АҚШ давлат котиби ёрдамчиси Ўзбекистонга келади
6 ноябрь 2023, 12:45

АҚШ давлат котиби ёрдамчиси Ўзбекистонга келади

АҚШ давлат котиби ёрдамчиси Дональд Лу шу ҳафта Ўзбекистонга ташриф буюради ва икки давлат ўртасидаги стратегик шериклик мулоқотида иштирок этади. У Қозоғистон ва Ҳиндистонга ҳам боради.

Самарқандда фуқарони 20 минг доллар эвазига АҚШга юбормоқчи бўлган шахслар ушланди
6 ноябрь 2023, 12:26

Самарқандда фуқарони 20 минг доллар эвазига АҚШга юбормоқчи бўлган шахслар ушланди

Оқдарё туманида фуқарони 20 минг доллар эвазига АҚШга юбормоқчи бўлган шахслар ушланди. Улар олдиндан 15 минг доллар олган вақтида қўлга тушди.

Open Budget`да 1,5 мингдан кўп овоз тўплаб, ютмаган айрим лойиҳаларни 2024 йилги давлат бюджетидан молиялаштириш таклиф этилди
6 ноябрь 2023, 11:36

Open Budget`да 1,5 мингдан кўп овоз тўплаб, ютмаган айрим лойиҳаларни 2024 йилги давлат бюджетидан молиялаштириш таклиф этилди

Ташаббусли бюджет лойиҳасида 1,5 мингдан ортиқ овоз тўплаган, лекин ғолиб деб топилмаган жиҳозлаш билан боғлиқ лойиҳаларга 2024 йил учун мўлжалланган давлат бюджетидан маблағ ажратиш таклиф этилмоқда.

Ҳафта ўртасида ҳаво совиб, ёмғир ёғади
6 ноябрь 2023, 11:19

Ҳафта ўртасида ҳаво совиб, ёмғир ёғади

Чоршанба куни Ўзбекистонга нам ва совуқ ҳаво массаси кириб келади. 8−9 ноябрда ҳудудларда ёмғир ёғиши кутилмоқда. Ҳарорат кундузи +13…+18, кечаси +3…+6 даражагача пасаяди. Жума куни ҳаво бироз исиб, ёғингарчилик кузатилмайди.

8−9 ноябрь кунлари Тошкентда ИҲТ саммити бўлади
6 ноябрь 2023, 10:32

8−9 ноябрь кунлари Тошкентда ИҲТ саммити бўлади

Тошкентда 8−9 ноябрь кунлари Шавкат Мирзиёев раислигида Иқтисодий ҳамкорлик ташкилотининг 16-саммити ўтказилади. Унда Қозоғистон, Озарбайжон, Эрон, Туркия ва бошқа давлатларнинг мамлакат ва ҳукумат раҳбарлари иштирок этади.

Ўзбекистонга электромобиллар импорти 6 баробардан кўпроққа ошди
6 ноябрь 2023, 10:11

Ўзбекистонга электромобиллар импорти 6 баробардан кўпроққа ошди

Январь-октябрь ойларида Ўзбекистонга электромобиллар импорти 22,5 мингтага етди, бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 6 баробардан қўпдир. Етказиб бериш миқдори 582 млн доллардан ошди.

Orano Ўзбекистонда уран қазиб олишга 500 млн долларгача сармоя киритади
6 ноябрь 2023, 09:54

Orano Ўзбекистонда уран қазиб олишга 500 млн долларгача сармоя киритади

Франциянинг Orano компанияси Ўзбекистонда геология-қидирув ва уран қазиб олиш ишларига 500 млн долларгача сармоя киритади. Навоий вилоятидаги иккита ҳудудда қидирув ишлари олиб борилади. Эммануэль Макроннинг мамлакатга ташрифида ҳам бу масалалар кўрилганди.

Ўзбекистон Россиядан 300 млн куб метрга яқин газ импорт қилди
5 ноябрь 2023, 20:29

Ўзбекистон Россиядан 300 млн куб метрга яқин газ импорт қилди

«Газпром» билан тузилган шартномага кўра, 7 октябрдан бери Ўзбекистон Россиядан 300 млн куб метрга яқин газ импорт қилди, деди энергетика вазири Жўрабек Мирзамаҳмудов. У импорт қилинган «мовий ёқилғи» нархини яна ошкор қилмади.

Россия, Қозоғистон, Қирғизистон ва Ўзбекистон 15 йиллик газ шартномаси тузиши мумкин
5 ноябрь 2023, 20:09

Россия, Қозоғистон, Қирғизистон ва Ўзбекистон 15 йиллик газ шартномаси тузиши мумкин

2024 йил ўрталарига қадар Россия, Қозоғистон, Қирғизистон ва Ўзбекистон 15 йил давомида газ етказиб бериш ва транзит бўйича ҳамкорлик мажбуриятларини белгилашни режалаштирмоқда, деди «Газпром» раҳбари Алексей Миллер. Компания улардаги бошқа газ қувурлари тизимидан фойдаланишга тайёрлигини билдирди.

Ўзбекистонга йил бошидан буён телефон импорти 178 млн доллардан ошди
5 ноябрь 2023, 14:54

Ўзбекистонга йил бошидан буён телефон импорти 178 млн доллардан ошди

Тўққиз ой давомида Ўзбекистонга 2,58 млн донага яқин мобил телефон импорт қилинди, бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 18 фоизга кўпдир. Етказиб бериш ҳажми 178,2 млн доллардан (+23,3 фоиз) ошди.

Энергетика вазири Ўзбекистонда бензин тақчиллиги йўқлигини маълум қилди
5 ноябрь 2023, 12:06

Энергетика вазири Ўзбекистонда бензин тақчиллиги йўқлигини маълум қилди

Ўзбекистонда бензин тақчиллиги мавжуд эмас, дея маълум қилди энергетика вазири Жўрабек Мирзамаҳмудов. У нима сабабдан биржада ёқилғи сотиб олишга чеклов киритилганини тушунтирди.

Ўзбекистонда рақамларни кўчириш хизматидан 1000 дан ортиқ одам фойдаланди — Шерзод Шерматов
5 ноябрь 2023, 10:07

Ўзбекистонда рақамларни кўчириш хизматидан 1000 дан ортиқ одам фойдаланди — Шерзод Шерматов

Ўзбекистонда 1000 дан ортиқ одам абонент рақамини сақлаган ҳолда мобил операторини ўзгартирди, дея маълум қилди рақамли технологиялар вазири Шерзод Шерматов. У келгусида кўпроқ абонентлар уяли алоқа операторларини ўзгартиришини кутмоқда.

Тошкентда айрим кўчалар 3 кунга ёпилади, шаҳарга юк машиналарининг кириши қисман чекланади
5 ноябрь 2023, 10:02

Тошкентда айрим кўчалар 3 кунга ёпилади, шаҳарга юк машиналарининг кириши қисман чекланади

Тошкентда Иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти саммити ўтказилиши сабабли пойтахтнинг айрим кўчалари 8−10 ноябрь кунлари транспорт ҳаракати учун ёпилади. Шунингдек, 8−9 ноябрь кунлари пойтахтга юк машиналарининг кириши қисман чекланади, шаҳар марказида эса улар ҳаракатланиши тўлиқ тўхтатилади. Рўйхат.

Россиядан Ўзбекистонга нефть етказиб бериш ҳажмини 1 млн тоннагача ошириш кутилмоқда
4 ноябрь 2023, 18:08

Россиядан Ўзбекистонга нефть етказиб бериш ҳажмини 1 млн тоннагача ошириш кутилмоқда

Москвада имзоланган уч томонлама ҳужжатга кўра, Россиядан Қозоғистон орқали Ўзбекистонга нефть етказиб бериш ҳажмини 1 миллион тоннага ошириш режалаштирилмоқда.

Uzbekistan Airports ёш споттерларни қўллаб-қувватлашини эълон қилди, ИИББ ҳозирча жим
4 ноябрь 2023, 16:39

Uzbekistan Airports ёш споттерларни қўллаб-қувватлашини эълон қилди, ИИББ ҳозирча жим

Uzbekistan Airports Тошкентда авиаспоттер болаларнинг қўлга олиниши юзасидан баёнот берди. Компания ёш авлоднинг споттинг ҳаракатини қўллаб-қувватлашини айтди. Шаҳар ИИББ ҳозирча ҳолат юзасидан баёнот бермади. Ҳибсга олинганларнинг айтишича, уларга нисбатан муносабат юмшаган.

Тошкентда ёш авиация ишқибозлари қўлга олинди
4 ноябрь 2023, 15:15 1

Тошкентда ёш авиация ишқибозлари қўлга олинди

Тошкентда самолётларни суратга олаётган мактаб ўқувчилари ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари томонидан қўлга олинди. Ходимлар уларга бақириб, сўкиб, суратга олиш жиҳозларини олиб кетишди.

Ўзбекистон каратэ ассоциацияси ташкил қилинади
4 ноябрь 2023, 14:27

Ўзбекистон каратэ ассоциацияси ташкил қилинади

Президент қарори билан Ўзбекистон каратэ миллий федерацияси Ўзбекистон каратэ (WKF) ассоциацияси этиб қайта ташкил қилинади. Шунингдек, ҳудудларда «Каратэ ҳамма учун» дастури амалга оширилади, боғчаларда Kids karate лойиҳаси ишга туширилади.

Непалдаги зилзила оқибатида 130 га яқин киши ҳалок бўлди
4 ноябрь 2023, 13:06

Непалдаги зилзила оқибатида 130 га яқин киши ҳалок бўлди

Непалда 4 ноябрга ўтар кечаси 6,4 магнитудали зилзила содир бўлди. Ҳодиса оқибатида камида 128 киши ҳалок бўлди. Расмийлар қурбонлар сони ортиши мумкинлигини айтди.

Ўзбекистонда футбол бўйича махсус телеканал ташкил қилинади
4 ноябрь 2023, 12:00

Ўзбекистонда футбол бўйича махсус телеканал ташкил қилинади

Президент қарори билан 2024 йил 1 июнгача футбол бўйича махсус телеканал очилади. Шунингдек, Ўзбекистон футбол ассоциацияси тизимида Миллий футбол маркази ташкил қилинади.

Октябрь ойида Ўзбекистонда инфляция 1 фоизни ташкил этди. Бу сўнгги 7 йилдаги энг паст кўрсаткич
4 ноябрь 2023, 11:29

Октябрь ойида Ўзбекистонда инфляция 1 фоизни ташкил этди. Бу сўнгги 7 йилдаги энг паст кўрсаткич

Октябрь ойи охирида Ўзбекистонда 1 фоизлик инфляция қайд этилди ва йиллик инфляция яна 9 фоиздан тушди. Энергия тарифлари ошишига қарамай, бу охирги 7 йилдаги энг паст ойлик кўрсаткичдир. Иқтисодчининг тахмин қилишича «иқтисодий ҳароратни ўлчайдиган термометр бузилиб қолган».


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг