«Автомобилсиз кун»да бир қатор амалдорлар ишга жамоат транспортида келди. Транспорт вазири — автобусда, экология вазири — метрода, Божхона қўмитаси раиси — велосипедда, рақамли ривожланиш вазири ва МБ раиси эса пиёда ҳаракатланди. Спорт вазирлиги раҳбари узоқ вақт давомида «зебра»дан ўта олмади.
Шавкат Мирзиёев ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ва куч тузилмалари раҳбарлари иштирокида йиғилиш ўтказди. Ички ишлар вазирлиги ва Миллий гвардияга аҳоли гавжум жойларда содир этилиши мумкин бўлган террорчилик ҳаракатларининг олдини олишга қаратилган таъсирчан чораларни кўриш вазифаси қўйилди.
Россиянинг Олтой ўлкасида Ўзбекистон фуқароси Москвадаги «Крокус Сити Ҳолл»да содир этилган теракт ҳақида омма олдида айтган фикрлари учун терроризмни оқлаганликда айбланиб, қамоққа олинди. Унга беш йилгача қамоқ жазоси берилиши мумкин.
Нью-Йорк суди FTX криптобиржаси асосчиси Сем Бэнкман-Фридни мижозлардан миллиардлаб доллар ўғирлагани учун 25 йилга озодликдан маҳрум қилди. АҚШ прокуратураси буни Қўшма Штатлар тарихидаги энг йирик молиявий фирибгарликлардан бири деб атади.
«Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» 2023 йилда Афғонистонга 91,2 млн долларлик электр энергияси экспорт қилди ва 9,6 млн долларлик электр энергияси транзитини амалга оширди. Шунингдек, ташкилот йил давомида магистрал электр тармоқлари орқали 71,9 млрд кВт•соат электр энергияси узатди.
Тожикистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси Россия хавфсизлик кучлари билан биргаликда ИШИД ва «Крокус сити ҳолл» концерт залига ҳужум қилганларга алоқадорликда гумон қилинган тўққиз нафар шахсни қўлга олди. Терактда жароҳатланганлар сони 380 нафардан ортди.
Олтита кинопремьера, спектакллар, мультимедиа кўргазмаси, концертлар, ижодий маҳорат дарслари, дўконлардаги чегирмалар ва акциялар, цирк томошалари, болалар учун шоу-дастурлар ва дам олиш кунларидаги бошқа қизиқарли тадбирлар — Afisha.uz жамланмасида.
Тошкент шаҳри ИИББ ходимлар савдо мажмуалари, кўнгилочар масканлари, бозорлар ва бошқа жамоат жойларида кучайтирилган тартибда хизмат олиб бораётганини маълум қилди.
Ўзбекистонда апрель ойи қуруқ ва ўртача илиқ ҳаво билан бошланади. Биринчи ўнкунликда ҳарорат кундузи +18…+23 даража илиқ бўлади. Иккинчи ва учинчи ўнкунликларда кундузги ҳарорат +13…+18 дан +25…+30 даражагача ўзгариб туради. Ойлик ёғингарчилик миқдори меъёрдан кам, баъзи жойларда меъёрий бўлади.
2013 йилдан бери Регби федерациясига раислик қилиб келаётган Содиқ Сафоев ушбу лавозимга қайта сайланди.
ЖЧ-2026 саралаш босқичи доирасидаги Ўзбекистон — Гонконг ўйини якунланганидан кейин майдонга югуриб чиққан футбол мухлислари жавобгарликка тортилди. Осиё футбол конфедерацияси ҳолат учун ЎФАни жаримага тортди.
Наманган вилоятида президент билан ифторлик пайтида учрашган 108 ёшли нуроний Иброҳимжон Хўжаевга давлат раҳбари томонидан Traverse автомобили совға қилинди.
Ўзбекистондаги аҳолини чиқиндини саралаган ҳолда шохобчага олиб боришга рағбатлантирадиган тизим жорий этилади. Бунда аҳолига махсус чиқинди пакетлари бепул берилади, аҳоли чиқиндини саралаб, шохобчага олиб боради. Тадбиркор эса қайта ишланадиган фойдали чиқиндини аҳолидан сотиб олади.
26−28 март кунлари «Озиқ-овқатлар маҳсулотлари, ингредиентлар ва ишлаб чиқариш технологиялари UzFood-2024» халқаро кўргазмаси бўлиб ўтмоқда. Унда Москванинг 16 та ишлаб чиқарувчиси ўз маҳсулотларини тақдим этди.
Фарғона шаҳрида тиланчилик қилган икки йигит 10 суткага қамалди. Улар соғлом бўлса-да, навбатма-навбат ногиронлик аравачасида ўтириб тиланчилик қилиб юрган.
Тошкент вилоятидаги 34 гектар ер 30 йил муддатга ободонлаштириш бошқармаларига берилади. Ҳар 1 гектар учун маҳаллий бюджетдан 100 млн сўм ажратилиб, томчилатиб суғориш тизими жорий этилади. Ер тайёр қилиниб, дарахт экиш хоҳиши бор аҳолига ўзи истаган турдаги кўчатни экиши учун шароит яратилади.
АҚШнинг Мичиган штатида ўтказилган профессионал бокс оқшомида Шоҳжаҳон Эргашев панамалик Хуан Хуертасни 1-раунддаёқ мағлуб этди. Спортчи уни IBA камари учун жангда мағлуб этган аввалги рақиби Сабриэль Матиасдан реванш жангини сўради.
Ўзбекистонда дам олиш кунлари асосан ёғингарчиликсиз ўтиши кутилмоқда, фақат Фарғона водийси вилоятларида ёмғир ёғади. Ҳарорат аста-секин кўтарилиб, якшанба куни +17 даражагача исийди, кечалари 0…+5 илиққача бўлади.
«Яшил макон» доирасида баҳорги экиш мавсумини ташкил қилиш ва чиқинди билан ишлаш тизимига жавобгар 30 нафар масъул жазоланди. 4 та туман ҳокими ўринбосарлари ишдан олинди. Қолганларига ҳайфсан берилди. Барча экология бошқармалари бошлиқларига синов муддати тайинланди.
Ўзбекистонда 2024 йил 1 октябргача таълим соҳасидаги атамаларнинг халқаро даражада қабул қилинган атамаларга мувофиқлигини таъминлаган ҳолда «Узлуксиз таълим тизимининг изоҳли луғати» ишлаб чиқилади. Шунингдек, давлат таълим стандартлари ва таълим талабларининг очиқ муҳокама портали ишга туширилади.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг