Шанба куни кузатилган кучли ёмғир сабабли Паркент туманининг Сўқоқ қишлоғига сел келди. Сув ҳудуддаги автомобиль йўлининг қатнов қисмига тошиб чиқди. Тошкент вилояти ҳокимлиги ҳодиса оқибатида ҳеч қандай талафот аниқланмаганини билдирди.
Uzbekistan Airways Яқин Шарқдаги вазият туфайли 15 апрелга белгиланган Тошкент-Тель-Авив-Тошкент йўналиши бўйича HY301/302 рейсини бекор қилди.
15 млн сўмни олаётган вақтда Кўкдала тумани ҳокимининг муқаддам талон-торож қилишда судланган ўринбосари қўлга олинди, деб хабар бермоқда ДХХ. Шунингдек, Андижон вилояти транспорт бошқармаси бошлиғи вазифасини вақтинча бажарувчи (муқаддам судланган) ҳам қўлга олинди.
13 апрель куни Эрон Исроил томон ўнлаб дрон ва ракеталарни учирди. Исроил бош вазири Беньямин Нетаньяху ҳужумдан сўнг дарҳол халққа мурожаат қилиб, мамлакат узоқ йиллардан буён Эрон ҳужумига тайёргарлик кўрганини, ҳукумат «ҳар қандай сценарийга, мудофаага ҳам, ҳужумга ҳам тайёрлигини» таъкидлади.
25−30 апрель кунлари бўлиб ўтадиган Chery Beijing International Automotive Show ва Chery Global Dealer Conference доирасида Chery компанияси ривожланишнинг янги стратегия, технология ва моделларини тақдим этади.
Исроил Суриядаги консуллигига уюштирган ҳужумидан кейин Эрон томонининг зарбасига тайёрланмоқда, деб ёзди жаҳон матбуоти. Бир қатор давлатлар, жумладан, Ўзбекистон ҳам фуқароларини ҳушёрликка чақирди. Жо Байден АҚШ Исроил ҳимоясида ёрдам беришини айтиб, Эрон ҳукуматини «бундай қилмасликка» чақирди.
Мамлакат тинчлигини сақлаш, аҳолини даромад ва муносиб шароит билан таъминлаш учун барқарор ва тез суръатларда ўсадиган иқтисодиёт керак, деди Шавкат Мирзиёев. «Бунга мен етти йил умримни қўйдим… Халқим фаровон бўлсин, ниятлари амалга ошсин, деб ишга келдим мен», — деди у.
Ўзбекистон бош вазирининг собиқ ўринбосари, журналист, ёзувчи, шоир ва драматург Эркин Самандар 90 ёшида Урганчда вафот этди.
Тошлоқ туманидаги мактабда жисмоний тарбия фани ўқитувчиси 9-синф ўқувчиси билан қарама-қаршилик сабабли унинг қариндошлари томонидан дўппосланди. Ҳолат ИИБ назоратига олинди, тергов ҳаракатлари бошланди.
Тошкент шаҳрида 14 апрель куни биатлон чемпионати доирасида марафон ўтказилиши муносабати билан Янги Ўзбекистон кўчасининг катта қисмида транспортлар ҳаракати соат 6:00 дан 14:00 гача тўлиқ чекланади.
Сурхондарё вилояти ҳокимининг биринчи ўринбосари бўлиб ишлаган Анвар Орипов Қизириқ тумани ҳокими этиб тайинланди. Ҳудуднинг аввалги раҳбари Шерзод Ражабов эса ҳокимнинг биринчи ўринбосари бўлди.
Юнусобод тумани ҳокими Баҳодир Абдувалиев Акбаробод маҳалласидаги 2007 йилда кимё-технология лицейи тасарруфига ўтказилган мактабни қайтаришни таклиф қилди. Унинг сўзларига кўра, ҳозирда бинонинг атиги 30 фоизидан фойдаланилмоқда.
Бухоро вилоятидаги тўйда 53 киши, жумладан, 13 нафар бола заҳарланди.
15 апрелдан Тошкент шаҳри иссиқ сув таъминотида тўрт кунлик узилишлар бошланади. Veolia Energy Tashkent жадвални эълон қилди.
Тошкентдаги маҳалла ва кўчаларни ободонлаштириш ишлари Австралиянинг Сидней шаҳри тажрибасидан келиб чиққан ҳолда ягона меъёрлар бўйича амалга оширилиши режалаштирилган, деди ҳоким Шавкат Умурзоқов. У «нафақат шаҳар марказида, балки чекка маҳаллаларда ҳам идеал шароит бўлиши керак»лигини айтди.
Қозоғистон президенти Қасим-Жомарт Тоқаев мамлакатдаги сув тошқинлари фонида молиявий ресурсларни тежаш зарурати туфайли 13−14 июнь кунлари бўлиб ўтадиган Остона халқаро форумини бекор қилди.
Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ва Click компанияси томонидан Inson Uchun хайрия платформаси тақдимоти бўлиб ўтди. У хайрия қилувчилар ва хайрияга муҳтожлар ўртасидаги кўприк вазифасини бажаради.
Жанубий Кореядаги парламент сайловларида мухолифат ҳукмрон партиядан анча илгарилаб кетиб, ғалаба қозонди. Сайловда иштирок этиш кўрсаткичи сўнгги 32 йилдаги энг юқориси бўлди.
«Ўзбекистон темир йўллари» Hyundai Rotem тезюрар поезди дизайн лойиҳаси учун танлов эълон қилди. Ғолиб 100 млн сўм мукофот олади ва унинг исмининг бош ҳарфлари поездда акс эттирилади.
Қизириқ туманининг собиқ ҳокими Шерзод Ражабов Сурхондарё вилояти ҳокимига молия масалалари бўйича биринчи ўринбосар бўлди. Шунингдек, Зиёда Аминова Қашқадарё вилояти ҳокимига ўринбосар этиб тайинланди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг