Президентнинг 2025 йилда маҳаллаларда хавфсиз муҳит яратиш тўғрисидаги қарорига асосан ички ишлар органлари ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлинмалари таркибида миграцион профилактика тузилмалари ташкил этилмоқда.
23 январдан бошлаб Жанубий Кореянинг Hyundai брендининг янгиланган автомобилларини йиллик 14%дан бошланадиган ставка билан кредитга сотиб олиш мумкин.
Қарши шаҳрида фуқаро давлат рўйхатидан ўтмасдан новвот ишлаб чиқариш билан шуғулланган ва 232 млн 848 минг сўмлик газдан ўғринча фойдаланган. Суд ҳукми билан унга 5 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.
Немис архитектори ва ношири Филипп Мойзер рус тилида Тошкент архитектураси қўлланмасининг учинчи нашри, пойтахт мозаикалари ва ака-ука Жарскийлар ҳақидаги китоблар чоп этилишини эълон қилди. Сўнггиси илк бор немис тилида 2023 йилда нашр этилган. Барча китоблар шу ёзда чиқарилади.
Ўзбекистонда жорий йилда реновация дастури асосида 20 минг хонадон қуриш режалаштирилган, дейилади президент билан учрашувда. Давлат раҳбари бу борадаги ишлар мамлакатнинг қатор шаҳар ва туманларида аллақачон бошланганини, буни бошқа ҳудудларда ҳам оммалаштириш зарурлигини таъкидлади.
Президент Шавкат Мирзиёев ва Европа кенгаши раҳбари Антониу Кошта телефон орқали мулоқотда Ўзбекистон билан ЕИ ўртасида Кенгайтирилган шериклик ва ҳамкорлик тўғрисидаги битим тез орада имзоланишига ишонч билдирди.
Юнусобод туманида Nexia, Lacetti ва Spark автомобиллари иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. ЙҲХБ ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб бормоқда.
Ўзбекистон Марказий банки олтин-валюта захираларини диверсификация қилиш доирасида АҚШ ғазначилик облигацияларини харид қилишни давом эттирмоқчи, деди Марказий банк раиси ўринбосари.
Сенатда «Озиқ-овқат хавфсизлиги тўғрисида»ги қонун муҳокама қилинди. Қонун озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш, давлат захираси, бозор механизмлари, истеъмолчи ҳуқуқлари ва давлат органлари ваколатларини белгилайди.
Шавкат Мирзиёев янги уй-жой оладиган фуқароларга ўзи тўлаган маблағининг бир қисмини кешбэк қилиб қайтариш бўйича таклифлар ишлаб чиқишга топшириқ берди. Бу орқали соҳада яширин иқтисодиётни қисқартириш мақсад қилинган. 2025 йилда камида 70 минг хонадон учун ипотека кредити бериш режалаштирилмоқда.
Президент «Янги Ўзбекистон» массивларини қуриш бўйича янги тизим жорий этилишини маълум қилди. Улар учун туман марказлари ёки шаҳарлардан 1−2 км масофада ер участкалари ажратилади. Массивларга ер танлаш, лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатация қилиш учун масъул бўлган «Ўз уйим» компанияси ташкил этилади.
Шавкат Мирзиёев Ўзбекистонда бундан буён қурилишга салоҳиятли девелоперларни жалб қилиш мақсадида кўп қаватли уй қуриш учун ерлар аукционда фақат ҚҚС тўловчи юридик шахсларга сотилишини маълум қилди. Жисмоний шахслар бу мақсадда сўнгги 3 йилда сотиб олган ерларнинг аксариятида қурилиш бошланмаган.
Дўстлик туманида фуқаро 13 туп тут дарахтини ноқонуний кесгани аниқланди. Бунинг оқибатида ўсимлик дунёсига 738 млн 750 минг сўм зарар етди. Ҳужжатлар прокуратурага юборилди.
Шавкат Мирзиёев хорижга ишлашга кетганлар Ўзбекистонда расмий даромади йўқлиги туфайли ипотека кредити ва субсидия ололмаётганини таъкидлаб, мамлакатга олти ой ичида мунтазам пул жўнатаётган фуқаролар даромадини ҳисобга оладиган тизим яратишга топшириқ берди.
Стратегик ислоҳотлар агентлиги тунги иқтисодиётни ривожлантириш концепциясини ишлаб чиқди. Унда 24/7 ишлайдиган зоналар, тунги бозорлар, маданий тадбирлар ва инфратузилмани ривожлантириш, «Тунги шаҳар» платформаси ҳамда координатор лавозими орқали хизматларни мувофиқлаштириш назарда тутилган.
Бухоро вилояти перинатал марказида 33 ёшли аёл фарзанд дунёга келтираётган вақтда вафот этди. У касалхонага тана ҳароратининг 38 даражагача кўтарилиши, қоғоноқ сувлари кетиши ва умумий ҳолсизлик ҳолатида олиб келинган. Икки нафар масъул шифокор бошқа бўлимга ротация қилинган.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи этиб тайинланган Темур Кападзе жамоа ўқув машғулоти йиғинида иштирок этиш учун Доҳага борди. «Биз худди аскардек, вазифа берилди ва уни бажаришимиз керак», — деди у. Мураббий ЖЧга чиқиш учун футболчиларнинг қобилияти ҳам, кучи ҳам етишини таъкидлади.
Апрель ойида электр энергияси ва газ тарифлари ошишидан инфляцияга дастлабки қўшимча таъсир 1,8−1,9 фоиз пункт бўлиши кутилмоқда. «Бу жорий йил учун 7−8 фоиз атрофида бўлиши кутилаётган инфляция прогнозида инобатга олинган», — деди Марказий банк раиси.
Киноарбоблар ижодий уюшмаси раиси Матёқуб Матчонов танишини ҳақорат қилгани учун жавобгарликка тортилди. Жабрланувчи таниқли актёр билан суҳбатини диктофонга ёзиб олган ва уни ИИБга берган. Суд томонидан Матёқуб Матчоновга 1 млн 125 минг сўм миқдорида жарима жазоси тайинланди.
Тошкент вилоятининг Қибрай ва Паркент туманларини боғлайдиган электрлаштирилган темирйўл қурилиши бошланди. Унинг умумий узунлиги 23,8 километрдан иборат бўлади.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг