17 март куни Бокудаги Ҳайдар Алиев марказида «Чоклардаги мерос: Ўзбекистон каштачилик ва тикувчилик анъаналари бўйлаб саёҳат» кўргазмаси очилади. Унда ХIХ аср охири — ХХ аср бошларига оид 150 га яқин амалий санъат намуналари намойиш этилади.
Энергетика вазирлиги газ босимининг нормаллашиши туфайли 8 мартдан бошлаб электр энергияси етказиб беришдаги чекловлар бекор қилинганини маълум қилди. Иссиқлик электр станциялари электр энергиясини ишлаб чиқариш учун кўпроқ газ ва камроқ кўмир ҳамда мазутдан фойдаланди.
Шофиркон туманида салкам икки йил давомида боласини қийноққа солиб келган аёлга қасддан баданга оғир шикаст етказиш бўйича қўшимча айблов эълон қилинди. У фарзандини бешикка боғлаган ҳолда таёқ ва бошқа жисмлар билан калтаклаган.
Ҳафта давомида беқарор об-ҳаво сақланиб туради, аксарият ҳудудларда ёмғир ёғади. Чоршанбадан республика ҳудудига совуқ ҳаво массалари кириб келади ва ҳарорат кечаси 0…+5, кундузи +3…+8 даражагача пасаяди. Жойларда шамол кучайиши, ёмғир қорга айланиши ҳам мумкин.
Gazli Gas Storage компанияси Ўзбекистондаги энг йирик газ омбори бўлган «Газли»нинг оператори таъсисчилари ўзгарганига изоҳ берди. «Бахтиёр Фазилов реструктуризациядан кейин ҳам асосий бенефициар бўлиб қолмоқда. Компания ҳеч қачон санкция остидаги шахсларга тегишли бўлмаган», — дейилади баёнотда.
Artel Ўзбекистон Профессионал футбол лигасининг титул ҳомийлигини эълон қилиб, ва шу билан мамлакатда футбол ривожига ўз ҳиссани қўшиш истагини билдиради.
Комилжон Муллажанов Сирдарё вилоятининг Сайхунобод туманига ҳоким бўлди. Шунингдек, Абдурахим Умаров вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари этиб тайинланди.
АҚШда 96-Оскар тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Энг яхши фильм номинациясида кутилганидек «Оппенҳаймер» ғолиб бўлди. Энг яхши актёр Киллиан Мёрфи бўлган бўлса, энг яхши актриса деб Эмма Стоун топилди. Ғолиблар рўйхатини тақдим этамиз.
Нью-Йорк шаҳрида ўзбекистонлик эркак хотинини пичоқлади. У полициянинг пичоқни ташлаш тўғрисидаги талабига бўйсунмагач, отиб ўлдирилди. Аёл ҳозирда шифохонада ва у эрининг вафотидан хабардор эмас.
Наврўз байрами арафасида Тошкентдан Самарқанд ва Қарши шаҳарларига «Афросиёб» электропоездининг қўшимча қатновлари амалга оширилади.
Тошкент шаҳрида 10 мартдан бошлаб таровеҳ намози ўқиладиган вақтда — соат 19:00 дан 00:00 га қадар масжидлар яқинидаги йўллар ёпилади. Рўйхат.
Фарғона вилояти ҳокими Хайрулла Бозоров «Ёшлар кўли» ҳудудини кўп қаватли уй, меҳмонхона, ресторан ва савдо мажмуаси қуриш учун хусусий корхонага бериш тўғрисидаги қарорини бекор қилди.
Ўзбекистонлик шахматчи Нодирбек Абдусатторов Прагадаги супертурнирда муддатидан аввал ғолиб чиқди ва онлайн рейтингда дунёнинг энг кучли шахматчилари орасида 4-ўринни эгаллади. Шахмат мураббийи Георгий Шванов ушбу муваффақият ва у очаётган имкониятлар ҳақида сўз юритди.
Ўзбекистонлик профессионал боксчи Исроил Мадримов илгари мағлубиятга учрамаган россиялик Магомед Қурбоновни муддатидан олдин мағлубиятга учратиб, WBA чемпиони унвонини қўлга киритди. Мадримов ўрта вазн тоифасида бошқа кучли боксчилар ва жаҳон чемпионлари билан бокс ўтказишга тайёрлигини билдирди.
Ўзбекистонда 1 апрелдан бошлаб фарзанд туғилганда бериладиган бир марталик нафақа пули биринчи фарзанд учун барчага, иккинчи фарзанд учун эса фарзанд туғилган пайтда «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри»га киритилган оиланинг аъзоси бўлган аёлларга расмийлаштирилади.
USAID Ўзбекистонда 5 йилга мўлжалланган «Бизнесни қўллаб-қувватлаш» лойиҳасини бошлади. 17,7 млн долларлик ушбу лойиҳа барқарор ва инклюзив иқтисодий ўсишни рағбатлантиришга қаратилган. Дастур доирасида АКТ, туризм, текстил ва яшил иқтисодиётга оид лойиҳаларга грант маблағлари ажратилади.
Ойбек Шахавдинов Ўзбекистоннинг қароргоҳи Будапешт шаҳрида жойлашган Венгриядаги биринчи элчиси бўлди. Бунгача Ўзбекистоннинг Австриядаги элчиси, бир вақтнинг ўзида Венгриядаги элчиси ҳам бўлган.
Сенат раиси бошчилигидаги махсус комиссия хотин-қизлар ўртасида тадбиркорликни ривожлантириш ва бандликни таъминлаш бўйича йил давомида «фавқулодда ҳолат» режимида ишлайди. ССП, Бизнесни ривожлантириш банки ва Микрокредитбанкда раиснинг аёллар тадбиркорлиги бўйича ўринбосарлари иш бошлайди.
Гулистонда 11-синф ўқувчиси Миллий гвардия ходимининг қалбаки гувоҳномаси билан бегона мактабга кирмоқчи бўлди. Ундан сохта ҳужжатни топшириш сўралганда, қаршилик кўрсатди. Шаҳар прокуратураси у нима учун мактабга кирмоқчи бўлганини ўрганмоқда.
Ўтган февраль ойи бутун дунё бўйлаб кузатувлар тарихидаги рекорд даражада иссиқ февраль бўлди. Бу, шунингдек, ҳаво ҳарорати бўйича кетма-кет рекорд қўйилаётган тўққизинчи ой ҳисобланади. Сайёранинг айрим ҳудудларида ҳаво ҳарорати ўртача кўрсаткичдан 3,3 даражага юқори бўлган.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг