Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Ўзбекистон фуқароларини қорли ва совуқ кунларда кўчада эҳтиёткорлик билан ҳаракатланишга, бинолар томидан тушиши мумкин бўлган қор ва музлардан эҳтиёт бўлишга чақирди.
Ўзбекистонда 2025 йил 1 мартгача қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотлари ҳамда уларнинг бозордаги нархлари тўғрисидаги доимий, ишончли ва аниқ маълумотлар билан таъминлайдиган «Электрон агросаноат бозори» ахборот тизими ишга туширилади ва Миллий ахборот платформаси билан интеграцияси қилинади.
Жанубий Кореяда ноқонуний бўлиб турган Ўзбекистон фуқароси 29 февралгача мамлакатдан чиқиб кетиши сўралди. Фуқаро ўз хоҳиши билан шундай қилса, депортация қилинмайди ва келгусида мамлакатга қайта кириб бориш имкониятига эга бўлади.
Истанбулда 2023 йилдан буён Ўзбекистонда қидирувда бўлган, жиноят оламида «Моня» тахаллуси билан танилган аёл қўлга олинди. У одам савдоси жиноятини содир этганликда айбланмоқда.
16 февраль куни Россия ҳукумати мухолифатчи Алексей Навальний қамоқда вафот этганини эълон қилди. У 47 ёшда эди. «Газета.uz» хорижий сиёсатчилар ва Навальнийнинг яқинлари, шунингдек, Ўзбекистондаги жамоат фаолларининг муносабатларини бир ерга тўплади.
Тошкентда қор ёғиши сабабли кучли тирбандликлар кузатилмоқда. Такси нархлари кескин ошди. Автобуслар барқарор ишламоқда, бироқ йўллардаги вазият туфайли ҳаракат жадвали бузилган. Фото, видео.
Uzbekistan Airways таркибига кирувчи Silk Avia минтақавий авиакомпанияси тўртинчи ATR 72−600 самолётини қабул қилиб олди. У Тулузадаги ATR заводидан йўлга чиқиб, Истанбулда техник тўхташни амалга ошириб, Тошкентга етиб келди.
Қирғизистон президенти Садир Жапаров мулкни ихтиёрий қонунийлаштириш тўғрисидаги қонун билан ўзига тегишли мол-мулкни 20 млн долларга қонунийлаштирганини айтди. Унинг тан олишича, авваллари унинг бинолари, жумладан, Бишкекдаги бизнес маркази «бошқа одамлар номига расмийлаштирилган».
Шавкат Мирзиёев Бухорода 12 нафар мактаб ўқувчиси 6 ой давомида ҳужрага қатнаб юргани ва бундан директорнинг хабари бўлганини таъкидлади. «12 та болага ҳам директор 5 баҳо қўйиб келяпти. У ҳужрада топган номаъқул пулини директорга беряпти. Мана, биз қандай иллат билан курашяпмиз», — деди президент.
Андижон шаҳридаги санъат мактаби Мусиқа ва санъат коллежига айлантирилади. Шавкат Мирзиёев унга Шерали Жўраев номини бериш ва ҳофизнинг бюстини ўрнатишни таклиф қилди.
Президент Хонобод — Андижон — Избоскан — Асака темирйўл айланмасида поезд қатновини йўлга қўйиш топшириғини берди. Шунингдек, Бўстон ва Улуғнор туманларида электр таъминотидаги узилишлар кўпайгани сабабли иккита янги подстанция қурилади.
Президент Андижондаги йиғилишда аҳолиси 100 мингдан ошадиган Асака ва Шаҳрихон шаҳарлари вилоят бўйсунувига ўтказилишини маълум қилди. Шунингдек, Андижон, Асака ва Шаҳрихон шаҳарларида урбанизация дастури амалга оширилади ва ипотека дастури учун вилоятга қўшимча 100 млн доллар ажратилади.
Россиялик мухолифатчи Алексей Навальний 19 йиллик қамоқ жазосини ўтаётган колонияда вафот этди. Жазони ижро этиш федерал хизматининг хабар беришича, сайрдан кейин Навальний ўзини ёмон ҳис қилган ва ҳушини йўқотган, реанимацияда уни ҳаётини сақлаб қолиш имкони бўлмаган.
Шавкат Мирзиёев Бухоронинг Когон тумани прокурори 100 минг доллар билан қўлга тушгани, вазиятни ўзи кузатиб боргани, прокурор жами 200 минг доллар сўраганини айтди. Бош прокурорга эса уни ишдан олиш топширилди. «Ўзи курашчи бўлиб, ходими ўғри бўлса, дардимизни кимга айтайлик?» — деди президент.
Бешта кинопремьера, спектакллар, Юлдуз Усмонова концерти, K-Pop Party, хайрия фестивали, югуриш мусобақаси, мусиқий кечалар, болалар шоулари ва дам олиш кунларидаги бошқа тадбирлар — Afisha.uz жамланмасида.
Муборак туманида ҳаракатланиш вақтинча чекланган кўприк оғир юк машинаси ўтиши оқибатида қулаб тушди. Ҳокимликка кўра, ҳодиса оқибатида салбий ҳолат кузатилмаган ва ҳаракат учун айланма йўл ташкил қилинган. Кўприк 2024 йилнинг 2-чорагида қайта фойдаланишга топширилиши режа қилинмоқда.
Президент Андижондаги маҳаллаларни мева-сабзавот, чорвачилик, ҳунармандчилик, касаначилик, саноат, савдо ва хизматга чуқур ихтисослаштириш бўйича дастур амалга оширилишини маълум қилди. Бу мақсадлар учун 850 млрд сўм кредит ресурслари ва 50 млрд сўм субсидия ажратилади.
Жиззах вилоятида 1 мартдан ичимлик суви таъминоти ва оқова сув хизматлари нархлари аҳоли учун 4000 сўмгача оширилмоқда. Чиқинди хизмати нархи эса аҳоли учун 6000 сўмгача кўтарилмоқда. Бу ҳақда Халқ депутатлари вилоят Кенгаши томонидан қарор қабул қилинди.
Андижон вилоятида Хитойнинг Lanzhou Guangtong New Energy Automobile компанияси билан биргаликда электробуслар йиғиш бошланади. Президентдан хитойлик ҳамкорлари электробусга ном беришни сўради, Мирзиёев эса уни «Ипак йўли» деб номлади.
Қонунчилик палатаси иқтисодий санкциялар бўйича қонун лойиҳаси ҳеч қайси давлатга қарши қаратилмаганини маълум қилди. Аввалроқ тармоқларда Ўзбекистон Россияга қарши молиявий санкцияларга қўшилишга қарор қилгани ҳақида хабарлар тарқалганди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг