Тошкентда 69-йўналишдаги икки автобус ва Cobalt ўртасида ЙТҲ содир бўлди
20 февраль 2024, 15:12

Тошкентда 69-йўналишдаги икки автобус ва Cobalt ўртасида ЙТҲ содир бўлди

Яккасарой туманида 69-сонли автобус ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиб Cobalt билан, сўнгра бошқа бир автобус билан тўқнашди. ЙТҲ оқибатида йўловчилар бири жароҳат олди.

Тошкент вилоятидаги фабрика қурилишида жароҳатланган ва ҳалок бўлганларнинг барчаси Ҳиндистон фуқароларидир — ФВВ
20 февраль 2024, 14:20 1

Тошкент вилоятидаги фабрика қурилишида жароҳатланган ва ҳалок бўлганларнинг барчаси Ҳиндистон фуқароларидир — ФВВ

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги маълумотларига кўра, ОКМК мисни бойитиш фабрикаси қурилиш майдончасида темир конструкцияларнинг қулаши оқибатида 3 ишчи ҳалок бўлди, 29 киши жароҳатланди, уларнинг барчаси Ҳиндистон фуқаролари ҳисобланади.

ОКМК мисни бойитиш фабрикаси қурилишида том қулаб, бир неча киши ҳалок бўлди
20 февраль 2024, 14:10

ОКМК мисни бойитиш фабрикаси қурилишида том қулаб, бир неча киши ҳалок бўлди

ОКМК мисни бойитиш фабрикаси қурилиш майдонида том қулаб, ишчиларни босиб қолди. Бош прокуратуранинг «Газета.uz»га маълум қилишича, дастлабки маълумотларга кўра, 3 киши ҳалок бўлган, 45 киши жароҳатланган.

Ўзбекистондаги чиқинди полигонларида иқтисодий зоналар режими жорий этилади
20 февраль 2024, 13:11

Ўзбекистондаги чиқинди полигонларида иқтисодий зоналар режими жорий этилади

Ўзбекистонда чиқинди полигонларини инвестициялар киритишга жозибадор қилиш учун уларнинг буфер ҳудудларига махсус иқтисодий зоналар режимини жорий этиш, чиқиндиларни ёқиш орқали электр энергияси ҳамда органик усулда ўғитлар ишлаб чиқариш корхоналарини ташкил этиш бўйича янги тизим йўлга қўйилади.

Ўзбекистонда ногиронлиги бор фарзандини парваришлаш нафақасини олиши мумкин бўлган 33 минг ота-она имтиёздан фойдаланмаяпти
20 февраль 2024, 12:36

Ўзбекистонда ногиронлиги бор фарзандини парваришлаш нафақасини олиши мумкин бўлган 33 минг ота-она имтиёздан фойдаланмаяпти

Президент ижтимоий ҳимоя тизими билан 250 та хизмат қамраб олинган бўлса-да, маҳалладаги аҳоли уларнинг ярмидан ҳам хабардор эмаслигини таъкидлади. Ногиронлиги бор фарзандини парваришлаш нафақасини олиши мумкин бўлган 33 минг ота-она ушбу имтиёздан фойдалангани йўқ.

LOT Polish Airlines Тошкент ва Варшавани мунтазам рейслар билан боғлайди
20 февраль 2024, 11:59

LOT Polish Airlines Тошкент ва Варшавани мунтазам рейслар билан боғлайди

Польшанинг LOT Polish Airlines авиакомпанияси март ойи ўрталаридан Тошкент ва Варшава орасида авиақатновларни бошлайди. У пандемиядан кейин Ўзбекистон пойтахтидан Европа шаҳарларига парвозларни йўлга қўйган биринчи Европа авиакомпанияси бўлади.

Пневматик, сигнал берувчи ва тиғли совуқ қуролни ўз ихтиёри билан топширганлар жавобгарликдан озод қилиниши белгиланмоқда
20 февраль 2024, 11:56

Пневматик, сигнал берувчи ва тиғли совуқ қуролни ўз ихтиёри билан топширганлар жавобгарликдан озод қилиниши белгиланмоқда

Депутатлар қурол тўғрисидаги қонунчилик такомиллаштирилиши бўйича қонунни иккинчи ва учинчи ўқишда қабул қилди. Ҳужжат билан пневматик, сигнал берувчи, тиғли совуқ, улоқтириш ва ўзини ўзи ҳимоя қилиш қуролини ўз ихтиёри билан топширган шахслар жавобгарликдан озод қилиниши белгиланмоқда.

Бир шахс сурункасига икки муддатдан ортиқ Сенат раиси ёки Қонунчилик палатасининг спикери бўлиши тақиқланди
20 февраль 2024, 11:40

Бир шахс сурункасига икки муддатдан ортиқ Сенат раиси ёки Қонунчилик палатасининг спикери бўлиши тақиқланди

Ўзбекистонда айни бир шахс сурункасига икки муддатдан ортиқ Сенат раиси ёки Қонунчилик палатасининг спикери бўлиши тақиқланди. Шунингдек, депутатга ва сенаторга 36 иш кунидан иборат ҳақ тўланадиган ҳар йилги меҳнат таътили берилиши белгиланди.

Енгил атлетика бўйича ёпиқ иншоотлардаги Осиё чемпионатида ўзбекистонликлар 4 та медаль олди
20 февраль 2024, 11:31

Енгил атлетика бўйича ёпиқ иншоотлардаги Осиё чемпионатида ўзбекистонликлар 4 та медаль олди

Эронда ўтган енгил атлетика бўйича ёпиқ иншоотлардаги Осиё чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси 2 та кумуш ва 2 та бронза медалини қўлга киритди.

Нукусдан Истанбулга авиақатновлар йўлга қўйилади
20 февраль 2024, 10:59

Нукусдан Истанбулга авиақатновлар йўлга қўйилади

Апрель ойидан Нукусдан Истанбулга парвозлар йўлга қўйилиши режа қилинмоқда. Шунингдек, битта L-410 самолёти Қорақалпоғистонга ички рейслар учун ажратилади.

Сурхондарё ва Навоий вилоятлари ҳокимларига ўринбосарлар тайинланди
20 февраль 2024, 10:51

Сурхондарё ва Навоий вилоятлари ҳокимларига ўринбосарлар тайинланди

Сурхондарё вилояти ҳокимига Шерали Жўраев, Навоий вилояти ҳокимига эса Элбек Ғаффоров ўринбосар этиб тайинланди.

2023 йилда фарзанди таълимида масъулиятсизлик қилган 12 мингдан зиёд ота-она жаримага тортилди
20 февраль 2024, 10:06

2023 йилда фарзанди таълимида масъулиятсизлик қилган 12 мингдан зиёд ота-она жаримага тортилди

Ўзбекистонда ўқувчиларнинг 14 мингдан зиёди мактабга мунтазам бормаётгани аниқланди, дея маълум қилди Мактаб вазирлиги бошқарма бошлиғи. Уларнинг 9 мингдан ортиғи таълимга қайтарилди. 2023 йилда фарзандининг таълим-тарбиясида масъулиятсизлик қилган 12 мингдан ортиқ ота-она жавобгарликка тортилди.

Бағдод, Учкўприк ва Бахмал туманларига янги ҳокимлар тайинланди
20 февраль 2024, 09:42

Бағдод, Учкўприк ва Бахмал туманларига янги ҳокимлар тайинланди

Ғанижон Солиев Фарғона вилоятининг Бағдод туманига, Қодиржон Эркабоев эса Учкўприк туманига ҳоким бўлди. Шунингдек, Азиз Эргашев Жиззах вилоятининг Бахмал туманига ҳоким вазифасини бажарувчи этиб тайинланди.

Ўзбекистонда туркман шоири Махтумқулининг 300 йиллик юбилейи кенг нишонланади
20 февраль 2024, 00:10

Ўзбекистонда туркман шоири Махтумқулининг 300 йиллик юбилейи кенг нишонланади

Бу йил Ўзбекистонда туркман шоири ва мутафаккири Махтумқули Фироғий таваллудининг 300 йиллиги нишонланади. «Махтумқули Фироғий нафақат туркий халқлар, айни пайтда жаҳон адабиёти ва маданияти тарихида алоҳида ўрин эгаллаган атоқли шоир ва мутафаккирдир», — дейилади президент қарорида.

Ўзбекистонда айрим хизматлар ва товарлар учун нақд пулда тўлашни тақиқлаш режалаштирилмоқда
19 февраль 2024, 23:49

Ўзбекистонда айрим хизматлар ва товарлар учун нақд пулда тўлашни тақиқлаш режалаштирилмоқда

Ўзбекистонда аҳолига хизмат кўрсатувчи бюджет ташкилотлари, уй-жойларни жисмоний шахсларга сотишда қурувчилар ва бошқалар учун нақд пулдан фойдаланишни қисқартириш ва нақдсиз тўловларни жорий этиш режалаштирилмоқда. Ёғоч, шиналар ва шакар улгуржи савдосини нақдсиз шаклга ўтказиш ҳам режада бор.

Андижонда Хитой ва Ипак йўлидаги бошқа мамлакатлар инвесторлари иштирокидаги лойиҳаларни амалга ошириш учун «Ипак йўли» иқтисодий зонаси ташкил этилади
19 февраль 2024, 22:19

Андижонда Хитой ва Ипак йўлидаги бошқа мамлакатлар инвесторлари иштирокидаги лойиҳаларни амалга ошириш учун «Ипак йўли» иқтисодий зонаси ташкил этилади

Андижон вилоятида Буюк ипак йўлида жойлашган давлатлар, жумладан, Хитой билан ҳамкорликни кенгайтириш мақсадида 218 гектар майдонда «Ипак йўли» эркин иқтисодий зонаси ташкил этилмоқда. Аввалроқ Андижон вилояти ва Хитой инвесторлари ўртасида 3 миллиард долларлик келишувларга эришилган эди.

«Болангга диван-кровать олиб бер, полда ухламасин» — Самарқанд вилояти ҳокими (видео)
19 февраль 2024, 21:47

«Болангга диван-кровать олиб бер, полда ухламасин» — Самарқанд вилояти ҳокими (видео)

Самарқанд вилояти ҳокими Эркинжон Турдимов ота-оналар билан йиғилишда кўпчилик «ҳамма яхши нарсалар меҳмонга» тамойили бўйича яшаб, «ерда ухлаб ётган» фарзандларини унутиб қўйишини айтди. Ота-оналарнинг дунёқарашини ўзгартириб, бола тарбиясига эътибор қаратиш лозим, деди у.

Чуст туманига янги ҳоким тайинланди
19 февраль 2024, 20:06

Чуст туманига янги ҳоким тайинланди

Бахтиёржон Салимжонов Чуст тумани ҳокими этиб тайинланди. Туманнинг аввалги ҳокими Бекзод Ҳамдамов йўл қўйган «хато ва камчиликлари» учун ишдан олинди.

Европа Иттифоқи TikTok устидан тергов бошлади
19 февраль 2024, 19:23

Европа Иттифоқи TikTok устидан тергов бошлади

Европа Комиссияси рақамли хизматлар тўғрисидаги қонунни бузганлик бўйича TikTok`га нисбатан иш қўзғатди. Регулятор, хусусан, платформа вояга етмаганларни зарарли контентдан ҳимоя қилиш учун етарлича ҳаракат қилаётгани ёки йўқлигини текширади.

Фармагентлик собиқ раҳбари «Док-1 Макс» иши бўйича суддан уни оқлашни сўради
19 февраль 2024, 18:28

Фармагентлик собиқ раҳбари «Док-1 Макс» иши бўйича суддан уни оқлашни сўради

«Док-1 Макс» иши бўйича судда Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлигининг собиқ раҳбари Сардор Кариев сўнгги нутқ сўзлади. У суддан оқлов ҳукми чиқаришни сўради.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг