Бухоро, Қашқадарё, Тошкент вилоятлари ҳамда Тошкент шаҳрида пора олишда гумонланаётган солиқ инспекцияси ходимлари қўлга олинди. Улар бир ҳолатда текширув ўтказмаслик учун 2300 доллар, яна бирида фойда солиғини камайтириб бериш эвазига 5 минг доллар олаётган пайтда ушланган.
Шанба, якшанба кунлари Ўзбекистон бўйича ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди, ҳарорат 34−39 даража иссиқ бўлиши кутилмоқда. Айрим жойларда чанг-тўзонли шамоллар кузатилиши мумкин.
Шавкат Мирзиёев Ғарб давлатларининг Фаластин фожиасига муносабати қаттиқ хавотирга солаётганини таъкидлади. «Амалда иккиёқлама стандартлар кузатилмоқда. Демократия ва инсон ҳуқуқларини кенг тарғиб қилган давлатлар бу қотилликларга кўз юммоқда», — деди президент.
Қозоғистоннинг Олмаота шаҳрида ўтган пара велоспортнинг шоссе йўналиши бўйича Осиё чемпионатида Ўзбекистон 19 та медални қўлга киритиб, умумжамоа ҳисобида 1-ўринни эгаллади. Таиланд иккинчи, мезбонлар эса учинчи ўринни олди.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси футболчилари ЖЧ-2026 саралаш турнирининг бешинчи турида Туркманистон терма жамоасини мағлуб этди (видео, фото, статистика).
Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдоған Шавкат Мирзиёевни мамлакатнинг олий давлат мукофоти — «Туркия Республикаси нишони» билан тақдирлади.
Россия 2022 йилда босқин бошланганидан бери Украина электр станцияларининг ярмидан кўпини ишдан чиқарди ёки эгаллади ва бу орқали мамлакат энергия ишлаб чиқариш қуввати 20 ГВт дан пастга тушиб кетди, деб ёзди Financial Times.
Қорақалпоғистоннинг Тўрткўл туманида Cobalt ҳайдовчиси тезликни ошириш оқибатида бошқарувни йўқотиб, йўл четидаги пастликка қулади. У воқеа жойида ҳалок бўлди.
Анқара шаҳридаги Ўзбекистон-Туркия Стратегик ҳамкорлик кенгаши йиғилиши якунида президентлар Кенг қамровли стратегик шерикликни чуқурлаштириш тўғрисида қўшма декларацияни имзолади. Бундан ташқари, яна 19 та ҳужжат имзоланди.
Ўзбекистон ва Туркия президентлари Анқарада икки давлат етакчи компаниялари иштирокида Ишбилармонлар кенгашининг биринчи йиғилишини ўтказди. Истиқболли йўналишлар сифатида инвестициявий шериклик ва саноат кооперацияси белгиланди. Етакчилар кенгаш йиғилишларини мунтазам ўтказиб туришга келишиб олди.
Тошкент аҳолиси Дўстлик (Бобур) боғини тадбиркорга ижарага бериш тўғрисидаги қарорларни бекор қилишни талаб қилиб, судга ариза билан мурожаат қилди. Ариза берувчилар жамоатчиликка очиқ бўлмаган ҳужжатларда «аҳолининг ҳуқуқ ва манфаатларини бузувчи маълумотлар бўлиши мумкин»лигидан хавотирда.
Анқарада Ўзбекистон-Туркия олий даражадаги Стратегик ҳамкорлик кенгашининг учинчи йиғилиши бўлиб ўтди. Томонлар божхона тарифларини пасайтириш, Истанбулда Ўзбекистон савдо ваколатхонасини очиш бўйича фикр алмашди. Ташриф доирасида 10 млрд долларлик янги инвестиция лойиҳалари портфели шакллантирилди.
Охирги 12 ой ичида глобал ҳарорат кузатувлар тарихидаги энг юқориси бўлди. БМТ бош котиби Антониу Гутерриш мамлакатларни шошилинч чоралар кўришга чақирди. «Иқлим жаҳаннамига олиб борадиган йўлдан чиқишимиз керак», — деди у.
Пекинда Хитой-Қирғизистон-Ўзбекистон темирйўли қурилиши бўйича стратегик лойиҳани амалга ошириш тўғрисидаги битим имзоланди. «Бу мамлакатларимиз ўртасида қарор топган анъанавий яқин ва кўп қиррали ҳамкорлик ривожидаги чинакам тарихий воқеадир», — деди Шавкат Мирзиёев иштирокчиларни табриклаб.
Ўзбекистон ва Туркия президентлари ҳукуматлар олдига товар айирбошлаш ҳажмини 5 млрд долларга етказиш вазифасини қўйди, шунингдек, қишлоқ хўжалиги, сув ресурсларини бошқариш ва рақамлаштириш, хавфсизлик ва мудофаа соҳаларида ҳамкорликни кенгайтиришга келишиб олди.
«Баҳодир Ялангтўш» тарихий-бадиий фильмини суратга олишга 30 млрд сўмга яқин маблағ сарфланган. Фильм режиссёри Жаҳонгир Аҳмедовнинг айтишича, бу пулнинг тенг ярмига «Ўзбекфильм» павильонига энг охирги технологиялар олиб келинган. Картина тўлалигича павильонда суратга олинган.
Туркия пойтахти Анқарада Ўзбекистон раҳбарини расмий кутиб олиш маросими бўлиб ўтди. Шундан сўнг Шавкат Мирзиёев ва Ражаб Тоййиб Эрдоғаннинг тор доирадаги музокаралари бошланди. Фото.
Миграция агентлиги Қозоғистонга ишлаш учун бораётган ва ўша ердаги ўзбекистонликларни ноқонуний миграция бўйича «Нелегал-2024» рейдларидан огоҳлантирди. Қонун бузилиши ҳолатлари Олмаота, Остона, Чимкент шаҳарлари ва Мангистау вилоятида кўп учрамоқда. Агентлик қоидаларга риоя қилишни сўради.
Президент Анқара шаҳридаги Turkish Aerospace Industries компанияси фаолияти билан танишди. У 2023 йилда дунёдаги энг йирик 100 та мудофаа компанияси рўйхатига кирган. У ерда қурол-яроғ ва ҳарбий техника ишлаб чиқарувчи корхоналар ҳамда авиация парвозлари намойиши ҳам ўтказилди. Фото.
Тошкентда «Чилонзортумангаз» ходими ва етакчи муҳандиси 25 млн сўм олаётган вақтида ушлангани айтилмоқда. Улар тадбиркорга газ учун тўловда аниқланган камчиликлар юзасидан чора кўриш бўйича ҳужжат расмийлаштирмасликни ваъда қилган.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг