Тошкентнинг Чилонзор туманида светофорнинг қизил чироғи ёнган вақтда қоидани бузиб, «Тез ёрдам» машинасига йўл берган Cobalt ҳайдовчисининг уйига жарима хати борди. Ҳолат ўрганилиб, фуқарога ёзилган жарима бекор қилинди. Ҳайдовчи шаҳар ИИББ томонидан тақдирланди.
Сингапур бош вазири Ли Сянь Лун йигирма йиллик ҳокимиятдан сўнг 15 май куни ўз лавозимини тарк этади. Унинг ўрнига бош вазир ўринбосари ва молия вазири Лоренс Вонг тайинланади.
Фирибгарликда гумонланиб, терговга жалб қилинган дефектолог Дилором Жабборова «Овоз» номли марказ очгани ҳақида хабар тарқалди. Болалар омбудсмани муассаса унга тегишли эмаслигини, унинг тергов давомида болалар дудуқланиши муаммосига оид фаолият билан шуғулланиши тўхтатилганини маълум қилди.
Форс кўрфази давлатлари Исроил ва Эрон ўртасида кенг кўламли уруш бўлишидан қўрқмоқда, чунки вазиятга уларнинг ўзлари ҳам жалб қилиниши хавфи мавжуд. Улар АҚШ билан биргаликда Тель-Авив ҳамда Теҳронга босим ўтказмоқда, деб ёзди Reuters.
Ўзбекистон ва Ҳиндистон ҳарбийлари «Дўстлик» қўшма машғулотларининг бешинчи босқичини бошлади. Бу йил машқлар Сурхондарёдаги «Термиз» полигонида бўлиб ўтмоқда. Жараён доирасида Ҳиндистон армияси штаби бошлиғи Манож Панде Ўзбекистонга келди.
Ёғингарчилик ҳамда ҳаво ҳароратининг кескин ўзгариши сабабли 16−22 апрель кунлари Ўзбекистоннинг 6 та вилоятида қор кўчиш хавфи эълон қилинди.
ADM Jizzakh автомобиль заводи Ўзбекистон бозорининг камида 25 фоизини эгаллаш ниятида, дея маълум қилди компания бош директори Дониёр Давлетяров. Унинг сўзларига кўра, келажакда миллий автомобиль ҳам яратиш режа қилинмоқда.
Қосим-Жомарт Тоқаев оиладаги зўравонликка қарши курашга қаратилган қонунни имзолади. Қонун билан аёллар ва болаларга нисбатан зўравонликнинг ҳар қандай шакли учун жавобгарликни кучайтирувчи нормалар жорий этилмоқда.
Ўзбекистонда март ойида аҳоли томонидан сезилган инфляция даражаси 12,7 фоизни ташкил этди (февралга нисбатан ўзгаришсиз). Аҳоли энг кўп ёнилғи, мева-сабзавотлар, гўшт ва сут нархи ошганини сезди. Шакар ва қандолат нархи ошганини қайд этган респондентлар кўпайди.
Март ойида Ўзбекистон аҳолисининг келгуси 12 ойлик инфляцион кутилмалари 12,8 фоизгача (-0,2 фоиз), тадбиркорларнинг кутилмалари эса 12,2 фоизгача (-0,5 фоиз) пасайди. Аҳолининг валюта курси ўзгариши ва нархларнинг сунъий оширилиши билан боғлиқ хавотирлари кучайди.
Ўзбекистон терма жамоаси Жанубий Кореяда ўтган замонавий бешкураш бўйича ўсмирлар ва ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионатида 2 та бронза медалига эга чиқди.
Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги Яқин Шарқдаги вазият — Эрон-Исроил можароси кескинлашувининг янги босқичидан чуқур хавотирда эканини билдирди. Бу кенг кўламли ҳарбий қарама-қаршиликларга олиб келиши мумкин, — дейилади баёнотда.
Фарғона вилояти Қўқон шаҳри жамоат транспорти учун 20 та Isuzu HC 45 русумли автобус харид қилинди. Аммо 2018 йилдан ногиронлиги бўлган шахслар учун мослаштирилмаган шаҳар йўловчи автомашиналарини харид қилиш тақиқланган.
Ўзбекистон халқ артисти Женисбек Пиязов олий таълим, фан ва инновациялар вазирининг маданият ҳамда санъатни ривожлантириш бўйича маслаҳатчиси этиб тайинланди. Мазкур лавозим жамоатчилик асосида жорий этилган ва унга ҳақ тўланмайди.
Душанба ва сешанба кунлари Ўзбекистон бўйлаб ёмғир ёғади, баъзи жойларда кучли бўлади. Чоршанбадан бошлаб ҳаво ҳарорати аста-секин исийди ва иш ҳафтаси охирида +25…+31 даражага етади.
Жиззах вилоятида ОИВ билан касалланган икки шахс қасддан бошқалар билан жинсий яқинлик қилгани аниқланди. Уларга нисбатан жиноий иш қўзғатилди.
Узоқ йиллардан буён узум етиштириб келаётган сирдарёлик боғбонга президент совғаси — Tracker автомобили топширилди. Турсунбой ота Ариповнинг айтишича, давлат раҳбари ундан маҳалладаги узум етиштирувчиларга мураббийлик қилишни сўраган.
Asaxiy Books ва Халқ банки ҳамкорлигида Аллен Каррнинг чекишни ташлашда ёрдам берувчи «Кашандаликдан қутулишнинг осон йўли» китоби ўзбек тилига таржима қилиниб, чоп этилди.
16−17 апрель кунлари кучли ёмғирлар ёғиши сабабли Ўзбекистоннинг 9 та вилоятида сел-сув тошқини юзага келиши мумкин. Ёмғир сувлари тўпланиб, ҳудудларни сув босишига олиб келиши хавфи ҳам мавжуд.
Жаҳон банки Ўзбекистонда 2024 йилда ЯИМ ўсиши прогнозини 5,5 фоиздан 5,3 фоизга қайта кўриб чиқди. ЖБ келтирган хавф-хатарлар орасида Россия ва Хитойда иқтисодий ўсиш суръатларининг пасайиши, шунингдек, давлат корхоналари ҳамда банкларининг потенциал молиявий мажбуриятларининг ошиши киради.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг