Украинанинг МАУ авиакомпанияси 8 апрелдан 29 апрелгача Киевдан Тошкентгача ва Тошкентдан Киевгача чартер рейсларини амалга оширади.
Тошкент вилоятидаги 3 та шаҳар ва 3 та туман аҳолисини тоза ичимлик суви билан таъминлаш учун ажратилган 500 млнга яқин пул маблағлари талон-торож қилингани аниқланди.
Carrefour бренди Samarqand Darvoza савдо марказидаги Makro ўрнида ўз супермаркетининг очилиши ҳақида хабар берган эди. Тошкент туманлараро иқтисодий суди Makro`нинг мазкур масала бўйича даъволарини қондирмади.
Миробод туманида Lacetti, Toyota, Spark, Malibu ва Nexia автомобилларининг тўқнашуви содир бўлди. Nexia ҳайдовчисига тиббий ёрдам кўрсатилган.
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ва Эрон ташқи ишлар вазири Муҳаммад Жавад Зариф транспорт-коммуникация соҳасидаги ҳамкорликни кенгайтириш, хусусан, Эроннинг денгиз портларидан самарали фойдаланиш ҳамда Ўзбекистон-Туркманистон-Эрон-Ўмон транспорт йўлагини ривожлантириш муҳим эканини таъкидлади.
Адлия маслаҳатчиси Норсулув Сойипова Самарқанд вилояти Нуробод тумани прокурори лавозимига тайинлади. У билан Ўзбекистонда аёл прокурорлар сони икки нафарга етди.
Сенатнинг мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси «ҳуқуқий бўшлиқ"лар мавжуд бўлган қурол тўғрисидаги қонунчиликка ўзгартиш киритишни кўриб чиқмоқда, дея қайд этди сенатор Фарҳод Боқиев. Қурол ва ўқ-дорилар муомаласи устидан давлат назорати функцияларини Миллий гвардиядан ички ишлар органларига ўтказиш, қолаверса, ўқотар бўлмаган қурол муомаласи қоидаларини бузиш учун жавобгарлик белгилаш кўзда тутилмоқда.
Иорданияда қиролнинг ўгай укаси давлат тўнтаришини уюштиришда гумон қилиниши, Владимир Путиннинг унга яна президентлик сайловларида қатнашишга рухсат берувчи қонунни имзолагани, Мьянмадаги тўқнашувларда вафот этганлар сонининг 564 кишига етгани ва бошқа янгиликлар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.
Уч йил давомида қарийб 400 млн сўмлик молиявий хато-камчиликларга йўл қўйган Қонликўлдаги 1-ДМТТ директори суд томонидан лавозимига қайта тикланган. Бундан норози бўлган тарбиячилар намойиш ўтказди. Қорақалпоғистон Мактабгача таълим вазирлиги боғча мудирасини қайтадан лавозимидан четлаштирди.
Тошкент вилоят юқумли касалликлар шифохонасининг собиқ бош шифокори Гулжаҳон Йўлдошевага нисбатан қарийб 3,5 йилга озодликни чеклаш жазоси тайинланди.
Тошкентнинг Юнусобод туманида кечки пайт 3 нафар фуқаро ИИБга сўров учун олиб келинган. Фуқаролар қўйиб юборилгандан кейин тахминан 6 соатлардан сўнг улардан бирининг мурдаси топилган. Суд-тиббиёт экспертизасида марҳумнинг бир нечта касалликлари бўлгани аниқланди.
Долларнинг расмий курси 10 сўмга қимматлади ва жами 10 483 сўм этиб белгиланди. Евро ва рубль курслари эса бироз арзонлади.
Наманган вилояти ҳокими Шавкат Aбдураззоқов ҳокимликдаги қимматбаҳо машиналар четдан келадиган меҳмонлар учун кераклигини таъкидлади. У бу орқали кўплаб инвестициялар келиши мумкинлигига урғу қаратди.
Пойтахт ҳокимининг қарорига мувофиқ, 7 апрелдан Тошкентда иситиш мавсуми якунланади.
Uzbekistan Airports хорижий авиакомпаниялар учун ҳаво кемаларига техник хизмат кўрсатиш учун асосий йиғим ва тарифларни пасайтиради. Ушбу қарор ҳаво транспорти орқали саёҳат қилишни жамоатчилик учун янада қулайроқ қилиши кутилмоқда.
Маълум қилинишича, Арманистон бош вазири Никол Пашиняннинг истеъфосининг «ҳозирча аниқ куни маълум эмас, лекин бу апрель охирида рўй беради». 20 июнь куни эса Арманистонда навбатдан ташқари парламент сайловлари бўлиб ўтади.
Навоий шаҳрида ўзига тегишли бўлмаган 200 кв/метр ер майдонини 150 минг AҚШ долларига сотмоқчи бўлган мансабдор шахс қўлга олинди. Унга нисбатан жиноят иши очилди.
Ўзбекистонда ҳафта давомида республиканинг шимолий ҳудудларига Эрон ҳудудларидан илиқ ва қуруқ ҳаво массалари кириб келиши, бунинг оқибатида об-ҳаво ёғингарчиликларсиз бўлиши кутилмоқда. Ҳаво ҳарорати марказий, шарқий ҳудудларда кундузи 23−26° илиқгача, шимолда ва жанубда 27−32° илиқгача кўтарилади.
Апрель охирига қадар Жамоат хавфсизлиги концепциясининг тасдиқланиши кутилмоқда. Ҳужжатда патруль-пост ва йўл-патруль хизматлари, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва пробация хизматлари бўлинмаларининг ўзаро ҳамкорликда ишлаши бўйича янги механизмларни белгилаш кўзда тутилади.
Наманган вилояти ҳокими Шавкат Aбдураззоқов интернетда ёзиладиган негатив фикр-мулоҳазалар бекорчиликдан келиб чиқишини айтди. У контейнерда яшаётган жойда инсонлар Facebook ва интернет нималигини билмаслигини таъкидлади.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг