоатчилик муҳокамаси учун тақдим этилмаган эди.
Ҳукумат қарори билан Ўзбекистонда каршеринг ташкилотлари фаолиятига имконият берилди. 10 январдан автомототранспорт воситаларини ушбу ташкилотларидан 30 кунгача ижарага олиш мумкин бўлади. Ушбу ташкилот автомототранспорт воситалари махсус таниқлик белгига эга бўлиши шарт.
Хорватияда эпицентри Петриня шаҳри бўлган 6,3 магнитудали кучли зилзила қайд этилди. Ҳозирга қадар 500 дан ортиқ фуқаро уйсиз қолган, 7 нафари вафот этган.
Тошкент вилояти ҳудудидаги темирйўлларда икки нафар фуқарони юк поезди уриб кетди. Ҳалоқат фуқароларнинг эҳтиётсизлиги оқибатида, қулоқчинларни тақиб ҳаракатланганликлари туфайли содир бўлганлиги аниқланди. Улардан бири, 32 ёшли аёл воқеа жойида вафот этган.
Бухоро, Наманган ва Хоразм вилоятларида давлат-хусусий шериклиги асосида умумий қуввати 500 МВт бўлган қуёш фотоэлектр станциялари қурилади. Лойиҳа бошланиши 2021 йил февраль ойига режалаштирилган.
Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг