Uzum Market Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги билан биргаликда реабилитация воситаларини етказиб бериш лойиҳасини ишга туширди.
Пахтаобод туманида 21 ёшли Lacetti ҳайдовчиси светофорнинг яшил чироғида пиёдалар ўтиш жойидан ўтаётган фуқарони уриб юборди. ЙТҲ оқибатида 41 ёшли пиёда оёқ синиши билан боғлиқ жароҳат олди.
Хотин-қизлар кўпроқ руҳий, шунингдек, жисмоний ва иқтисодий зўравонликка учрамоқда, деди ИИВ Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси хизмати бошлиғи ўринбосари Умида Абдуллаева. Унинг айтишича, 86−87 фоиз зўравонлик оилаларда кузатиляпти. 2024 йилнинг уч ойида аёлларга 10 мингдан зиёд ҳимоя ордери берилган.
Яккасарой туманидаги Бобур кўчасининг айрим қисмларида йўл бир томонлама номаълум муддатга ёпилди. У ерда 15 май куни соат 22:00 дан бошлаб таъмирлаш ишлари бошланди. Ҳайдовчилардан ёндош кўчалардан ҳаракатланиш сўралган.
Пастдарғом туманида қулаб тушган уй эгаси ИИБга мурожаат қилиб, унга 300 минг доллар миқдорида моддий зарар етказилганини билдирди. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди. Қурилиш вазирлиги унинг қўшниси лойиҳа ҳужжатларига амал қилмасдан ер қазиш ишларини олиб борганини маълум қилди.
Реҳина Мария Кастижио БМТ Болалар жамғармаси (ЮНИСEФ)нинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари бўлди. Бунгача у фонднинг Хорватия ва Парагвайдаги ваколатхоналарини бошқарган.
Тошкент шаҳри Яшнобод туманида MAN ва Yutong автобуслари тўқнашди. ЙТҲда жароҳат олганлар йўқ, суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Ўзбекистонда газ ва электр энергиясига янги тарифларни белгилашда харажатларнинг бир қисмини қоплаш, шунингдек, табиий газни импорт қилиш харажатлари ҳисобга олинган, деди энергетика вазири. Ҳозирча ижтимоий меъёрларни қайта кўриб чиқиш режалаштирилмаяпти.
Европа тикланиш ва тараққиёт банки Ўзбекистон ЯИМи 2024 йилда 6,5 фоизга, 2025 йилда эса 6 фоизга ўсишини прогноз қилмоқда. Таҳлилчиларнинг фикрича, инвестициялар ва соф экспорт ўсиш омиллари, энергия ва сув ресурслари тақчиллиги эса чекловчи омиллар бўлади.
Оқ уй Россия Украинадаги уруш траекториясини ўзгартириш учун куч олаётганидан хавотирда. Улар яқин ойлар томонлар учун ҳал қилувчи бўлиши мумкинлигини кутмоқда, деб ёзди New York Times.
Президент ва БМТ Терроризмга қарши кураш бошқармаси раҳбари Тошкентда ёшларни экстремизм ва терроризм ғоялари таъсиридан ҳимоя қилиш бўйича қўшма чора-тадбирлар, шунингдек, ёш мутахассисларнинг ташкилот институтларида стажировка ўташини ташкил этиш масалаларини муҳокама қилди.
Словакия бош вазири Роберт Фицонинг ҳаётига суиқасд уюштирилди — унга ҳукумат мажлисидан чиққан пайти ўқ узилди. Сиёсатчининг аҳволи оғир, ҳужумчи қўлга олинди.
Президент қарори билан «Термиз халқаро савдо маркази» эркин савдо зонасида улгуржи ва чакана савдо учун тўлов сифатида АҚШ доллари, евро, Россия рубли ва юань валюталарини қабул қилишга рухсат берилди.
Президент Coca Cola компанияси раиси ва бош директори Жеймс Куинсини қабул қилди. Инвестициялар ҳажмини кенгайтириш, маҳсулот турларини кўпайтириш ва кадрлар тайёрлаш масалалари муҳокама қилинди. Чоршанба куни компания мамлакатдаги тўртинчи заводини очди. Бешинчиси келаси йили очилиши кутилмоқда.
Самарқанд вилояти Пастдарғом туманидаги нотурар жойда хандақ қазилиши оқибатида қўшни уй қулаб тушди. Келтирилган зарар ёки жабрланиш ҳолатлари ҳақида маълумот берилмади.
Халқаро валюта жамғармаси миссияси Ўзбекистон билан 2024 йилги маслаҳатлашув якунлари бўйича баёнотни эълон қилди. Миссия, жумладан, мамлакатга манфаатлар тўқнашуви тўғрисидаги қонунни қабул қилиш ва даромадларни декларациялашнинг самарали тизимини жорий қилишни тезлаштиришни тавсия қилди.
Апрель ойида аҳоли томонидан сезилган инфляция даражаси ўтган ойга нисбатан бироз тезлашиб, 13,7 фоизни (+1 фоиз) ташкил этди. Респондентлар орасида дорилар ва тиббий хизматлар нархи кескин ошганини қайд этганлар сони сезиларли даражада кўпайди.
Сариосиё туманидаги маҳаллага келиб қолган айиқ отиб ўлдирилди. Экология вазирлиги ҳайвон ИИБ ходимига жароҳат етказгани, мактабга кириб, ўқувчилар ҳаётига хавф солгани учун «тезкор чора кўриш талаб қилинганини» билдирди.
Ўзбекистон аҳолисининг йиллик инфляцион кутилмаси коммунал хизматлар нархлари кўтарилишидан сўнг кескин ошди, дейилади Марказий банкнинг мартда ўтказган сўрови натижасида. Корхоналар ҳам бу омилни қайд этган, аммо улар валюта курси ўзгаришининг инфляцияга таъсиридан кўпроқ ташвишланмоқда.
Венесуэла замонавий тарихда барча музликларини йўқотган биринчи давлатлардан бири бўлди. Иқлим ўзгариши туфайли унинг охирги музлиги — Ла Корона кутилганидан тезроқ эриб, муз майдонига айланиб қолди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг