Августда Ўзбекистон аҳолисига сезилган инфляция 13,6 фоизгача ўсди, деб хабар берди МБ. Гўшт ва сут, бензин, метан ва пропан, нефть нархлари кескин ошганини айтган респондентларнинг улуши сезиларли даражада ортди. Июлдаги сўровномада нархлар юқорилаши бўйича электр ва газ биринчи ўринни эгаллаганди.
Ўзбекистон аҳолиси ва бизнесининг ёнилғи ҳамда энергоресурслар нархлари ошишидан хавотирлари кучайди. Марказий банкнинг инфляцион кутилмалар бўйича сўровномаси натижаларига кўра, улар, шунингдек, коммунал хизматлар нархининг ўсиши ва валюта курсининг ўзгаришини кутмоқда.
Юнусобод ва Мирзо Улуғбек туманларида ташқи реклама конструкциялари орқали букмекерлик товар белгиси кўрсатилгани аниқланди. Рақобат қўмитаси рекламани жойлаштирган агентликка нисбатан молиявий жарима қўллади.
Ўзбекистон терма жамоаси Остона шаҳрида бўлиб ўтган Бутунжаҳон кўчманчилар ўйинларида медаллар ҳисоби бўйича тўртинчи ўринни эгаллади. Жамоа 11 та олтин, 12 та кумуш ва 11 та бронза — жами 34 та медални қўлга киритди.
Футзал бўйича ФИФА-2024 жаҳон чемпионати ўтказилиши муносабати билан Humo Arena ёнидаги кўчаларда транспорт ҳаракати вақти-вақти билан чекланади.
Андижон шаҳридаги мактабда дарсга кеч қолган қизлар жисмоний машқ қилишга мажбурланди. Ўқувчиларни шу тарзда «жазолаган» мактабнинг масъул ходимига интизомий чора қўлланди.
Олтита кинопремьера, очиқ осмон остидаги кинонамойишлар, Корея маданиятининг «Чхусок 2024» фестивали, қўл меҳнати маҳсулотлари ярмаркалари, Райҳоннинг бепул концерти, кўргазмалар, спектакллар, болалар учун маҳорат дарслари ва дам олиш кунларидаги бошқа тадбирлар — Afisha.uz жамланмасида.
Тошкентда 3−12 сентябрь кунлари креатив ёшларнинг RE/Generation биринчи арт-фестивали ўтказилди. 6000 квадрат метрдан зиёд майдонда юзлаб санъат намуналари намойиш этилди. «Газета.uz» кўргазмадан фоторепортаж тайёрлади.
Ўзбекистон ЖСТга кириш доирасида 18 давлат билан музокараларни якунлади, улардан 14 таси билан бозорга кириш бўйича музокараларни якунлаш тўғрисидаги протоколлар имзолади. 12 сентябрь куни Бразилия ва Шри-Ланка билан протокол имзоланган бўлса, 13 сентябрь куни Аргентина билан музокаралар якунланди.
Чирчиқ, Сирдарё, Сангзор, Зарафшон, Норин, Қашқадарё ва Сурхондарё дарёлари ўзанларидаги норуда материаллари қазиб олишга муддатсиз мораторий жорий этиладиган ҳудудлар чегаралари тасдиқланди. Бунда чегарага дарё ўзанлари, уларнинг соҳилбўйи минтақалари ва сувни муҳофаза қилиш зоналари киради.
Шахмат бўйича Ўзбекистон эркаклар терма жамоаси Будапештдаги Олимпиаданинг иккинчи турида Миср терма жамоасини мағлубиятга учратди. Аёллар терма жамоаси Ангола вакилларини мағлуб этди.
Рақобат қўмитаси UzAuto Motors ва PSM-Avtosavdo дилерига қарши иш қўзғатди. Аввалроқ Chevrolet Lacetti эгаси автомобиль харид қилинганидан 5 ой ўтиб, носозлик туфайли ёниб кетгани ҳақида хабар берган. Ишлаб чиқарувчига ушбу русумдаги 38 та машинани қайтариб олиш юклатилди.
Марказий банк United Payment Solution тўлов ташкилотининг лицензиясини қайтариб олди. Сабаби у лицензия олган кундан бошлаб бир йил давомида фаолият юритмаган.
Транспорт, Мактабгача ва мактаб таълими ҳамда Маданият вазирликлари ва уларнинг тизим ташкилотларида 107 нафар бошқарув ходимлари тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиши аниқланди.
Савдо-саноат палатаси Навоий вилояти бошқармаси бошлиғи Мерей Омонбоевага нисбатан жиноят иши бўйича навбатдаги суд 18 сентябрь куни бўлиб ўтади. У жуда кўп миқдордаги фирибгарликда айбланмоқда.
Россияда ота-она қарамоғисиз қолган ўзбекистонлик бола Тошкентга олиб келиниб, бувисига топширилди. Болага психологик ва ҳуқуқий ёрдам кўрсатилиши таъкидланди.
АҚШ президентлигига номзод Дональд Трамп демократлардан рақиби Камала Ҳаррис билан бўлган дебатда ғолиб чиққанини айтиб, у билан бошқа дебат ўтказмаслигини маълум қилди. «Ҳаррис ўтган 4 йилда қилиши керак бўлган ишларга эътибор қаратиши керак», деган Трамп «Учинчи дебат бўлмайди!» — деб таъкидлади.
Президент қарори билан, бу йил Мирзо Улуғбек таваллудининг 630 йиллиги кенг нишонланади. Қомусий олим шарафига қурилган ёдгорлик мажмуалари мукаммал таъмирланади, «Зижи жадиди Кўрагоний» асари ўзбек, рус ва инглиз тилларида қайта нашр қилинади, Самарқандда халқаро конференция ўтказилади.
SpaceX’нинг Crew Dragon кемаси экипажининг икки аъзоси очиқ коинотга чиқди — тарихда илк бор бу ишни профессионал бўлмаган астронавтлар тижорат миссияси доирасида амалга оширди.
Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманида бошқарув йўқотилиши оқибатида MAN юк машинаси ағдарилди ва пачоқланиб кетди. Ҳайдовчига биринчи ёрдам кўрсатилди, жароҳатланганлар йўқ.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг