Ўзбекистонлик пара велоспортчилар Осиё чемпионатида 1-ўринни олди
7 июнь 2024, 10:14

Ўзбекистонлик пара велоспортчилар Осиё чемпионатида 1-ўринни олди

Қозоғистоннинг Олмаота шаҳрида ўтган пара велоспортнинг шоссе йўналиши бўйича Осиё чемпионатида Ўзбекистон 19 та медални қўлга киритиб, умумжамоа ҳисобида 1-ўринни эгаллади. Таиланд иккинчи, мезбонлар эса учинчи ўринни олди.

ЖЧ-2026 саралаш: Ўзбекистон Туркманистонни яна мағлуб этди (видео)
7 июнь 2024, 09:52

ЖЧ-2026 саралаш: Ўзбекистон Туркманистонни яна мағлуб этди (видео)

Ўзбекистон миллий терма жамоаси футболчилари ЖЧ-2026 саралаш турнирининг бешинчи турида Туркманистон терма жамоасини мағлуб этди (видео, фото, статистика).

Шавкат Мирзиёев «Туркия Республикаси нишони» билан тақдирланди
7 июнь 2024, 08:59

Шавкат Мирзиёев «Туркия Республикаси нишони» билан тақдирланди

Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдоған Шавкат Мирзиёевни мамлакатнинг олий давлат мукофоти — «Туркия Республикаси нишони» билан тақдирлади.

Россия Украина энергетика тизимининг ярмидан кўпини ишдан чиқарди — FT
7 июнь 2024, 00:12

Россия Украина энергетика тизимининг ярмидан кўпини ишдан чиқарди — FT

Россия 2022 йилда босқин бошланганидан бери Украина электр станцияларининг ярмидан кўпини ишдан чиқарди ёки эгаллади ва бу орқали мамлакат энергия ишлаб чиқариш қуввати 20 ГВт дан пастга тушиб кетди, деб ёзди Financial Times.

Қорақалпоғистонда тезликни ошириш оқибатида пастликка қулаган Cobalt ҳайдовчиси ҳалок бўлди
6 июнь 2024, 23:52

Қорақалпоғистонда тезликни ошириш оқибатида пастликка қулаган Cobalt ҳайдовчиси ҳалок бўлди

Қорақалпоғистоннинг Тўрткўл туманида Cobalt ҳайдовчиси тезликни ошириш оқибатида бошқарувни йўқотиб, йўл четидаги пастликка қулади. У воқеа жойида ҳалок бўлди.

Анқарада Ўзбекистон ва Туркия ўртасида 20 та ҳужжат имзоланди
6 июнь 2024, 22:56

Анқарада Ўзбекистон ва Туркия ўртасида 20 та ҳужжат имзоланди

Анқара шаҳридаги Ўзбекистон-Туркия Стратегик ҳамкорлик кенгаши йиғилиши якунида президентлар Кенг қамровли стратегик шерикликни чуқурлаштириш тўғрисида қўшма декларацияни имзолади. Бундан ташқари, яна 19 та ҳужжат имзоланди.

Анқарада Ўзбекистон-Туркия Ишбилармонлар кенгашининг биринчи йиғилиши бўлиб ўтди
6 июнь 2024, 22:40

Анқарада Ўзбекистон-Туркия Ишбилармонлар кенгашининг биринчи йиғилиши бўлиб ўтди

Ўзбекистон ва Туркия президентлари Анқарада икки давлат етакчи компаниялари иштирокида Ишбилармонлар кенгашининг биринчи йиғилишини ўтказди. Истиқболли йўналишлар сифатида инвестициявий шериклик ва саноат кооперацияси белгиланди. Етакчилар кенгаш йиғилишларини мунтазам ўтказиб туришга келишиб олди.

Тошкент аҳолиси Дўстлик боғини ижарага бериш қарорларини бекор қилиш бўйича судга даъво аризаси киритди
6 июнь 2024, 21:08

Тошкент аҳолиси Дўстлик боғини ижарага бериш қарорларини бекор қилиш бўйича судга даъво аризаси киритди

Тошкент аҳолиси Дўстлик (Бобур) боғини тадбиркорга ижарага бериш тўғрисидаги қарорларни бекор қилишни талаб қилиб, судга ариза билан мурожаат қилди. Ариза берувчилар жамоатчиликка очиқ бўлмаган ҳужжатларда «аҳолининг ҳуқуқ ва манфаатларини бузувчи маълумотлар бўлиши мумкин»лигидан хавотирда.

Ўзбекистон ва Туркия ўртасида 10 млрд долларлик инвестиция лойиҳалари портфели шакллантирилди
6 июнь 2024, 20:17

Ўзбекистон ва Туркия ўртасида 10 млрд долларлик инвестиция лойиҳалари портфели шакллантирилди

Анқарада Ўзбекистон-Туркия олий даражадаги Стратегик ҳамкорлик кенгашининг учинчи йиғилиши бўлиб ўтди. Томонлар божхона тарифларини пасайтириш, Истанбулда Ўзбекистон савдо ваколатхонасини очиш бўйича фикр алмашди. Ташриф доирасида 10 млрд долларлик янги инвестиция лойиҳалари портфели шакллантирилди.

Сўнгги 12 ой тарихдаги энг иссиқлари бўлди
6 июнь 2024, 19:56

Сўнгги 12 ой тарихдаги энг иссиқлари бўлди

Охирги 12 ой ичида глобал ҳарорат кузатувлар тарихидаги энг юқориси бўлди. БМТ бош котиби Антониу Гутерриш мамлакатларни шошилинч чоралар кўришга чақирди. «Иқлим жаҳаннамига олиб борадиган йўлдан чиқишимиз керак», — деди у.

«Бу тарихий воқеа». Шавкат Мирзиёев — Хитой-Қирғизистон-Ўзбекистон темирйўли қурилиши бўйича битим имзолангани ҳақида
6 июнь 2024, 19:48

«Бу тарихий воқеа». Шавкат Мирзиёев — Хитой-Қирғизистон-Ўзбекистон темирйўли қурилиши бўйича битим имзолангани ҳақида

Пекинда Хитой-Қирғизистон-Ўзбекистон темирйўли қурилиши бўйича стратегик лойиҳани амалга ошириш тўғрисидаги битим имзоланди. «Бу мамлакатларимиз ўртасида қарор топган анъанавий яқин ва кўп қиррали ҳамкорлик ривожидаги чинакам тарихий воқеадир», — деди Шавкат Мирзиёев иштирокчиларни табриклаб.

Ўзбекистон ва Туркия хавфсизлик ва мудофаа соҳасида ҳамкорликни мустаҳкамлайди
6 июнь 2024, 19:04

Ўзбекистон ва Туркия хавфсизлик ва мудофаа соҳасида ҳамкорликни мустаҳкамлайди

Ўзбекистон ва Туркия президентлари ҳукуматлар олдига товар айирбошлаш ҳажмини 5 млрд долларга етказиш вазифасини қўйди, шунингдек, қишлоқ хўжалиги, сув ресурсларини бошқариш ва рақамлаштириш, хавфсизлик ва мудофаа соҳаларида ҳамкорликни кенгайтиришга келишиб олди.

«Баҳодир Ялангтўш»ни суратга олишга салкам 30 млрд сўм сарфланди — фильм режиссёри
6 июнь 2024, 18:06 1

«Баҳодир Ялангтўш»ни суратга олишга салкам 30 млрд сўм сарфланди — фильм режиссёри

«Баҳодир Ялангтўш» тарихий-бадиий фильмини суратга олишга 30 млрд сўмга яқин маблағ сарфланган. Фильм режиссёри Жаҳонгир Аҳмедовнинг айтишича, бу пулнинг тенг ярмига «Ўзбекфильм» павильонига энг охирги технологиялар олиб келинган. Картина тўлалигича павильонда суратга олинган.

Анқарада Шавкат Мирзиёевни расмий кутиб олиш маросими бўлди
6 июнь 2024, 18:05

Анқарада Шавкат Мирзиёевни расмий кутиб олиш маросими бўлди

Туркия пойтахти Анқарада Ўзбекистон раҳбарини расмий кутиб олиш маросими бўлиб ўтди. Шундан сўнг Шавкат Мирзиёев ва Ражаб Тоййиб Эрдоғаннинг тор доирадаги музокаралари бошланди. Фото.

Қозоғистондаги ўзбекистонликлар ноқонуний миграция бўйича рейдлардан огоҳлантирилди
6 июнь 2024, 17:37

Қозоғистондаги ўзбекистонликлар ноқонуний миграция бўйича рейдлардан огоҳлантирилди

Миграция агентлиги Қозоғистонга ишлаш учун бораётган ва ўша ердаги ўзбекистонликларни ноқонуний миграция бўйича «Нелегал-2024» рейдларидан огоҳлантирди. Қонун бузилиши ҳолатлари Олмаота, Остона, Чимкент шаҳарлари ва Мангистау вилоятида кўп учрамоқда. Агентлик қоидаларга риоя қилишни сўради.

Шавкат Мирзиёев Туркия аэрокосмик компаниясида бўлди (фото)
6 июнь 2024, 16:11

Шавкат Мирзиёев Туркия аэрокосмик компаниясида бўлди (фото)

Президент Анқара шаҳридаги Turkish Aerospace Industries компанияси фаолияти билан танишди. У 2023 йилда дунёдаги энг йирик 100 та мудофаа компанияси рўйхатига кирган. У ерда қурол-яроғ ва ҳарбий техника ишлаб чиқарувчи корхоналар ҳамда авиация парвозлари намойиши ҳам ўтказилди. Фото.

«Чилонзортумангаз» ходимлари пора олганликда гумонланмоқда
6 июнь 2024, 15:57

«Чилонзортумангаз» ходимлари пора олганликда гумонланмоқда

Тошкентда «Чилонзортумангаз» ходими ва етакчи муҳандиси 25 млн сўм олаётган вақтида ушлангани айтилмоқда. Улар тадбиркорга газ учун тўловда аниқланган камчиликлар юзасидан чора кўриш бўйича ҳужжат расмийлаштирмасликни ваъда қилган.

«Нейтрал ва жуда мувозанатли эканидан миннатдормиз». Путин — Ўзбекистоннинг Россия-Украина урушидаги сиёсати ҳақида
6 июнь 2024, 15:46

«Нейтрал ва жуда мувозанатли эканидан миннатдормиз». Путин — Ўзбекистоннинг Россия-Украина урушидаги сиёсати ҳақида

Россия президенти Владимир Путин Шавкат Мирзиёевга Россиянинг Украинадаги ҳаракатларига нисбатан Ўзбекистоннинг «нейтрал ва ўта мувозанатли» сиёсати учун миннатдорлик билдирди.

«Газпром» урушдан олдинги ҳолатига қайтиши учун камида 10 йил керак — Financial Times
6 июнь 2024, 14:20

«Газпром» урушдан олдинги ҳолатига қайтиши учун камида 10 йил керак — Financial Times

Financial Times Россиянинг «Газпром» компанияси раҳбарияти учун тайёрланган ҳисоботга таяниб, корхонага газ савдосини урушгача бўлган ҳажмга қайтариш учун камида 10 йил вақт керак бўлишини ёзди. Ҳисобот муаллифлари давлатнинг сезиларли ёрдамисиз янги бозорларни топиш қийин бўлишини айтган.

Марказий банк илк бор хорижий давлат қимматли қоғозларига инвестиция киритди
6 июнь 2024, 12:32

Марказий банк илк бор хорижий давлат қимматли қоғозларига инвестиция киритди

Ўзбекистон Марказий банки томонидан илк бор захираларни диверсификация қилиш мақсадида хорижий давлат қимматли қоғозларига бирламчи инвестиция киритилди ва тегишли портфеллар шакллантирилди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг