Тошкент шаҳри Чилонзор туманида 4 та транспорт воситаси иштирокида ЙТҲ юз берди. Тўқнашувда ҳеч ким жароҳатланмади.
Фильм Ўзбекистон ёшлар терма жамоасининг 2024 йилда Парижда бўлиб ўтадиган Олимпиададаги тарихий иштироки томон босиб ўтган йўли ҳақида ҳикоя қилади.
Корея Республикаси президенти Юн Сок Ёль 13−15 июнь кунлари давлат ташрифи билан Ўзбекистонда бўлади. Ташриф доирасида бир қатор йўналишларда ҳамкорликни кенгайтириш, Ўзбекистон-Корея стратегик шериклик муносабатларини ривожлантириш, қўшма бизнес форуми ўтказиш режалаштирилган.
Сардор Шукуруллаев Жиззах вилояти ҳокимининг туризм, маданият, маданий мерос ва оммавий коммуникациялар масалалари бўйича ўринбосари бўлди.
Ўзбекистон президенти АҚШ савдо вакили Кэтрин Тай билан учрашиб, мамлакатнинг ЖСТга аъзо бўлиши, GSP тизимини қайта тиклаш, C5+1 формати ҳамда Савдо ва инвестициялар бўйича ҳадли битим доирасида амалий ҳамкорликни чуқурлаштириш масалаларини муҳокама қилди.
Рақобат қўмитаси «Навоийазот» ишлаб чиқарган юқори ликвидли ва монопол турдаги маҳсулотлар биржа орқали сотилишида нарх манипуляцияси ҳолатларини аниқлади. Минерал ўғитлар бозорида устун мавқега эга жамият жами 20,5 млрд сўм асоссиз даромад олган.
Ўзбекистонда аҳолининг келгуси 12 ой учун инфляцион кутилмалари май ойида 14 фоизни ташкил этди ва ўтган ойга нисбатан ўзгаришсиз қолди. Тадбиркорларнинг кутилмалари эса пасайди. Аҳоли учун ҳам, бизнес учун ҳам кутилмалардаги асосий омил коммунал хизматларнинг қимматлашиши бўлиб турибди.
Малави (Африка) вице-президенти Саулос Чилима ва яна 9 киши бўлган самолёт қулаб, бортдагиларнинг барчаси ҳалок бўлди. 10 йилдан бери ушбу лавозимда ишлаб келган Чилима навбатдаги сайловларда президентликка номзод бўлиши кутилаётганди.
Фавқулодда вазиятлар вазири Абдулла Қўлдошев «Ҳисорак» сув омборида ҳеч қандай фавқулодда ҳолат юз бермаганини маълум қилди. Унинг қайд этишича, 10 июнь куни сув омборида сув ташлаш ишлари амалга оширилган, иншоотдаги ишлар эса олдиндан режалаштирилган тизимда давом этмоқда.
Human Rights Watch ташкилоти Ўзбекистонни президентни онлайн ҳақоратлаш жиноятини бекор қилишга чақирди. Ташкилотга кўра, «одамлар очиқ, репрессиядан қўрқмай танқид қила олиши керак». Ҳуқуқ фаоллари президентни туҳмат ва ҳақорат қилганлик учун алоҳида жавобгарлик белгилаш шарт эмаслигини айтмоқда.
Эндиликда Click орқали оила аъзоларига комиссиясиз ва чекловларсиз пул ўтказиш мумкин. Мазкур функция Click Up иловасидаги «Менинг оилам» бўлимида мавжуд.
Пойтахтнинг Сергели туманидаги автосалон олдида жойлашган автосервисда ёнғин содир бўлди. Оқибатда автосервиснинг ички қисми ва 3 та автомобиль ёниб зарарланди. ФВБ жароҳатланганлар тўғрисида маълумот келиб тушмаганини қайд этди.
Нурота туманида Onix автомобили Damas`ни қувиб ўтмоқчи бўлганида қарама-қарши йўналишдаги Gentra билан тўқнашди. Оқибатда бир оиланинг 5 аъзоси (хусусан, 2 ёшли бола ва 2 ойлик қиз) ҳамда бир ҳайдовчи вафот этди.
Тармоқларда йўлларда чигирткалар тўдаси учиб юргани акс этган видеолар тарқалди. Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги Қорақалпоғистон, Навоий, Бухоро ва Самарқанд ҳудудларида уларга қарши кимёвий кураш олиб борилаётгани, чигиртканинг бу тури фақат саксовул билан озиқланишини билдирди.
Ўзбекистон, Қирғизистон ва Қозоғистон Энергетика вазирликлари Қамбарота ГЭС-1 қурилиши ва эксплуатацияси лойиҳасини амалга оширишга тайёргарлик бўйича уч томонлама битим имзолади. Уни қуриш бўйича Мувофиқлаштирувчи донорлик қўмитаси тузилди, унинг таркибига Жаҳон банки, ОТБ, ЕТТБ ва бошқалар киради.
Ўзбекистонда 2023 йилда одам савдоси билан 126 нафар фуқаро судланган. Уларнинг 84 нафарига озодликдан маҳрум қилиш, 42 нафарига эса шартли ва озодликни чеклаш жазоси тайинланган. Жиноят оқибатида, жумладан, 24 нафар 3 ёшгача бўлган чақалоқлар жабрланган.
️Президент фармони билан жиноят ишлари бўйича туман, шаҳар судларида тергов судьяси лавозими жорий этилмоқда. Уларга судга қадар иш юритув даврида процессуал қарорларга санкция бериш ва маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни кўриб чиқиш ваколати берилади.
Smartbank Ўзбекистонда банк операцияларини бошқариш бўйича барча функцияларни тақдим этиш мақсадида Profinch билан биргаликда Oracle Flexcube автоматлаштирилган банк тизимини ишга туширди.
Тойлоқ туманида бошқарувни йўқотган Damas икки нафар пиёдани уриб юборди. Воқеа сабаб пиёдалар ва Damas ичидаги йўловчи жароҳат олди.
Президент қарорига кўра, Қурбон ҳайити 16 июнь — якшанба куни нишонланади. Ҳафтасига 5 кун ишлайдиган ўзбекистонликлар кетма-кет 4 кун дам олади: 17 июнь кўчирилган дам олиш куни, 18 июнь эса барча ходимлар учун қўшимча дам олиш куни бўлади.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг