Март ойида Туркияда ўзбекистонлик фуқаро ИШИДга алоқадорликда гумонланиб, қўлга олинганди. Бироқ айблов тасдиқланмагач, у қўйиб юборилди. Туркиядаги бош консулхона ижтимоий тармоқлардаги экстремистик каналларга кирмаслик, мутаассиблик руҳидаги нашида ва маърузаларни сақламасликни тавсия қилди.
Президент пойтахтнинг қадимий қисмида жойлашган, сайёҳлик кўчаси барпо этилган Гулбозор маҳалласида бўлди. Ҳудуд кечаю кундуз фаолият юритиши ва Шайхонтоҳур туманида ташкил этилаётган «туризм ҳалқаси»нинг бир қисми бўлиши мумкин.
Юнусобод туманида 14 та давлат ташкилоти 24,5 гектарни эгаллаб турибди. Бош вазир ва Тошкент ҳокимига йирик девелоперлар учун уларнинг ўрнида савдо объектлари қуриш таклифини бериш топширилди. Шунингдек, Евро-5 стандартидаги машиналар харид қилишнинг янги механизмлари ишлаб чиқиш вазифаси қўйилди.
Абдурауф Абдуқаюмов Техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги директорининг биринчи ўринбосари, Одилжон Тохиров эса ўринбосар этиб тайинланди. Шунингдек, Азамат Абдурахманов агентликнинг техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасида назорат инспекцияси бошлиқ бўлди.
Навоий вилояти Қизилтепа тумани ҳокими ўринбосари Ўлмас Истамов қатор раҳбарларга Open Budget учун овоз йиғишда сусткашлик қилганини айтиб, уларни «ноинсоф» деб атади. «Кечгача 50 тадан овоз йиғмасанг, ҳаммангни йўқотаман», дея таъкидлаган Истамовга нисбатан хизмат текшируви тайинланди.
Пойтахтдаги Махтумқули кўчасида жойлашган «Ўзсаноатқурилишбанк»нинг Яшнобод филиали ўрнида 21 қаватли бино қуриш режа қилинмоқда. Президентнинг сўзларига кўра, бу ташаббусни банк раҳбари киритган. Бошқа банклар раҳбарларига ҳам худди шундай лойиҳаларни амалга ошириши бўйича кўрсатмалар берилди.
Пойтахт ҳокими Шавкат Умурзоқов ва халқ депутатлари кенгаши томонидан Тошкент шаҳри планетарийсига макетлар сотиб олиш, жорий таъмирлаш, ёнғин хавфсизлиги тизимини йўлга қўйиш ҳамда кириш қисмига Planetariy сўзини ўрнатиш учун қарийб 1 млрд 450 млн сўм ажратилди.
Яшнобод тумани Махтумқули кўчасида «КамАЗ» ва 14 та енгил автомашина иштирокида ЙТҲ рўй берди. Жароҳат олган 2 кишига биринчи ёрдам кўрсатилди. Ҳодиса катта тирбандликни келтириб чиқарди.
Ўзбекистон президентининг айтишича, хорижий инвесторлар Юнусобод деҳқон бозорига 40 миллион доллар сармоя киритиш ва уни ер остида икки қават, ер устида олти қаватли бозорга айлантиришни таклиф қилган. Унинг сўзларига кўра, бозор бир қаватли бўлгани учун «димиқиб кетган».
Олий таълим вазирининг собиқ биринчи ўринбосари Комилжон Каримов Тошкентдаги Халқаро Вестминстер университетининг ректори бўлди. У бу лавозимда 2015−2020 йилларда ҳам ишлаган. Яна бир собиқ вазир ўринбосари Шаҳло Турдиқулова эса Фанлар академияси вице-президенти бўлди.
Шохрух Далиев олий таълим, фан ва инновациялар вазирининг биринчи ўринбосари, Отабек Маҳкамов эса вазир ўринбосари этиб тайинланди.
Пойтахтдаги эски ТошМИ яқинидаги Махтумқули кўчасида иккита юк машинаси ва кўп сонли енгил автомобиллар иштирокида ЙТҲ содир бўлди — воқеа жойида бўлган «Газета.uz» мухбири 15 га яқин машинани санади. Марказ томон ҳаракат вақтинча тўхтаб қолди. Фото.
ДХХ Андижон, Қашқадарё ва Тошкентда катта миқдорда пора олаётган мансабдор шахсларни ушлади. Уларга нисбатан жиноят иши очилиб, тергов олиб борилмоқда.
Бекобод туманида эри билан жанжал вақтида 5-қаватдан ўзини ташлаб вафот этган аёлнинг эри ушланди. Аввалроқ унинг қўшнилари аёл пастга тушиб кетиши олдидан «яшашни истамайман, калтакларингдан тўйиб кетдим», дея бақирганини эшитганди.
Президент топшириғига кўра, Қозоғистондаги ЙТҲда вафот этган 8 нафар ўзбекистонликнинг жасади Мудофаа вазирлигининг махсус ҳаво борти орқали ватанга қайтарилади. Уларни олиб келиш ва дафн маросимларини ўтказиш бўйича ҳукумат комиссияси тузилди.
Тадқиқотчилар ёнувчанликни камайтириш учун турли хил истеъмол маҳсулотларига қўшиладиган ёнишдан сақлайдиган моддалар — антипиренлар саратон касаллигидан ўлим хавфини сезиларли даражада ошириши мумкинлигини аниқлади.
Шавкат Мирзиёев Янги Тошкент шаҳридаги илк иншоотлар қурилишини бошлаб берди. Бу ерда, хусусан, «Янги Ўзбекистон» университети, Миллий кутубхона, Миллий театр, Адабиёт музейи қурилади. Давлат раҳбари ўз нутқида: «Булар маърифатли жамият барпо этиш ғоямизнинг асоси ва намунаси бўлади», — деди.
Техник хатолик туфайли пенсия олувчиларнинг 3 фоизи карталарига пенсия ўтказиш бекор қилингани ҳақида билдиришнома олган. Пенсия жамғармаси ва Халқ банки пуллар қайтарилишига ишонтирди. Барча пенсионерлар 5 апрелгача пенсиясини олади.
Россия ИИВ хорижликларнинг мамлакатда вақтинча бўлиш муддатини йил давомида 90 кунгача қисқартиришни, шунингдек, киришда мажбурий бармоқ излари ва барча миграция ҳужжатлари ўрнини босувчи ягона шахсий гувоҳнома жорий этишни таклиф қилди.
Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳридаги 1-болалар мусиқа ва санъат мактаби билан танишди. У ўтган йили республика бюджети маблағлари ҳисобидан қурилган эди. Жорий ўқув йилида 145 нафар бола биринчи синфга қабул қилинган. Фото.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг