2024 йилда номинал курс нисбатан тез қадрсизланмоқда (2023 йил билан таққослаганда ҳам). «Лекин, менимча, бу ҳали реал курснинг тўғриланиши эмас. Номинал курснинг ҳозирги қадрсизланиши асосий ҳамкорларимизда кузатилаётган тенденцияга монанд кечмоқда», — деб ёзади иқтисодчи Миркомил Холбоев.
Ўзбекистонда сешанба куни баъзи ҳудудларда ёмғир ёғиб, ҳарорат +15…+20 даражагача пасаяди. 10−11 апрелда эса республика бўйича ёғингарчилик кутилмайди, ҳарорат +22…+27 даражагача, жанубда +30 даражагача кўтарилади. 12−14 апрель кунлари беқарор об-ҳаво бўлиши кутилмоқда.
Душанба куни президент Жиззах вилоятига ташриф буюради. Унда вилоятни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш вазифалари муҳокама қилинади. Шунингдек, янги корхоналар қурилишига старт берилади.
7 июлгача ANORBANK`да янги омонат очган мижозлар Bayramona акцияси доирасида учта BYD E2 электромобилидан бирини ютиб олишлари мумкин.
1 июндан меҳнат миграциясига кетаётган фуқароларга хорижий тиллар ёки касб бўйича малака имтиҳонларини топшириш, «ишчи виза»ни расмийлаштириш ва йўл чиптасини харид қилиш билан боғлиқ харажатларини қисман қоплаш учун компенсация тўланади.
Тошкент вилояти Оҳангарон шаҳридаги туғуруқ бўлимида 39 ҳафталик ҳомиласи бор аёлнинг аҳволи оғирлашиб, вафот этди. Бош прокуратура ҳолат юзасидан терговга қадар текшириш ҳаракатларини олиб бормоқда.
Тошкент метроси таркибига тўрт вагонли яна 2 та метро поезди қўшилди. Улар 8−10 кун синовдан ўтказилгач йўналишларга чиқарилади. Май ойида яна шундай 3 та метро поезди олиб келиш режа қилинган.
Тошкент шаҳрида маҳаллалар фаолиятининг ягона механизми жорий этилади. Уларнинг инфратузилмаси ва ташқи кўриниши ягона стандартга келтирилади, шаффоф мониторинг тизими яратилади. «Маҳаллаларнинг асл бошқаруви фуқаролар қўлига, қулайлиги ва хавфсизлигини таъминлаш эса масъулларга юклатилади».
Тошкент шаҳрида Бекобод туманлараро судининг собиқ судьяси ва фирма юристи фуқародан 75 минг доллар, бошқа ҳолатда яна бир адковат 17 минг доллар олишда гумонланиб ушланди. Самарқандда эса шаҳар адвокатлик ҳайъати адвокати 1,5 минг доллар олган вақтида қўлга олинди.
Ўзбекистон Либерал-демократик партияси депутатлари Нодир Абдувалиев ва Сардор Ғиёсов вазирлик ва идораларни тежамкорликка чақирди. Улар бюджет тақчиллиги фонида ташкилотлар томонидан қимматбаҳо автотранспортлар харид қилиниши ҳолатларини қоралади.
Тошкент шаҳри ИИББнинг маълум қилишича, январь-март ойларида 1068 нафар аёл фоҳишалик билан шуғуллангани учун қўлга олинди. 209 кишига нисбатан қўшмачилик қилиш ёки фоҳишахона сақлаш билан боғлиқ ҳолатлар юзасидан жиноят ишлари қўзғатилди.
Биринчи чорак якуни бўйича Ўзбекистон бюджети дефицити 19,8 трлн сўм (1,56 млрд доллар)ни ташкил этди. Бу камида охирги 12 йилдаги рекорд кўрсаткичдир. Бюджет даромадлари ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 6,8 фоизга, харажатлари эса 19,3 фоизга ўсди.
Ўзбекистонда туман ҳокимликлари захирасидаги 60 минг гектар ер майдони электрон онлайн аукцион савдоларига қўйилиб, деҳқон хўжаликларини ташкил этиш учун ёшларга ижарага берилади.
Наманган, Самарқанд ва Фарғона вилоятларида қўшни мамлакатлардан олиб келинган гиёҳвандлик воситалари савдоси билан шуғулланганлар ушланди. Улардан жами 11,2 кг гиёҳвандлик воситаси мусодара қилинди.
Тошкент ҳарбий округи қўшинлари бўлинмалари иштирокида махсус-тактик ўқувлар бошлангани муносабати билан пойтахт ва Тошкент вилоятининг белгиланган маршрутлари бўйича ҳарбий техникалар ҳаракатланади. Ҳайдовчилардан йўл-ҳаракати қоидаларига риоя қилиш сўралди.
Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдоған қарори билан Тожикистон фуқаролари учун визасиз режим бекор қилинди.
Қарши туманидаги 55-мактабда ўсмир калтакланиши оқибатида умуртқаси синган. Ўқувчига биринчи ёрдам кўрсатилмагани ва ИИБга мурожаат қилинмагани учун мактаб директори ишдан олинди.
Март ойида қабул қилинган қарор билан энди мозаик паннолар маданий мерос объектлари ҳисобланади, улар чизилган биноларга эса реклама баннерлари ўрнатиш тақиқланади. Шу сабабли 5 апрель куни Миробод кўчасида жойлашган мозаикали бинодан реклама баннери олиб ташланди. Фото.
Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази директори сифатида ишлаган Агзам Нартаев бошқа ишга ўтиши муносабати билан лавозимидан озод этилди. Унинг ўрнига Алишер Темиров марказ директори в.б. этиб тайинланди.
Шавкат Мирзиёев ва Қосим-Жомарт Тоқаев Хивада Ичан-қалъа мажмуасидаги тарихий обидалар ва Нуриллабой саройини зиёрат қилди. Шу тариқа Қозоғистон раҳбарининг ташрифи якунланди, уни аэропортда Ўзбекистон президенти кузатиб қўйди. Фото ва видео.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг