Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳрига ташриф буюрган Хавфсизлик кенгашлари котибларига мурожаат йўллади
20 октябр 2023, 12:52

Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳрига ташриф буюрган Хавфсизлик кенгашлари котибларига мурожаат йўллади

Шавкат Мирзиёев «минтақавий хавфсизликка қарши таҳдидлар кучайиб, янги хатарлар вужудга келаётган» даврда Тошкентда ўтказилаётган Туркий давлатлар ташкилотига аъзо давлатлар Хавфсизлик кенгашлари котибларининг 2-йиғилиши иштирокчиларига мурожаат йўллади.

Фото: АҚШ университетлари ярмаркаси Тошкент ёшларида катта қизиқиш уйғотди
20 октябр 2023, 12:06

Фото: АҚШ университетлари ярмаркаси Тошкент ёшларида катта қизиқиш уйғотди

Илк бор Тошкентда АҚШда ўқишга қизиқувчи ёшлар учун EducationUSA минтақавий форуми ва Американинг 50 дан ортиқ университетлари иштирокида ярмарка бўлиб ўтди. Тадбирда 1200 га яқин ёшлар қатнашди.

Самарқандда 3 нафар фарзандини ўлдирган эркак умрбод озодликдан маҳрум қилинди
20 октябр 2023, 11:31

Самарқандда 3 нафар фарзандини ўлдирган эркак умрбод озодликдан маҳрум қилинди

Самарқанд вилоятида Исроилда ишлаб келаётган турмуш ўртоғи билан телефон орқали жанжаллашгандан сўнг 3 нафар вояга етмаган фарзандини ўлдирган 36 ёшли эркак умрбод озодликдан маҳрум қилинди.

Дам олиш кунлари баъзи ҳудудларда ёмғир ёғиши кутилмоқда
20 октябр 2023, 11:00

Дам олиш кунлари баъзи ҳудудларда ёмғир ёғиши кутилмоқда

Шанба, якшанба кунлари Ўзбекистонда ҳаво булутли бўлади. Айрим жойларда ёмғир ёғиши мумкин, ҳарорат кечалари +12, кундузи +23 даража атрофида бўлади.

Тошкент шаҳри ва вилоятида фуқароларга АҚШга юборишни ваъда қилганлар ушланди
20 октябр 2023, 10:40

Тошкент шаҳри ва вилоятида фуқароларга АҚШга юборишни ваъда қилганлар ушланди

Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида танишлари ёрдамида 16 ва 10 минг доллар эвазига АҚШга ишлаш учун юборишни ваъда қилганлар қўлга олинди.

Фарғонада машинадан ноқонуний олиб кирилган 550 га яқин смартфон топилди
20 октябр 2023, 10:24

Фарғонада машинадан ноқонуний олиб кирилган 550 га яқин смартфон топилди

Фарғона вилоятида Cobalt автомобилидан Iphone 15 Pro, Iphone 15 Pro Max, Samsung Galaxy S23 Ultra каби 550 га яқин смартфон топилди. Уларнинг тахминий қиймати салкам 5,8 млрд сўмни ташкил этади.

Сергелидаги портлашдан кўрилган зарар 14,5 млрд сўмга баҳоланмоқда, 1370 та хонадон ва 246 та уйга зарар етган
20 октябр 2023, 10:07

Сергелидаги портлашдан кўрилган зарар 14,5 млрд сўмга баҳоланмоқда, 1370 та хонадон ва 246 та уйга зарар етган

Сентябрь охирида Тошкент шаҳри Сергели туманидаги омборхонада юз берган портлаш оқибатида 1370 та хонадон (илгари 600 га яқин экани айтилганди) ва 246 та уй (25) зарар кўрган. Ҳукумат комиссияси етказилган зарар 14,5 млрд сўмни ташкил этганини билдирди. Мактаб ва болалар боғчаси ҳам зарар кўрган.

Насибилло Мўминов Асака тумани ҳокими в.в.б. этиб тайинланди
20 октябр 2023, 09:32

Насибилло Мўминов Асака тумани ҳокими в.в.б. этиб тайинланди

Асака тумани ҳокими Бегзод Умматов вазифасидан озод этилиб, унинг ўрнига ҳоким вазифасини вақтинча бажарувчи этиб Насибилло Мўминов тайинланди.

Тошкентнинг Сергели туманидаги портлашга нима сабаб бўлди? Ҳукумат комиссияси баёноти
19 октябр 2023, 23:30

Тошкентнинг Сергели туманидаги портлашга нима сабаб бўлди? Ҳукумат комиссияси баёноти

Сергелидаги портлаш юз берган омборхонада катта миқдорда кимёвий моддалар сақлангани аниқланди, дея маълум қилди ҳукумат комиссияси. Портлаш оқибатида жами 14,5 млрд сўм зарар етказилган. Қўзғатилган жиноят иши доирасида 4 кишига «қамоққа олиш», яна бир нафарига «гаров» эҳтиёт чораси қўлланилган.

20−25 октябрь кунлари Тошкентдаги Бобур кўчасининг бир қисмида транспорт ҳаракати чекланади
19 октябр 2023, 22:56

20−25 октябрь кунлари Тошкентдаги Бобур кўчасининг бир қисмида транспорт ҳаракати чекланади

20−25 октябрь кунлари Тошкентдаги Бобур кўчасининг ярми аэропортдан Нукус кўчасигача ёпилади. Шунингдек, 20−22 октябрь кунлари Ботир Зокиров кўчасининг Алишер Навоий ва Ислом Каримов шоҳ кўчалари оралиғидаги ярми ҳам ёпилади.

Ўзбекистон ҳукумати 2023 йилда ЯИМ ўсиши камида 5,6 фоиз бўлишини кутмоқда
19 октябр 2023, 21:56

Ўзбекистон ҳукумати 2023 йилда ЯИМ ўсиши камида 5,6 фоиз бўлишини кутмоқда

Январь-сентябрь ойларида Ўзбекистон иқтисодиёти 5,8 фоизга ўсди. Президент иштирокидаги йиғилишда йил якунлари бўйича ЯИМ ўсиши камида 5,6 фоиз бўлиши кутилаётгани айтилди. Шавкат Мирзиёев 2024 йилга мўлжалланган иқтисодий дастурни пухта ишлаб чиқиш бўйича топшириқ берди.

Эроннинг Ўзбекистондаги янги элчиси иш бошлади
19 октябр 2023, 21:20

Эроннинг Ўзбекистондаги янги элчиси иш бошлади

Эроннинг Ўзбекистондаги янги тайинланган элчиси Муҳаммад Али Искандарий Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидовга ишонч ёрлиқлари нусхаларини топширди.

Қашқадарёда даласини ичимлик суви билан суғориб келган фермер 3 йилга қамалди
19 октябр 2023, 21:13

Қашқадарёда даласини ичимлик суви билан суғориб келган фермер 3 йилга қамалди

Қашқадарё вилоятида фермер 13 йил давомида ноқонуний равишда даласини ичимлик суви билан суғориб келгани аниқланди. Етказилган зарар миқдори 282,7 млн сўмни ташкил этди. У 3 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинди. Шунингдек, давлатга етказилган зарарни ҳам қоплайди.

Одам савдосига қарши курашиш миллий комиссияси Қозоғистонда ўзбекистонликлар меҳнат қуллигида сақлангани ҳолатини назоратга олди
19 октябр 2023, 19:35

Одам савдосига қарши курашиш миллий комиссияси Қозоғистонда ўзбекистонликлар меҳнат қуллигида сақлангани ҳолатини назоратга олди

Қозоғистонда ғишт заводларида меҳнат қуллигида сақланган ўзбекистонликлар билан боғлиқ ҳолат Одам савдосига ва мажбурий меҳнатга қарши курашиш миллий комиссияси томонидан назоратга олинди. Ушбу фуқаролар ватанга қайтарилиши, зарур ёрдамлар кўрсатилиб, Ўзбекистонда иш билан таъминланиши билдирилди.

«Ўзбекнефтгаз» 1 ноябрдан АИ-80 бензини нархи ошиши ҳақидаги хабарларни рад этди
19 октябр 2023, 18:30

«Ўзбекнефтгаз» 1 ноябрдан АИ-80 бензини нархи ошиши ҳақидаги хабарларни рад этди

«Ўзбекнефтгаз» компанияси ижтимоий тармоқларда 1 ноябрдан Ўзбекистонда Аи-80 бензини нархи ошиши ҳақидаги хабарларни рад этди. Аи-80 бензинини акциз солиғидан озод қилиш муддати 2023 йил 31 декабрда якунига етади.

Қозоғистон урушда ишлатилиши мумкин бўлган 106 турдаги товарни Россияга экспорт қилишни тақиқлади
19 октябр 2023, 17:40

Қозоғистон урушда ишлатилиши мумкин бўлган 106 турдаги товарни Россияга экспорт қилишни тақиқлади

Қозоғистон 106 турдаги товарнинг Россияга экспортига тақиқ қўйди. Улар урушда ишлатилиши эҳтимоли бўлган товарлар гуруҳи ҳисобланади. Рўйхатда дронлар, микроэлектроника ва бошқалар бор. Украина президенти офиси мамлакатнинг бу қарорига муносабат билдирди.

«Айбдор ходимни топиш имкони бўлмади» — ЎТЙ турк сайёҳининг жой алмаштириш учун вагон кузатувчисига пул бергани видеоси ҳақида
19 октябр 2023, 17:33

«Айбдор ходимни топиш имкони бўлмади» — ЎТЙ турк сайёҳининг жой алмаштириш учун вагон кузатувчисига пул бергани видеоси ҳақида

Тошкент-Андижон йўловчи поездида турк сайёҳи жойини алмаштириш учун вагон кузатувчисига 100 минг сўм бергани ҳақида видео тарқалди. «Ўзбекистон темир йўллари» ҳолатни ўрганди, бироқ айбдор ходимни аниқлай олмаганини маълум қилди.

Ўзбекистон ва Озарбайжон мудофаа вазирлари ҳарбий ҳамкорлик бўйича меморандум имзолади
19 октябр 2023, 16:57

Ўзбекистон ва Озарбайжон мудофаа вазирлари ҳарбий ҳамкорлик бўйича меморандум имзолади

Ўзбекистон мудофаа вазири Баҳодир Қурбонов Бухорода Озарбайжон мудофаа вазири Зокир Гасановни қабул қилди. Томонлар 2024 йилга мўлжалланган ҳарбий ҳамкорлик меморандумини имзолади.

Эрон ва Ўзбекистон виза режимини бекор қилишни режалаштирмоқда
19 октябр 2023, 15:38

Эрон ва Ўзбекистон виза режимини бекор қилишни режалаштирмоқда

Эрон туризм вазири Эззатоллаҳ Зарғамий Ўзбекистон Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазири Азиз Абдуҳакимов билан учрашувда икки давлат ўртасидаги сайёҳлик визаларини бекор қилиш йўллари изланаётганини маълум қилди.

Хоразмда ўқувчиларни шоли ўримига жалб қилган фермер жаримага тортилди
19 октябр 2023, 15:33

Хоразмда ўқувчиларни шоли ўримига жалб қилган фермер жаримага тортилди

Қўшкўпир туманида 19-мактаб ўқувчиларини шоли ўримига жалб қилган фермер суд қарори билан 3,3 млн сўм жаримага тортилди. Аввалроқ болаларни мактаб директори мажбурий меҳнатга жалб қилгани айтилганди, бироқ ҳолат ўз тасдиғини топмаган.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг