Тошкентда 20 ёшли йигит Бўрижар каналида чўкиб вафот этди
20 июнь 2024, 16:05

Тошкентда 20 ёшли йигит Бўрижар каналида чўкиб вафот этди

Жаҳон тиллари университетининг 20 ёшли талабаси Бўрижар каналида чўкиб вафот этди. У курсдошлари билан чўмилмоқчи бўлган, бироқ сув оқими тезлиги ҳамда совуқ бўлгани оқибатида оқиб кетган.

Япония Қашқадарёдаги тиббиёт ташкилотларига 195 минг долларлик жиҳозларни топширди
20 июнь 2024, 15:57

Япония Қашқадарёдаги тиббиёт ташкилотларига 195 минг долларлик жиҳозларни топширди

Япония ҳукумати дастури доирасида Қашқадарё вилоятидаги тиббиёт ташкилотларига 195 минг долларлик тиббиёт жиҳозлари топширилди. Кўз жарроҳлиги учун факоэмулсификатор, ультратовуш диагностик ускунаси, видеоэндоскоп, жарроҳлик аспиратори шулар жумласидан.

Чирчиқ дарёсида ҳушсиз ҳолда оқиб кетаётган эркак қутқарилди
20 июнь 2024, 15:24

Чирчиқ дарёсида ҳушсиз ҳолда оқиб кетаётган эркак қутқарилди

ФВВ ходимлари пойтахтнинг Янгиҳаёт туманидан ўтган Чирчиқ дарёсида ҳушсиз ҳолда оқиб кетаётган эркакни қутқарди. У балиқ овига боргач, сувга тушиб кетган оёқ кийимини олмоқчи бўлган ва мувозанатни йўқотиб, ўзи ҳам оқиб кетган.

Тошкент вилоятида чегарадан салкам 2 млрд сўмлик заргарлик буюмларини олиб ўтмоқчи бўлганлар ушланди
20 июнь 2024, 14:43

Тошкент вилоятида чегарадан салкам 2 млрд сўмлик заргарлик буюмларини олиб ўтмоқчи бўлганлар ушланди

Тошкент вилояти божхоначилари томонидан чегарада умумий қиймати салкам 2 млрд сўмлик 1696 грамм заргарлик буюмларини ноқонуний равишда олиб ўтмоқчи бўлган икки шахс ушланди.

АҚШдаги юз минглаб ҳужжатсиз иммигрантлар мамлакат фуқаролигига қабул қилиниши кутилмоқда
20 июнь 2024, 11:59

АҚШдаги юз минглаб ҳужжатсиз иммигрантлар мамлакат фуқаролигига қабул қилиниши кутилмоқда

АҚШ фуқаролари билан оила қурган ҳамда мамлакатда камида 10 йил яшаган ноқонуний иммигрантлар мамлакат фуқаролигини олиш учун ариза топшириши мумкин. Янги дастур 500 мингдан ортиқ кишини қамраб олиши кутилмоқда.

Айни вақтда Ўзбекистонда ноткоин билан қонуний савдо қилиш имконсиз — ИЛМА
20 июнь 2024, 11:36

Айни вақтда Ўзбекистонда ноткоин билан қонуний савдо қилиш имконсиз — ИЛМА

Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги Ўзбекистонда айни вақтда ноткоин криптоактиви билан қонуний тарзда савдо қилиш имконияти йўқлигини маълум қилди. Агентлик лицензияга эга хизмат провайдерларига ўз савдо саватларига янги чиққан, оммалашаётган криптоактивларни ҳам қўшиш бўйича таклиф берган.

Давлат мулкини ижарага бериш тартибини бузганлар жаримага тортилади
20 июнь 2024, 11:26

Давлат мулкини ижарага бериш тартибини бузганлар жаримага тортилади

Энди давлат мулкини ижарага бериш бўйича қонунчиликни бузганлик учун жарима белгиланди. Ижарага бериш шартномасини бузган мансабдор шахслар 3,4 млн сўмгача жарима тўлайди. Ҳолат бир йил ичида яна такрорланса, жарима суммаси 5,1 млн сўмгача ошади.

Nvidia дунёдаги энг қиммат компанияга айланди
20 июнь 2024, 10:50

Nvidia дунёдаги энг қиммат компанияга айланди

Nvidia Microsoft ва Apple`ни ортда қолдириб, дунёдаги энг қиммат компанияга айланди. Унинг бозор қиймати рекорд даража — 3,335 трлн долларгача кўтарилди. Nvidia қийматининг тез ўсиши инвесторларнинг сунъий интеллект технологиялари ривожланиши бўйича оптимизми билан боғлиқлиги айтилмоқда.

Тошкент вилояти тоғларида адашиб қолган 4 нафар фуқаро қутқарилди
20 июнь 2024, 10:40

Тошкент вилояти тоғларида адашиб қолган 4 нафар фуқаро қутқарилди

Тошкент вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси қутқарувчилари Бўстонлиқ туманидаги тоғларда адашиб қолган тўрт нафар фуқарони пастга туширишга ёрдам берди.

Тошкентда юзини аниқлаб бўлмас даражада ёпиб юрган йигит ушланди
20 июнь 2024, 10:28

Тошкентда юзини аниқлаб бўлмас даражада ёпиб юрган йигит ушланди

Тошкентдаги «Чорсу» бозори олдида қора рўмол кийган, шахсини идентификация қилиш имконини бермайдиган даражада юзини тўсиб юрган 22 ёшли йигит ушланди. Унга нисбатан маъмурий ҳуқуқбузарлик расмийлаштирилди.

UzAuto Motors 21 июнь куни Cobalt учун контрактацияни очади
20 июнь 2024, 09:45 1

UzAuto Motors 21 июнь куни Cobalt учун контрактацияни очади

UzAuto Motors 21 июнь куни соат 10:00 да 25 минг дона Cobalt учун контрактацияни очади. Компания шартномалар бўйича тўлов 7 календарь кунида амалга оширилиши лозимлигини эслатиб ўтди.

Ўзбекистоннинг саккизта вилоятида сел келиши хавфи эълон қилинди
20 июнь 2024, 08:50

Ўзбекистоннинг саккизта вилоятида сел келиши хавфи эълон қилинди

Ўзбекистоннинг 8 та вилоятидаги тоғли жойларда 20−24 июнь кунлари сел-сув тошқини ҳодисалари юзага келиши мумкин. Шунингдек, ёмғир сувлари тўпланиши оқибатида ҳудудларни сув босиши эҳтимоли бор.

Мирзо Улуғбек туманининг бир қисми электр таъминотидан вақтинча узилади
20 июнь 2024, 08:40

Мирзо Улуғбек туманининг бир қисми электр таъминотидан вақтинча узилади

Тошкент шаҳрининг Мирзо Улуғбек туманидаги саккизта маҳалла пайшанба куни соат 9:00 дан 17:00 гача электр таъминотисиз қолади.

Тошкент вилоятида эркак беш ёшли қизчага тегажоғлик қилди
19 июнь 2024, 22:25

Тошкент вилоятида эркак беш ёшли қизчага тегажоғлик қилди

Nemolchi.uz лойиҳасига мурожаат қилган аёл қўшниси беш ёшли қизига нисбатан уятсиз ҳаракатлар қилгани, аммо профилактика инспектори унинг аризасини қабул қилмаганини айтди. БП эркакка нисбатан жиноят иши қўзғатилгани ва ходимнинг хатти-ҳаракатлари устидан ички текширув ўтказилишини маълум қилди.

Ўзбекистоннинг тез ривожланаётган 38 та туманида уй-жой, ижтимоий объектлар ва истироҳат боғлари етарли эмас
19 июнь 2024, 22:06

Ўзбекистоннинг тез ривожланаётган 38 та туманида уй-жой, ижтимоий объектлар ва истироҳат боғлари етарли эмас

Ўзбекистоннинг тез ривожланаётган 38 та туманида етарли миқдорда уй-жой, ижтимоий муассасалар, истироҳат боғлари қуриш зарур. Президент 14 та туман ва шаҳар бош режалари тақдимотида буни алоҳида таъкидлади. Давлат раҳбари қулай инфратузилма яратишни жадаллаштириш зарурлигини таъкидлади.

Ўзбекистонда заргарлик саноати ускуналарига божхона божи ва ҚҚСнинг ноль ставкаси белгиланиши мумкин
19 июнь 2024, 20:21

Ўзбекистонда заргарлик саноати ускуналарига божхона божи ва ҚҚСнинг ноль ставкаси белгиланиши мумкин

Президентга Ўзбекистон заргарлик саноатини ривожлантириш, жумладан, ҳунармандлар учун имтиёзларни ЯТТларга ҳам қўллаш, асбоб-ускуналар учун божхона божини ноль қийматда белгилаш, шунингдек, заргарлик буюмларини АҚШга GSP тизими асосида экспорт қилиш бўйича таклифлар тақдим этилди.

РФга кириш ва «Шереметьево» орқали транзит ўтишда ўзбекистонликлар узоқ текширувларга дуч келмоқда — элчихона
19 июнь 2024, 19:53

РФга кириш ва «Шереметьево» орқали транзит ўтишда ўзбекистонликлар узоқ текширувларга дуч келмоқда — элчихона

Ўзбекистоннинг Россиядаги элчихонаси РФга киришда ёки Москванинг «Шереметьево» аэропорти орқали транзит ўтишда кўпга чўзилаётган текширувлар туфайли фуқаролардан қийинчиликлар юзага келаётганига доир мурожаатлар кўпайганини билдирди. Элчихона вазиятга ойдинлик киритиш учун РФ ТИВга мурожаат юборди.

Қирғизистондаги зилзила кучи Наманганда сезилди
19 июнь 2024, 17:23

Қирғизистондаги зилзила кучи Наманганда сезилди

Қирғизистонда соат 17:09 да содир бўлган зилзила кучи Наманган вилояти туманларида ҳам сезилди (2−3 балл). Шу вақтда Тошкент шаҳри аҳолиси ҳам ер силкинишини сезгани ҳақида хабарлар берди.

Наманганда сел вақтида 2 қизни девор босиб қолди, уларнинг бири ҳалок бўлди
19 июнь 2024, 17:16

Наманганда сел вақтида 2 қизни девор босиб қолди, уларнинг бири ҳалок бўлди

Чуст туманида сел вақтида 16 ва 14 ёшли қизларни уй девори босиб қолди. Уларнинг кичиги воқеа жойида ҳалок бўлди, каттаси эса оғир жароҳатлар билан шифохонага ётқизилди.

Саудия Арабистонида Ҳажга борган камида 550 зиёратчи жазирамадан вафот этди
19 июнь 2024, 16:45

Саудия Арабистонида Ҳажга борган камида 550 зиёратчи жазирамадан вафот этди

Саудия Арабистонидаги Ҳаж вақтида жазирама туфайли камида 550 нафар зиёратчи ҳалок бўлди. 17 июнь куни Макка шаҳрида ҳаво ҳарорати +52 даражагача кўтарилди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг