Блогер Олимжон Ҳайдаров 8 йилга озодликдан маҳрум қилинди
1 декабрь 2023, 16:25

Блогер Олимжон Ҳайдаров 8 йилга озодликдан маҳрум қилинди

Жиноят ишлари бўйича Фарғона туман суди блогер Олимжон Ҳайдаровга 8 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинлади. У туҳмат, ҳақорат қилиш ва товламачилик жиноятларини содир этганликда айбдор деб топилди. Тайинланган жазони умумий тартибли колонияларда ўташ белгиланди.

Тошкентда ўзини 6-қаватдан ташлаган 17 ёшли қиз вафот этди
1 декабрь 2023, 15:41

Тошкентда ўзини 6-қаватдан ташлаган 17 ёшли қиз вафот этди

Янгиҳаёт туманида 17 ёшли қиз ўзини кўп қаватли уйнинг 6-қаватидан ташлади. У олган жароҳатлари оқибатида шифохонада вафот этди. Ҳолат сабаби аниқ эмас, текшириш олиб борилмоқда.

МБ шубҳали операцияларда карталар ва ҳисобварақларни вақтинча блоклашни талаб қилиш ваколатини олади
1 декабрь 2023, 15:26

МБ шубҳали операцияларда карталар ва ҳисобварақларни вақтинча блоклашни талаб қилиш ваколатини олади

Марказий банк ўғирлик ва фирибгарликнинг олдини олиш учун шубҳали операциялар вақтида банк карталари ва ҳисобварақларни блоклаш тўғрисида мажбурий кўрсатма бериши мумкин бўлади. Банклар ва тўлов ташкилотлари фирибгарликка қарши тизимларни жорий этади ва йирик ўтказмаларни назорат қилади.

Тошкентда БРМни амалга оширишда парламентлараро ҳамкорлик бўйича II глобал форум бўлиб ўтди
1 декабрь 2023, 15:17

Тошкентда БРМни амалга оширишда парламентлараро ҳамкорлик бўйича II глобал форум бўлиб ўтди

Ўзбекитсонда Барқарор ривожланиш мақсадларини амалга оширишда парламентлараро ҳамкорлик бўйича II глобал форуми ўтказилди. Унда Тошкент коммюникеси қабул қилинди ва БМТ Бош Ассамблеясининг резолюцияси лойиҳасини БМТда илгари суриш таклифи қўллаб-қувватланди.

Asialuxe Travel Малдив оролларида дам олишни истовчилар учун қўлланма тақдим этди
1 декабрь 2023, 15:00

Asialuxe Travel Малдив оролларида дам олишни истовчилар учун қўлланма тақдим этди

Asialuxe Travel миллий туроператори Малдив оролларидаги таътил ҳақида тез-тез сўраладиган саволларга жавоб берди ва саёҳатлар нархлари билан ўртоқлашди.

Тўлов тизими операторлари ва ташкилотлари акциядорлик жамиятларига айлантирилади
1 декабрь 2023, 14:24

Тўлов тизими операторлари ва ташкилотлари акциядорлик жамиятларига айлантирилади

2024 йил 1 июлдан бошлаб тўлов тизими операторлари ва ташкилотлари фақат акциядорлик жамияти шаклида тузилади ва фаолият юритади. Улар учун устав капиталининг энг кам миқдори ҳам оширилади.

«Док-1 Макс» иши бўйича суд жараёни 1 ойга тўхтатилди
1 декабрь 2023, 14:15

«Док-1 Макс» иши бўйича суд жараёни 1 ойга тўхтатилди

Жиноят ишига алоқадор янги шахслар айбланаётгани ва бошқа асосларга кўра «Док-1 Макс» ишини кўриш 1 декабрдан 1 ойлик муддатга тўхтатилди.

Humo тўлов тизимининг устав капиталидаги давлат улуши тўлиқ Давактив агентлигига ўтказилади
1 декабрь 2023, 13:02

Humo тўлов тизимининг устав капиталидаги давлат улуши тўлиқ Давактив агентлигига ўтказилади

Humo тўлов тизимидаги давлат улуши тўлиқ Давлат активларини бошқариш агентлигига ўтказилади. Uzcard`га рақобатчи сифатида ташкил этилган миллий процессинг марказининг бундай ўзгариши тушунтирилмаган.

Дам олиш кунлари ёғингарчилик кутилмайди
1 декабрь 2023, 11:31

Дам олиш кунлари ёғингарчилик кутилмайди

Ўзбекистонда 2−3 декабрь кунлари ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат аста-секин кўтарилиб, кундузи +18 даражагача, кечаси +7 даражагача илиқ бўлади.

ДХХ ҳудудларда фуқароларни АҚШга ноқонуний юбориш билан боғлиқ ҳолатларга чек қўйди
1 декабрь 2023, 11:27

ДХХ ҳудудларда фуқароларни АҚШга ноқонуний юбориш билан боғлиқ ҳолатларга чек қўйди

ДХХ Қўқон, Самарқанд шаҳарлари ва Пастдарғом туманида АҚШга ноқонуний юбориш билан боғлиқ ҳолатларга чек қўйди. Хусусан, бир ҳолатда 25 минг доллар эвазига Мексика орқали Америкага юборишни ваъда қилган шахс пулдан 15 минг доллар олган вақтида қўлга тушди.

Исроил Ғазода жанговар ҳаракатларни қайта бошлади
1 декабрь 2023, 11:10

Исроил Ғазода жанговар ҳаракатларни қайта бошлади

Олти кун давом этган сулҳдан сўнг Исроил Ғазо секторига зарба берди, оқибатда бир неча киши ҳалок бўлди. Жанговар ҳаракатларни қайта бошлашга ҲАМАС биринчи бўлиб ракета ҳужуми уюштиргани, бу эса сулҳга зид экани сабаб сифатида кўрсатилди.

Дубайда COP28 саммити бошланди
1 декабрь 2023, 11:08

Дубайда COP28 саммити бошланди

Дубайда (БАА) БМТ халқаро иқлим саммити — COP28 очилди. 2023 йилда унда 190 дан ортиқ давлатдан 70 мингдан ортиқ киши иштирок этиши режалаштирилган. Конференциянинг асосий мақсади инсониятнинг Париж келишуви мақсадларига эришиш йўлидаги прогрессини таҳлил қилишдан иборат.

Perfectum янги йил совғаларини таклиф қилмоқда
1 декабрь 2023, 11:00

Perfectum янги йил совғаларини таклиф қилмоқда

Perfectum мобил оператори янги абонентлар учун Max Voice янги чексиз овозли тарифи, шунингдек, ярим йиллик Qulay New тарифлари рақамлари учун 90% чегирма ва «2024 Янги йил пакетлари» ҳақида эълон қилди.

Бухорога 20 та янги автобус олиб келинди
1 декабрь 2023, 10:31

Бухорога 20 та янги автобус олиб келинди

Бухоро шаҳрига Хитойнинг 20 та янги Zhang Tong автобуси келтирилди, улар 5 декабрдан йўналишларга чиқарилади. 2024 йил июлигача яна 80 та шундай автобус етказиб бериш бўйича музокаралар олиб борилмоқда.

Тошкентда ўқувчи электр токи уриши оқибатида вафот этгани юзасидан жиноят иши қўзғатилди
1 декабрь 2023, 10:23

Тошкентда ўқувчи электр токи уриши оқибатида вафот этгани юзасидан жиноят иши қўзғатилди

Мирзо Улуғбек туманидаги 99-мактабнинг 8-синф ўқувчиси электр токи уриши оқибатида вафот этгани юзасидан Жиноят кодексининг икки моддаси бўйича жиноят иши қўзғатилди.

Тошкентда тадбиркор соат 22:30 дан кейин кафесига аёлларни киритмагани учун жаримага тортилди
1 декабрь 2023, 10:13

Тошкентда тадбиркор соат 22:30 дан кейин кафесига аёлларни киритмагани учун жаримага тортилди

Тошкентдаги кафе менежери ва унинг ходими соат 22:30 дан кейин аёлларни муассасага киритмагани учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 20 баробари (ҳар бири 6,6 миллион сўмдан) миқдорида жаримага тортилди. Улар жинс бўйича камситишни тарғиб қилиш моддаси бўйича жавобгарликка тортилган.

Ўзбекистонлик курашчилар Туркманистонда ўтган ЖЧда 9 та медални қўлга киритди
1 декабрь 2023, 10:12

Ўзбекистонлик курашчилар Туркманистонда ўтган ЖЧда 9 та медални қўлга киритди

Туркманистонда кураш бўйича ўтган XIV жаҳон чемпионатида ўзбекистонликлар 9 та медални қўлга киритиб, умумжамоа ҳисобида 1-ўринни эгаллади.

Yandex Go хизмати Ўзбекистон ҳудудидаги солиқ резиденти сифатида ишлай бошлади
1 декабрь 2023, 09:52

Yandex Go хизмати Ўзбекистон ҳудудидаги солиқ резиденти сифатида ишлай бошлади

Давлат солиқ қўмитаси 1 декабрдан бошлаб Yandex Go хизмати Ўзбекистон ҳудудида солиқ резиденти — «YandexGo UB» МЧЖ томонидан тақдим этилишини маълум қилди. Аввалроқ қўмита Yandex Go`дан солиқ резиденти сифатида рўйхатдан ўтиб, солиқларни тўлаш ва мижозларга фискал чек тақдим этишни талаб қилганди.

Жаҳон банки Ўзбекистонга 50 млн доллар миқдорида имтиёзли кредит ажратади
1 декабрь 2023, 09:37

Жаҳон банки Ўзбекистонга 50 млн доллар миқдорида имтиёзли кредит ажратади

Жаҳон банки Ижрочи директорлари кенгаши «Ўзбекистонда рақамли инклюзивлик» лойиҳасини амалга ошириш учун 50 млн доллар имтиёзли кредит ажратишни маъқуллади. Лойиҳа орқали 9000 га яқин ёшлар, шу жумладан, 360 нафар ногиронлиги бўлган шахсларни ITES компанияларида иш билан таъминлаш режалаштирилган.

Қумқўрғон ҳокими фуқародан ҳадя сифатида «Equinox» олиш бўйича фармойишини бекор қилди
30 ноябрь 2023, 19:09

Қумқўрғон ҳокими фуқародан ҳадя сифатида «Equinox» олиш бўйича фармойишини бекор қилди

Сурхондарёнинг Қумқўрғон тумани ҳокими ҳокимлик балансига фуқародан «Equinox» машинасини ҳадя сифатида қабул қилиш бўйича фармойиш имзолаганди. Антикоррупция агентлиги тақдимномасидан кейин ҳоким эски фармойишини бекор қилди. Икки ҳужжат ҳам E-qaror тизимида яширин ҳолда турибди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг