Жо Байден ва Дональд Трамп Демократлар ва Республикачилар партиясидан президентликка номзод сифатида расман кўрсатилиши учун етарлича овоз олди. Бу АҚШ президентлик сайловларида қарийб 70 йил ичидаги биринчи реванш учрашуви бўлади.
Uzbekistan Airways`нинг хабар беришича, Boeing 787 Dreamliner самолётининг композит қисмларида бўёқнинг кўчиб кетиши муаммоси бир неча йиллардан буён кузатилмоқда. Boeing тавсиясига кўра, эксплуатантлар самолёт қайта бўялгунига қадар вақтинча махсус ёпишқоқ лентадан фойдаланмоқда.
2024 йилнинг январь-февраль ойларида истеъмолчилар 88,5 млн метр куб табиий газ (132,7 млрд сўм) ва 77,3 млн киловатт⋅соат электр энергиясидан (қарийб 83 млрд сўм) ноқонуний фойдалангани аниқланди. Унинг натижасида 215 млрд 648 млн сўм зарар етказилган.
Хонқа туманидаги мактабларнинг бирида биринчи синф ўқувчисини калтаклаган ўқитувчи ишдан олинди ва маъмурий жавобгарлик бўйича жаримага тортилди.
Фирибгарликда айбланиб қидирувда бўлган 35 ёшли эркак Туркиядан Ўзбекистонга депортация қилинди. Ушбу шахснинг хатти-ҳаракатларидан жабр кўрган фуқаролардан Ички ишлар вазирлигига мурожаат қилишлари сўралади.
Тимур Раҳмонов Ўзбекистоннинг Латвиядаги элчиси бўлди. У бунга қадар Новосибирск шаҳридаги бош консул лавозимида ишлаган.
Айрим вилоятларда «Янги Ўзбекистон» массивларини қуришда кечикиш кузатилмоқда. Президент 1 июлга қадар қурилиш ишларини жадаллаштириш ва 474 та уйни фойдаланишга топшириш бўйича топшириқ берди. «Улкан марраларга эришиш учун уй-жой қурилиши ҳажмини ҳар йили 20 фоизга ошириб боришимиз керак, — деди у.
Тошкентда иккиламчи уй-жойларнинг ўртача нархи февраль ойида 1,6 фоизга ошиб, квадратига 1140 долларни ташкил этди. Пойтахтнинг учта тумани — Миробод, Яшнобод, Яккасаройда нархлар ошди, Бектемир ва Учтепа туманларида эса пасайди, дейилади Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази шарҳида.
Хитойлик инвесторлар Тошкентнинг Оқтепа массивидаги эски икки қаватли турар жойлар ўрнида кўп қаватли уйлар қурадиган реновация дастурини амалга оширади. Бунинг учун бюджет маблағларидан фойдаланмаган ҳолда 360 млн долларлик тўғридан-тўғри хорижий инвестиция жалб этилади.
Маданият вазирлиги газ ва электрдан қарзи йўқ, маъмурий жавобгарликка тортилмаган «намунали ва маданиятли инсонлар»ни аниқлаб, уларга кўнгилочар тадбирларга бепул чипталар совға қилмоқчи. «Лойиҳа ҳали тўлиқ ишлаб чиқилмаган, бунинг учун бироз вақт керак», — деди вазирлик ходими.
Президент уй-жой бозорида нарх ошишининг олдини олиш учун таклифни ошириш зарурлигини айтди. Бунинг учун вилоят ҳокимлари уй-жой қуриш учун қўшимча 20 гектар, пойтахтда 60 гектар ерни аукционга қўйиши керак. Шунингдек, президент аҳоли ва пудратчиларга ҳам янги имкониятлар берилиши ҳақида гапирди.
Қўқон шаҳрида фуқаро 121 млн сўмлик салкам 6 минг дона сифатсиз дори воситасини Намангандаги дорихоналарига сотиб юбормоқчи бўлганда қўлга олинди.
Техник носозликлар сабаб «Очиқ бюджет» порталида овоз бериш жараёнлари вақтинча тўхтатилади ва 16 март соат 00:00 дан бошлаб давом эттирилади, дея хабар берди Иқтисодиёт ва молия вазирлиги. Айни вақтда мутахассислар камчиликларни бартараф этиш устида ишламоқда.
Тошкентда 15 ёшли қизга йўл бўйи шаҳвоний хусусиятга эга бўлган сўзлар айтиб, шилқимлик қилган такси ҳайдовчиси 5 суткага қамалди.
Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Кобулда Афғонистон муваққат ҳукумати билан музокаралар ўтказди. Улар мулоқотда Афғонистондаги савдо, транзит, инвестицияларни ривожлантириш, сув ресурсларидан фойдаланиш соҳасидаги ҳамкорлик ва бошқа масалаларга тўхталди (+фото).
Рамазон ойи муносабати Yunusabad Residence ТЖМдан хонадон харид қилганларга Умра сафари ёки Дубайга икки кишилик саёҳат йўлланмасини совға сифатида таклиф қилмоқда.
Сирдарё вилоятининг Сирдарё туманига Мусурманкул Хатамов ҳоким бўлди. У аввал вилоятнинг бошқа туманида ҳоким ёрдамчиси вазифасида ишлаган.
Тошкент вилоятида майнинг қурилмаларини умумий фойдаланишдаги электр тармоғига улаб, жами 2,2 млрд сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланган шахслар аниқланди.
Ҳиндистонда фуқаролик тўғрисидаги қонунга киритилган ўзгартиришлар кучга кирди, бу эса, ҳуқуқ ҳимоячилари фикрига кўра, мусулмонлар ҳуқуқларини чеклайди. Ўзгартиришлар 2019 йилда қабул қилинганди, бироқ мамлакатда бошланган оммавий норозилик намойишлари туфайли кейинга қолдирилган.
12 мартга ўтар кечаси Россиянинг камида тўққизта ҳудудига дрон ҳужумлари уюштирилди. Нижегород вилоятидаги «Лукойл» НҚИЗда ёнғин содир бўлди, Белгородда эса дрон шаҳар маъмурияти биносига урилди. Украина ҳудудидан келган диверсантлар Курск ва Белгород вилоятларига бостириб киришга уринди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг