Блогер Мурод Махсудов 7,5 йилга қамалди
5 июнь 2024, 23:54

Блогер Мурод Махсудов 7,5 йилга қамалди

Блогер Мурод Махсудов 7,5 йилга ҳукм қилинди, у жазони умумий тартибли колонияда ўтайди. Суд уни туҳмат, товламачилик ва ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилишда айбдор деб топди.

Ўзбекистонда кичик АЭСнинг биринчи реакторини 5 йилдан кейин ишга тушириш режалаштирилмоқда — Атом энергияси агентлиги
5 июнь 2024, 23:41

Ўзбекистонда кичик АЭСнинг биринчи реакторини 5 йилдан кейин ишга тушириш режалаштирилмоқда — Атом энергияси агентлиги

Ўзбекистонда кичик атом электр станциясининг биринчи реакторини 5 йилдан кейин ишга тушириш режалаштирилмоқда, деб хабар берди Атом энергияси агентлиги Spot`га. Лойиҳа нархи махфий маълумот бўлиб, ошкор этилмайди, дея таъкидлади агентлик.

Украинадаги уруш давомида 210 мингга яқин бино вайрон бўлди — NYT
5 июнь 2024, 23:16

Украинадаги уруш давомида 210 мингга яқин бино вайрон бўлди — NYT

Украинадаги икки йиллик уруш давомида 210 мингга яқин турли бино, жумладан, 900 дан ортиқ мактаб, касалхона ва черковлар шикастланган ёки вайрон бўлган, дейилади New York Times таҳлилида. Ҳарбий ҳаракатлардан энг кўп жабр кўрган шаҳарлар Мариуполь, Харьков, Ирпень, Рубежное ва Марьинка бўлди.

Ҳиндистонда бош вазир Нарендра Моди партияси парламентдаги устунликни йўқотди
5 июнь 2024, 22:03

Ҳиндистонда бош вазир Нарендра Моди партияси парламентдаги устунликни йўқотди

Ҳиндистонда дунёдаги энг йирик парламент сайловлари натижалари сарҳисоб қилинди. Нарендра Моди учинчи бор бош вазир лавозимини эгаллайди, бироқ унинг партияси парламентдаги мутлақ устунликни йўқотди ва энди коалицион ҳукумат тузишга мажбур.

БМТ Бош ассамблеяси наркотиклар муаммосини ҳал қилиш резолюциясини маъқуллади, унинг ташаббускори — Ўзбекистон
5 июнь 2024, 21:03

БМТ Бош ассамблеяси наркотиклар муаммосини ҳал қилиш резолюциясини маъқуллади, унинг ташаббускори — Ўзбекистон

БМТ Бош ассамблеяси Ўзбекистон ташаббуси билан қабул қилинган «Марказий Осиё давлатларининг гиёҳвандлик билан боғлиқ муаммоларни самарали ҳал этиш ва бартараф этишда ягона фронт бўлиб ҳамкорлик қилишга тайёрлиги» резолюциясини маъқуллади.

Фирдавс Абдухолиқов бошқа ишга ўтади
5 июнь 2024, 20:00

Фирдавс Абдухолиқов бошқа ишга ўтади

Кинематография агентлиги раҳбари Фирдавс Абдухолиқов лавозимини тарк этади. У Тошкентдаги Ислом цивилизацияси маркази директори этиб тайинланиши кутилмоқда.

Президент «Манфаатлар тўқнашуви тўғрисида»ги қонунни имзолади
5 июнь 2024, 19:29

Президент «Манфаатлар тўқнашуви тўғрисида»ги қонунни имзолади

Президент «Манфаатлар тўқнашуви тўғрисида»ги қонунни имзолади. Ҳужжат давлат органлари ва давлат улуши 50 фоиздан ортиқ компанияларга нисбатан татбиқ этилади. Қонун 6 ой ўтгач кучга киради.

Шавкат Мирзиёев расмий ташриф билан Туркияга жўнаб кетди
5 июнь 2024, 19:20

Шавкат Мирзиёев расмий ташриф билан Туркияга жўнаб кетди

Президент расмий ташриф билан Туркияга учиб кетди. Давлат раҳбари Анқарада Стратегик ҳамкорлик кенгашининг учинчи йиғилишида иштирок этади.

Шавкат Мирзиёев ЖСТ бош директори билан учрашди
5 июнь 2024, 18:46

Шавкат Мирзиёев ЖСТ бош директори билан учрашди

Шавкат Мирзиёев ва ЖСТ бош директори Нгози Оконжо-Ивеала учрашувида Ўзбекистоннинг ташкилотга қўшилиш борасидаги амалий ишлари муҳокама қилинди. Томонлар электрон савдо ва рақамли хизматлар экспортини ошириш, мамлакатда Савдо сиёсати бўйича компетенция маркази ташкил этиш масалаларига тўхталди.

Президент асфальт-бетон қопламали йўллар қурилишини янада кенгайтириш бўйича топшириқ берди
5 июнь 2024, 18:25

Президент асфальт-бетон қопламали йўллар қурилишини янада кенгайтириш бўйича топшириқ берди

Президент Бухоро вилоятига ташрифи доирасида янги лойиҳа бўйича таъмирланаётган йўлни кўздан кечирди. У 20 йилгача хизмат қилиши керак бўлган янгича қатламли асфальт-бетон билан қопланган. Шавкат Мирзиёев лойиҳани янада кенгайтириш бўйича топшириқ берди.

Хоразмда 2 нафар фуқарони Норвегияга ишга юборишни ваъда қилган шахс қўлга олинди
5 июнь 2024, 18:20

Хоразмда 2 нафар фуқарони Норвегияга ишга юборишни ваъда қилган шахс қўлга олинди

Хивада фуқаро 2 нафар танишини ишлаш учун Норвегияга юбориш эвазига 5600 доллар сўрагани аниқланди. У аванс олаётганда ушланди.

Президент шайх Нуриддин Холиқназар орқали Маккадаги ўзбекистонлик ҳожилар ҳолидан хабар олди
5 июнь 2024, 17:36

Президент шайх Нуриддин Холиқназар орқали Маккадаги ўзбекистонлик ҳожилар ҳолидан хабар олди

Шавкат Мирзиёев Макка шаҳрида бўлиб турган Мусулмонлар идораси раиси Нуриддин Холиқназар билан телефонда мулоқот қилди. У муфтийдан фуқароларнинг шароити, саломатлиги ва кайфияти ҳақида сўради, Ўзбекистонга қайтгач, «ҳожилар ёшлар тарбияси ва оилалар тотувлигида ибрат бўлишларига» умид билдирди.

2023 йилда Ўзбекистон ва ЕИ ўртасидаги савдо айланмаси 11 фоизга ўсди — Евроиттифоқ элчиси
5 июнь 2024, 17:13

2023 йилда Ўзбекистон ва ЕИ ўртасидаги савдо айланмаси 11 фоизга ўсди — Евроиттифоқ элчиси

Ўзбекистон ва Европа Иттифоқи ўртасидаги товар айирбошлаш 2023 йилда 11 фоизга ўсиб, 5,13 млрд еврога етди. ЕИ элчиси Шарлотта Адриан иттифоқ Ўзбекистоннинг Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлишини қўллаб-қувватлашда давом этишини таъкидлади.

Газ баллонли автомобилларни ҳайдашда нималарга эътибор бериш керак? Тавсиялар
5 июнь 2024, 16:59

Газ баллонли автомобилларни ҳайдашда нималарга эътибор бериш керак? Тавсиялар

Ёнғин техникавий экспертизаси лабораторияси мудири Якубжон Рустемов газ баллонли автомобилларни ҳайдашда нималарга эътибор бериш кераклиги бўйича тавсиялар берди. Унинг айтишича, қоидаларни билмаслик, баъзида эса бепарволик оқибатида бахтсиз ҳодисалар сони йилдан-йилга ошмоқда.

Президент Бухорони 2045 йилгача ривожлантириш концепцияси, «Янги Ўзбекистон» массиви ва боғи лойиҳалари билан танишди
5 июнь 2024, 16:41

Президент Бухорони 2045 йилгача ривожлантириш концепцияси, «Янги Ўзбекистон» массиви ва боғи лойиҳалари билан танишди

Бухоро ҳудудини 3831 гектарга кенгайтириш режалаштирилмоқда. Шаҳарда «Янги Ўзбекистон» массиви ва «жуда баланд бўлмаган стела»ли истироҳат боғи, тарихий обидалар макетлари, рақамли панорама ва бошқа объектлар қурилади. Президентга шаҳарни 2045 йилгача ривожлантириш концепцияси тақдим этилди.

Тошкентда фуқароларни АҚШга ноқонуний юбормоқчи бўлганлар қўлга олинди
5 июнь 2024, 15:13

Тошкентда фуқароларни АҚШга ноқонуний юбормоқчи бўлганлар қўлга олинди

Учтепа туманида ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари фуқароларни АҚШга ноқонуний жўнатиш ҳолатларига чек қўйди. Қўлга олинганлардан бири бунинг учун 42 минг доллар, иккинчиси эса 17 минг доллар сўраган.

Йилнинг дастлабки 5 ойида давлат бюджети дефицити 29 трлн сўмдан ошди
5 июнь 2024, 15:12

Йилнинг дастлабки 5 ойида давлат бюджети дефицити 29 трлн сўмдан ошди

Ўзбекистонда январь-май ойларида давлат бюджети дефицити 29 трлн сўмдан ортиқни ташкил этди. Майдаги даромад ва харажатлар орасидаги фарқ ой бошига шаклланган қолдиқ ва ой давомида муомалага чиқарилган давлат қимматли қоғозлари ҳисобига қопланган.

АҚШ Мексика билан чегарани ноқонуний кесиб ўтганларга бошпана беришга вақтинча чеклов киритди
5 июнь 2024, 14:25

АҚШ Мексика билан чегарани ноқонуний кесиб ўтганларга бошпана беришга вақтинча чеклов киритди

АҚШ президенти Жо Байден Мексикадан чегарани ноқонуний кесиб ўтган муҳожирларга бошпана беришни вақтинча тақиқлади. Бу чоралар уларни депортация қилишни осонлаштиради, деди Оқ уй. Тақиқ АҚШ жанубий чегарасидаги тирбандлик юзага келган даврда ҳам амал қилади.

Сабине Маҳл БМТнинг Ўзбекистондаги доимий координатори этиб тайинланди
5 июнь 2024, 13:43

Сабине Маҳл БМТнинг Ўзбекистондаги доимий координатори этиб тайинланди

Сабине Маҳл БМТнинг Ўзбекистондаги доимий координатори этиб тайинланди, у бу лавозимда 1 июндан иш бошлади. Тайинловга қадар у 2019 йилдан бери БМТнинг Грузиядаги доимий вакили эди, Индонезия, Фаластин ва Қирғизистондаги БМТ Аёллар бўлимларига раҳбарлик қилган, шунингдек, ЕХҲТда ишлаган.

Президент — Бухорода янги аэропорт қурилиши сабаблари ҳақида
5 июнь 2024, 13:22

Президент — Бухорода янги аэропорт қурилиши сабаблари ҳақида

Бухоро вилоятида 226 млн доллар эвазига янги аэропорт қурилади, аввалроқ мавжуд аэропортнинг ўзида янги терминал қуриш кўзда тутилганди. Президентнинг таъкидлашича, ҳозирги ҳаво бандаргоҳи «сайёҳлар оқимини икки баравар ошириш режаси учун кичиклик қилмоқда».


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг