Жиззахда «КамАЗ» Spark машинасининг орқасидан қасддан келиб ургани ортидан дўконга шикаст етди
29 май 2024, 16:02

Жиззахда «КамАЗ» Spark машинасининг орқасидан қасддан келиб ургани ортидан дўконга шикаст етди

Жиззах вилояти Зарбдор туманида «КамАЗ» ҳайдовчиси дўкон ёнида турган Spark машинасининг орқасига келиб урган. Оқибатда машинага ҳам, дўконга ҳам жиддий зарар етган. Ҳолат вилоят ИИБ томонидан ўрганилмоқда.

Ўзбекистонда тадбиркорлик субъектлари имтиёзларини мақбуллаштириш ва самарадорлигини таъминлаш бўйича комиссия тузилди
29 май 2024, 15:07

Ўзбекистонда тадбиркорлик субъектлари имтиёзларини мақбуллаштириш ва самарадорлигини таъминлаш бўйича комиссия тузилди

Президент фармони билан субсидиялар, имтиёзлар ва преференцияларни мақбуллаштириш ҳамда уларнинг самарадорлигини таъминлаш бўйича республика комиссияси тузилди. У имтиёзларнинг иқтисодиётга ва соғлом рақобат муҳитига таъсирини таҳлил қилиб, таклифлар тайёрлаши керак.

Тошкент ва Фарғонада Ҳаж сафарига ноқонуний юборишга уринганлар қўлга олинди
29 май 2024, 15:05

Тошкент ва Фарғонада Ҳаж сафарига ноқонуний юборишга уринганлар қўлга олинди

Пойтахтдаги турли сайёҳлик фирмалари ходимлари фуқароларни сохта ҳужжатлар орқали Ҳаж сафарига юбориш эвазига улардан пул олган вақтда ушланди. Қўқон шаҳрида кузатилган иккита ҳолатда ҳам бундай хизмат учун фуқаролардан 6000 доллардан сўралгани аниқланди.

Uzum Market`дан буюртмаларни мамлакат бўйлаб 500 та UzPost филиалида олиш мумкин бўлади
29 май 2024, 15:00

Uzum Market`дан буюртмаларни мамлакат бўйлаб 500 та UzPost филиалида олиш мумкин бўлади

Uzum Market миллий маркетплейси мижозларга буюртмаларни UzPost бўлимларидан олиш имкониятини тақдим қилди. Бугунги кунда хизмат Тошкент ва Самарқанд шаҳарларида мавжуд.

Шимолий Корея Жанубий Кореяга чиқиндидан иборат 200 дан ортиқ шар учирди
29 май 2024, 14:41

Шимолий Корея Жанубий Кореяга чиқиндидан иборат 200 дан ортиқ шар учирди

Шимолий Корея Жанубий Кореяга пластик бутилкалардан тортиб гўнггача бўлган турли хил ахлатларга тўлдирилган 200 дан ортиқ шарни учирди. КХДР буни жанубий кореялик фаоллар томонидан Пхеньянга қарши қаратилган варақаларга жавоб дея атади.

Тошкентдаги ЙТҲда бир ҳайдовчи жароҳат олди
29 май 2024, 14:16

Тошкентдаги ЙТҲда бир ҳайдовчи жароҳат олди

Мирзо Улуғбек туманида Monza ва Nexia-1 автомобиллари тўқнашди. Оқибатда Nexia ҳайдовчиси жароҳат олди.

Грузия парламенти президентнинг «хорижий агентлар тўғрисида»ги қонунга қўйган ветосини четлаб ўтди
29 май 2024, 12:23

Грузия парламенти президентнинг «хорижий агентлар тўғрисида»ги қонунга қўйган ветосини четлаб ўтди

Грузия парламенти мамлакат президенти Саломе Зурабишвилининг «хорижий агентлар тўғрисида»ги резонансли қонунга қўйган ветосини четлаб ўтди. Ҳукмрон партия оммавий норозиликларга қарамай, ҳужжатни қабул қилди. Европа Иттифоқи бундан «чуқур афсусдалигини» билдирди.

Таиланд Ўзбекистон учун визасиз режим жорий қилмоқда
29 май 2024, 11:15

Таиланд Ўзбекистон учун визасиз режим жорий қилмоқда

Таиланд 1 июндан мамлакатга визасиз кириш ҳуқуқига эга давлатлар сонини 57 дан 93 тага оширмоқда, улар орасида Ўзбекистон ҳам бор. Шунингдек, ташриф буюрувчиларнинг қолиш муддати 60 кунгача узайтирилмоқда.

Футзал бўйича ЖЧ ўйинларига чиптаси бор мухлислар темирйўлдан 50 фоизли чегирма билан фойдаланади
29 май 2024, 10:14

Футзал бўйича ЖЧ ўйинларига чиптаси бор мухлислар темирйўлдан 50 фоизли чегирма билан фойдаланади

Ўзбекистонда 14 сентябрь — 6 октябрь кунлари бўлиб ўтадиган футзал бўйича Жаҳон чемпионати ўйинларига чиптаси бор мухлислар темирйўлдан 50 фоизли чегирма билан фойдаланади. Шунингдек, улар учун жамоат транспортидан бепул фойдаланиш имконияти яратилади.

Хоразм вилоятида чиқинди хизмати учун тарифлар оширилди
29 май 2024, 10:05

Хоразм вилоятида чиқинди хизмати учун тарифлар оширилди

Хоразм вилоятида қаттиқ ва суюқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш хизматлари нархи оширилди. Эндиликда Урганч шаҳри ва Урганч тумани аҳолиси хизмат учун бир ойда 5880 сўм, Хива шаҳри ва вилоятнинг бошқа туманлари аҳолиси эса 4592 сўм тўлайди.

Тошкентга тўрт вагонли яна 3 та метро поезди келтирилди
29 май 2024, 09:56 1

Тошкентга тўрт вагонли яна 3 та метро поезди келтирилди

Тошкент метросига тўрт вагонли 3 та метро поезди олиб келинди. Улар 7−10 кун синовдан ўтказилгач, «Ер усти ҳалқа йўли» йўналишида ҳаракатга чиқарилади. Бунгача шундай поездлардан 5 таси келтирилганди.

Жиззахда Nexia-2 нинг газ баллони портлаши оқибатида 4 киши ҳалок бўлди
28 май 2024, 20:13

Жиззахда Nexia-2 нинг газ баллони портлаши оқибатида 4 киши ҳалок бўлди

Жиззах вилояти Ғаллорол туманида Nexia-2 машинасига ўрнатилган газ баллони портлади, оқибатда унинг ичидаги 4 киши воқеа жойида ҳалок бўлди.

Исроил қўшинлари Рафаҳ марказигача кириб борди
28 май 2024, 19:34

Исроил қўшинлари Рафаҳ марказигача кириб борди

Исроил танклари Ғазо сектори жанубидаги Рафаҳ шаҳри марказига кириб борди, шаҳар бўйлаб ҳаво ҳужумлари ҳам уюштирилмоқда. БМТ Халқаро суди мамлакатга ҳужумни зудлик билан тўхтатишни буюрганига қарамай, Исроил Рафаҳдаги ҳарбий амалиётини давом эттирмоқда.

Procter & Gamble ва Ўзбекистон Олимпия қўмитаси ҳамкорлик шартномасини имзолади
28 май 2024, 19:00

Procter & Gamble ва Ўзбекистон Олимпия қўмитаси ҳамкорлик шартномасини имзолади

Дунёга машҳур катта компания, Халқаро олимпия қўмитасининг ҳамкори бўлган Procter & Gamble Ўзбекистон Олимпия қўмитаси билан ҳамкорлик шартномасини имзолади.

Мирзиёев ва Путин тонгги соат учгача мулоқот қилди — президентлар матбуот котиблари
28 май 2024, 17:46

Мирзиёев ва Путин тонгги соат учгача мулоқот қилди — президентлар матбуот котиблари

Ўзбекистон ва Россия президентлари музокаралар ҳамда ҳудудлар кенгаши йиғилишидан сўнг тонгги соат учгача мулоқотни давом эттирди, дея маълум қилди Ўзбекистон раҳбари матбуот котиби Шерзод Асадов. Кремль вакили Дмитрий Песков Шавкат Мирзиёев россиялик ҳамкасбини уйига таклиф қилганини билдирди.

Июнь ойида об-ҳаво қандай бўлади?
28 май 2024, 17:33

Июнь ойида об-ҳаво қандай бўлади?

Ўзбекистонда июнь ойининг биринчи беш кунлиги ёғингарчиликсиз ўтиши кутилмоқда. Ой давомида ҳарорат кундузи +28…+40, кечалари +14…+20 даража атрофида бўлади. Синоптикларга кўра, ойнинг иккинчи ўн кунлигида қисқа муддатли ёмғирлар ёғиши эҳтимоли катта.

Японияда ўтган пара енгил атлетика бўйича жаҳон чемпионатида Ўзбекистон 3-ўринни олди
28 май 2024, 17:16

Японияда ўтган пара енгил атлетика бўйича жаҳон чемпионатида Ўзбекистон 3-ўринни олди

Япониянинг Кобе шаҳрида ўтган пара енгил атлетика бўйича жаҳон чемпионатида ўзбекистонлик спортчилар тарихий натижа қайд этди. 7 та олтин, 4 та кумуш ва 2 та бронза, жами 13 та медаль олган жамоа Хитой ва Бразилиядан сўнг 3-ўринни эгаллади.

Сурхондарёда икки минг йиллик тарихга эга шаҳар қолдиқлари топилди
28 май 2024, 15:46

Сурхондарёда икки минг йиллик тарихга эга шаҳар қолдиқлари топилди

Ўзбекистон-Хитой қўшма археологик экспедиция аъзолари Узун туманида 4 минг йиллик тарихга эга қабрлар ва 2 минг йиллик шаҳар қолдиқларини топди. Дастлабки хулосаларга кўра, топилмалар милоддан аввалги II — милодий III асрларга тегишли экани айтилмоқда.

Россия Ўзбекистон кўлларида иккита гидро тўплаш электр станцияси қурмоқчи
28 май 2024, 15:43

Россия Ўзбекистон кўлларида иккита гидро тўплаш электр станцияси қурмоқчи

Россия президенти Владимир Путин кун тартибида Ўзбекистон кўлларида қуввати 1 ГВт бўлган гидро тўплаш электр станцияларини (ГТЭС) қуриш бўйича иккита йирик лойиҳа турганини маълум қилди.

Россия Ўзбекистонга газ етказиб беришни сезиларли даражада оширмоқчи
28 май 2024, 13:46

Россия Ўзбекистонга газ етказиб беришни сезиларли даражада оширмоқчи

2025 йилда Қозоғистон орқали Ўзбекистонга Россия гази етказиб бериш ҳажмини 11 млрд куб метргача ошириш режалаштирилмоқда, деди Россия президенти Владимир Путин Тошкентда. Россия энергетика вазирининг сўзларига кўра, нафақат газ, балки электр етказиб бериш масаласи ҳам муҳокама қилинмоқда.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг