СЭС бошлиғи ўринбосари COVID-19`га қарши «Спутник V» вакцинаси билан «фақат амалдорлар эмланаётгани ҳақидаги қараш жуда нотўғри» эканлигини маълум қилди. Унинг таъкидлашича, мазкур вакцина билан фақатгина 65 ёшдан катталар эмланиши кўзда тутилган, шу сабабли ушбу ёшдан кичикларга рад жавоби берилмоқда. 1 май куни қуйи палата спикери ўринбосари 37 ёшли Одилжон Тожиев «Спутник V» вакцинаси билан эмланган.
Хорижда яшаб келаётган Ўзбекистон тараққиётига ўз ҳиссасини қўшиш имкониятига эга 484 нафар муваффақиятли ватандошлар «Олтин дафтар»га киритилди.
Бир одам икки ҳил вакцина билан эмланиши мумкин эмас, иккинчи бошқа вакцина қилиш салбий оқибатларга олиб келиши мумкин, дея маълум қилди СЭС бошлиғининг ўринбосари. Унинг таъкидлашига кўра, бундай ҳолда организмда иммун-жавоб реакциясини ўзига хос кечиши ва у одам касалликка чалиниб қолиш эҳтимоли бор.
Жиззах вилоятида Nexia-2 русумли автомашина мол боқиб юрган 12 ёшли қизни уриб юборган. Бунинг оқибатда, қиз олган тан жароҳатлари билан шифохонада вафот этган.
2021/2022-ўқув йилидан клиник ординатурада ўқитишнинг янги тизими жорий қилиниб, қабул квоталари икки бараварга оширилади. Уч йил ишлаб бериш мажбурияти асосида ҳудудларга зарур тор мутахассисликлар бўйича шифокорларни тайёрлашга грант ажратилади. Уларнинг яшаш харажатлари эса маҳаллий бюджетдан қопланади.
Навоий вилоятида Tracker-2 русумли автомашина ЙТҲ содир этиши натижасида, 2 нафар фуқаро воқеа жойида, 1 нафар фуқаро шифохонада вафот этди.
2021 йилда республика ихтисослаштирилган тиббиёт марказларида бепул даволанишга ордерлар бериш учун қўшимча 80 млрд сўм ажратилмоқда. 1 ноябрга қадар бепул тиббий ёрдам олиш ҳуқуқини берувчи ордер бериш тизими жорий этилади. Эҳтиёжманд оилалар «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» орқали аниқланади.
«Ўзбеккино» Миллий агентлигининг бош директори лавозимида ишлаб келган Фирдавс Абдухолиқов Кинематография агентлигининг бош директори этиб тайинланди.
Полковник Равшан Султанходжаев Тошкет шаҳар ИИББ бошлиғи ўринбосари — Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бошқармаси бошлиғи бўлди.
Президент фармони билан 1 июлдан бошлаб ҳамширалик иши ўзини ўзи банд қилувчи фаолият турлари рўйхатига киритилади. Ҳамширалик билан фақат ўрта тиббий ёки олий маълумотга эга ССВнинг ахборот тизимида рўйхатдан ўтган, қолаверса, белгиланган муддатларда ўз малакасини ошириб борганлар шуғулланиши мумкин бўлади.
SpaceX бешинчи уринишда, илк бор Starship ракета прототипини муваффақиятли тарзда қўндира олди. Бундан аввал Марс ва Ойга учишга мўлжалланган ушбу турдаги ракета прототипи тўрт маротаба портлаган эди.
Президент фармонига асосан республика тиббиёт муассасалари раҳбар ва мутахассислари оғир шароитли туманларнинг тиббиёт бирлашмаларида шартнома асосида ишлайди. Уларнинг асосий иш жойидаги ойлиги сақланиб қолади ҳамда туман тиббиёт бирлашмасидаги лавозимидан ҳам маош олади. Бундан ташқари, оилавий поликлиникаларга 2021−2022 йилларда 10 мингтадан ўрта тиббиёт ходимлари штатлари ажратилади.
Сурхондарёда AЁҚШда ёнғин келиб чиқиши натижасида пайвандчи шифохонанинг жонлантириш бўлимида вафот этди.
1 июндан бошлаб хусусий сектор барча тоифадаги автомототранспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқини берувчи ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун назарий ва амалий имтиҳонларни ўтказа олади. Президент қарори билан хусусий секторга имтиҳонларни ташкил этиш ҳуқуқи 1 апрелдан берилиши қайд этилган эди.
«Ўзтрансгаз» 2020 йилда 3,5 трлн сўмлик зарар билан йилнинг энг кўп зарар кўрган давлат корхонаси бўлди. Олмалиқ кон-металлургия комбинати эса энг кўп фойда кўрган давлат корхонаси бўлди.
Европа Чемпионлар лигаси финалида Aнглиянинг «Манчестер Сити» ҳамда «Челси» жамоалари чемпионлик учун кураш олиб боради. Ўйин 29 май куни Истанбул шаҳрида бўлиб ўтади.
5 май куни Ўзбекистонда 452 кишида коронавирус аниқланиб, йил бошидан энг кўп касалланиш ҳолатлари аниқланди. Умумий касалланиш ҳолатлари сони 93 минг нафардан ошди. Мамлакатда 1 миллиондан ортиқ коронавирусга қарши вакцина дозалари ишлатилиб, 32,5 мингдан ортиқ киши иккинчи босқичда эмланган.
Республика бўйлаб барча мактабларда ўқувчиларнинг муассасада бўлиш вақти Face ID тизими орқали назорат қилиниши режалаштирилмоқда. Бундан ташқари, синф хоналарига овозли камералар ўрнатиш ва уларни ички ишлар органлари томонидан назорат қилинишини йўлга қўйиш кўзда тутилган. Сиёсатшунос Камолиддин Раббимовнинг фикрига кўра, ўқувчилар камералар остида фикрлашга мажбурланса, бу мамлакатни тўлақонли тоталитар давлатга айланиши учун мустаҳкам асос бўлиб хизмат қилади.
Ўсимлик ёғи импортига ҚҚСнинг бекор қилиниши арафасида божхона омборларидаги кунгабоқар ёғи ҳажми бир ҳафта ичида 3500 тоннадан 6500 тоннага кўпайди. Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази бу сунъий тақчилликни келтириб чиқариб, нархларга таъсир кўрсатиши мумкин, деб ҳисобламоқда.
Буюк Британияда нуфузли мукофотлар соҳибларига мамлакатга киришнинг осонлаштирилиши, Россиянинг гречка экспортини вақтинча тақиқлаши, Европа Иттифоқидаги миграция чоралари туфайли 2 мингдан ортиқ одамнинг вафот этгани ва бошқа янгиликлар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг