Спорт курашлари бўйича Ўзбекистон терма жамоаси Қирғизистонда ўтган Осиё чемпионатини 2 та кумуш ва 5 та бронза медали билан якунлади.
Дубайнинг Иқтисодиёт ва туризм департаменти оилавий ҳордиқ учун ташриф буюриш мумкин бўлган қизиқ ва ҳайратга солувчи жойлар ҳақида маълумот берди.
Тошкент халқаро аэропорти негизида янги карго терминалини қуриш режалаштирилмоқда. Натижада хизмат кўрсатиш қуввати суткасига 70 тоннадан 300 тоннага етади. Uzbekistan Airports раҳбари Жавлонбек Умархўжаевнинг айтишича, ҳозирги терминал сифатли ва вақтида хизмат кўрсатиш имконини бермаяпти.
НАТО ходимлари Ўзбекистон Қуролли кучлари Кичик мутахассислар тайёрлаш маркази фаолияти билан танишди. Меҳмонлар ҳарбий альянс тўғрисида маълумот бериб, НАТОга аъзо давлатларда сержантлар қандай тайёрланиши бўйича машғулотлар ташкил этди. Ҳамкорликдаги ўқув машғулотлари 20 апрелгача давом этади.
Тошкент шаҳри Беруний-1 массивида мозаика чизилган бинодан реклама баннерлари олиб ташланди. Бу мозаик паннолар маданий мерос объектлари қаторига қўшилганидан буён юз берган бу каби камида иккинчи ҳолат. Фото.
Қарши тумани прокуратураси терговчиси имтиёзли кредит мақсадли йўналтирилмагани юзасидан фуқарога қамоқ эҳтиёт чораси қўлламаслик эвазига 5 минг доллар пора олаётганда ушланди. Унга нисбатан ЖКнинг тегишли моддаси билан жиноят иши қўзғатилди.
16 апрель ярим тунда Тошкентнинг Шайҳонтохур туманида 5 та машина иштирокида тўқнашув юз берди. Жароҳат олганлар йўқ. ЙҲХБ суриштирув ишларини бошлади.
Марказий Европа ва Марказий Осиёда демократик кўрсаткичлар пасайишда давом этмоқда, Украинадаги уруш ва бошқа можаролар эса минтақадаги геосиёсий ўзгаришларни тезлаштирди, дея таъкидлади Freedom House. Ўзбекистондаги демократия даражаси 7 дан 1,18 балл сифатида баҳоланди.
Киев шаҳрида Ўзбекистон томонидан тадбиркор Зафар Ҳошимов раислигида Ўзбекистон-Украина бизнес кенгашининг йиғилиши бўлиб ўтди. Унда икки давлат ишбилармон доираларининг ўзаро ҳамкорлиги, урушдан жабр кўрган Украина корхоналарини Ўзбекистонга кўчириш бўйича таклифлар муҳокама қилинди.
Ўзбекистонда газ ва электр энергияси тарифлари охирги марта оширилганидан буён инфляция даражаси 66 фоизни ташкил этди, деди Иқтисодиёт ва молия вазирлиги бошқарма бошлиғи Хуршид Мустафоев. Энергия ресурсларининг нархи амалдаги тарифлардан сезиларли даражада ошади, деди у.
Қозоғистон президенти Қосим-Жомарт Тоқаев мамлакатдаги энг йирик сув тошқинлари фонида ҳукуматга бюджет маблағларини тежаш мақсадида имидж яратиш ва йирик тадбирларни ўтказишдан воз кечишни буюрди.
ИҲМА газ ва электр энергияси тарифлари оширилиши муносабати билан 1,5 миллионга яқин муҳтож оилаларга қандай ёрдам кўрсатилишини тушунтирди. Камбағаллик чегараси, пенсия ва нафақа миқдорини ошириш, иситиш мавсумида 270 минг сўм миқдорида бир марталик компенсация тўлаш кўзда тутилган.
Иқтисодиёт вазирлиги департаменти директори Хуршед Мустафаев электр ва табиий газ тарифлари оширилаётганини изоҳлаб, сўнгги 5 йилда нархлар аҳоли учун ўзгаришсиз қолганини эслатди. У, шунингдек, электрнинг таннархи қарийб 1000 сўмни, табиий газники эса қарийб 2000 сўмни ташкил қилишини таъкидлади.
Флоренциядаги Питти саройида «Нур ва ранг» кўргазмаси очилди. У «Ўзбекистон: саҳродаги авангард» лойиҳасининг бир қисми бўлиб, Европа жамоатчилигини илк бор Тошкент ва Нукус санъат музейлари коллекцияларидаги рус ва «шарқ» авангард асарлари билан таништирмоқда.
Мактаб вазирлиги ўқувчилар хорижга чиқишда мактаб директорини огоҳлантириши кераклиги назарда тутилган буйруқ лойиҳасини муҳокамага қўйди. Ўзгартириш мақсади сифатида хорижга огоҳлантирмасдан ёки вақтинча чиқиб кетиб, қайтиб келмаган ўқувчилар билан ишлашни самарали йўлга қўйиш экани қайд этилган.
Ўзбекистонда 1 майдан электр энергияси ва газ учун тўловлар миқдори оширилади (2019 йил августидан буён илк марта). Шунингдек, энергоресурслар истеъмоли бўйича ижтимоий норма жорий этилади.
Минглаб одамлар Грузия парламенти биноси яқинига «хорижий агентлар тўғрисида»ги қонун лойиҳасига норозилик билдириш мақсадида йиғилди. Уларнинг фикрича, қонун Россиянинг хорижий агентлар ҳақидаги қонунига ўхшаш. Ҳужжат ўтган йили муҳокамага қўйилган, бироқ намойишлардан сўнг қайтариб олинганди.
Давлактив Тошкентдаги 3,2 гектар майдондаги собиқ автобазани 105 миллиард сўмга сотди. Тендер ғолиби Evro Tires Universal бўлди.
Сергели туманидаги 277-мактабнинг 1-синф раҳбари хато қилган ўқувчиларини жазолаш учун қўлларига игна ва «саморез» санчгани айтилмоқда. Ҳолат 2023−2024-ўқув йили бошидан буён такрорланиб келган. Болалар омбудсмани ҳолат назоратга олингани ва ўқитувчи ишдан олинганини билдирди.
Ота-оналари бўлмаган ва ёрдамга муҳтож жами 17 нафар бола Россиядан Ўзбекистонга қайтарилди. Улар яқин қариндошларига ёки махсус болалар муассасаларига васийлик қилиш учун топширилади.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг