Тошкент халқаро аэропортининг учиш терминалидаги июль ойи охиригача фойдаланишга топшириладиган янги қисмидаги жойлар кимошди савдосига қўйилди. Лойиҳага кўра, у ерда турли тоифадаги учта умумий овқатланиш шохобчаси — Европа таомлари ресторани, миллий таомлар ресторани ва фаст фуд жойлашади.
Булунғур туманида Damas қарама-қарши томондан келаётган Cobalt билан тўқнашди. Оқибатда Damas ҳайдовчиси шифохонага олиб кетилаётганида вафот этди. Ҳолат бўйича жиноий иш очилди.
«Саидазиз медгородок» ва яна 28 кишига нисбатан бошланган очиқ судда адвокатлар судланувчиларни пойтахт ИИББ вақтинча сақлаш ҳибсхонасидан Зангиотадаги «Тоштурма»га ўтказиш бўйича илтимоснома киритди. Судья сўров ўрганиб чиқилишини билдирди.
Саудия Арабистони Қурбон ҳайити арафасида Ўзбекистонга 25 тонна хурмо юборди. Хурмо ижтимоий кўмакка муҳтож, боқувчисини йўқотган, етим, ногиронлиги бор кишилар ҳамда «Мурувват» уйлари ва шифохоналардаги ҳақдор фуқароларга тарқатилади.
29 май куни Soueast Motor`нинг Ўзбекистондаги шуба корхонаси очилди. Компания Марказий Осиё бозорига саккизта ICE ва NEV автомобиль ҳамда седанларини олиб кирмоқчи.
Корея Республикаси президенти Юн Сок Ёль рафиқаси Ким Гон Хи билан бирга Тошкентга етиб келди. Уларни аэропортда Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов кутиб олди (фото).
Тошкентнинг Сергели туманидаги машина бозори яқинида ёнғин содир бўлди. Ёнғин оқибатида қуруқ ўт ва шох шабба ҳамда 1 та носоз ҳолда турган юк автомобили ёниб кетган. Ҳозирда ҳодиса сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда.
Марказий банк асосий ставкани йиллик 14 фоиз даражасида ўзгаришсиз қолдириш тўғрисида қарор қабул қилди. Ставкани ўзгартирмаслик бўйича қарор энергия тарифлари ўзгаришининг инфляцион кутилмаларга таъсирини жиловлаш мақсади билан изоҳланган.
Ўзбекистонда бир ойда криптоактивлар айланмаси соҳасидаги қонунчиликни бузган камида 12 нафар шахс жавобгарликка тортилди. Улар, асосан, Ўзбекистонда лицензияга эга бўлмаган Binance онлайн биржаси орқали криптовалюта олди-сотдиси билан шуғулланган.
Қурбон ҳайити муносабати билан 15, 16, 17 июнь кунлари Самарқанд-Тошкент йўналишида қўшимча «Афросиёб» электропоезди ҳаракати йўлга қўйилади. Қолаверса, 14−20 июнь кунлари Тошкентдан Хива, Термиз, Шовот ва Қўнғиротга борадиган поездлар вагонлари сони оширилади.
Корея Республикаси президенти Юн Сок Ёль Ўзбекистонга ташрифи олдидан берган интервьюсида мамлакатни минтақадаги «асосий ҳамкор» деб атади. У ўз давлати «ижтимоий, иқтисодий ва демократик ривожланишда яқиндан ҳамкорлик қилишда давом этишини» айтиб, ташрифдан амалий натижалар кутаётганини билдирди.
Олмаота шаҳрида ўтган велошоссе бўйича Осиё чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси 1 та олтин ва 4 та кумуш медалга эга бўлди.
Жаҳон банки Ўзбекистонга энерготарифлар ислоҳотининг аҳолининг ижтимоий заиф қатламига таъсирини юмшатиш мақсадида 7,5 млн доллар миқдоридаги 1-транш маблағини ажратди. Грант халқаро иссиқхона газлари савдоси симуляцияси сифатида иссиқхона газлари эмиссияси қисқартирилгани учун берилган.
Давлат хавфсизлик хизмати Фарғона ва Андижон вилоятлари ҳамда Тошкент шаҳрида фуқароларни Ҳаж зиёратига ноқонуний юбормоқчи бўлганларни қўлга олди. Бир ҳолатда Тошкентда ака-ука 2 нафар фуқарони 12 минг доллар эвазига Саудия Арабистонига юборишни ваъда қилган.
Чилонзор туманида Malibu 2, Lacetti ва Lada тўқнашди. Оқибатда бир ҳайдовчи воқеа жойида вафот этди.
Ўзбекистон Тошкент дунёдаги энг кўп мозаик панноларга эга шаҳар сифатида тан олиниши учун Гиннеснинг рекордлар китоби комиссиясига ариза топширмоқчи. Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси ҳамда пойтахт ҳокимлиги маълумотларига кўра, Тошкент шаҳрида 440 дан ортиқ мозаика бўлиши мумкин.
МАГАТЭ Ўзбекистонни атом энергетикаси, хусусан, кам қувватли реакторларни жорий этиш режаларида қўллаб-қувватлашга тайёр, деди агентлик раҳбари Рафаэль Гросси энергетика вазири Жўрабек Мирзамаҳмудов билан учрашувда.
Тошкент шаҳри Яккасарой туманида ҳаракатдаги Lacetti`нинг салонида ёнғин юзага келди. Уни ўчиришга 2 та ёнғин-қутқарув экипажи жалб этилди. Ҳеч ким жароҳатланмади.
БМТ мустақил комиссияси ҲАМАС ҳам, Исроил ҳам 2023 йил октябрь ойидан бери уруш жиноятлари ва инсониятга қарши жиноятлар содир этган, деган хулосага келди.
Google Build with AI for Sustainable Growth дастури доирасида бир қатор ҳакатон ва семинарлар ўтказиб, дастурчиларни барқарор ривожланиш муаммоларини, жумладан, экология, сув ва ер ресурсларини муҳофаза қилиш ҳамда ҳаво сифатини яхшилашда ўз маҳсулотлари билан иштирок этишга таклиф қилади.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг