Ўзбекистонда боғча, мактаб, коллеж ҳамда олий ўқув юртларида ширин, газланган ва энергетик ичимликлар ҳамда тузи юқори бўлган қайта ишланган озиқ-овқат маҳсулотларини истеъмол қилишни ва сотишни тақиқлаш режалаштирилмоқда.
Бир неча кун олдин вафот этган россиялик сиёсатчи Алексей Навальнийнинг рафиқаси Юлия Навальная жамоатчиликка мурожаат қилиб, эрининг ишини давом эттиришини билдирди. У, шунингдек, тез орада эрининг ўлимига кимлар алоқадор эканини аниқлаб, уларнинг исмларини очиқлашга ваъда берди.
Нью-Йорк суди АҚШ президентлигига даъвогар Дональд Трампни молиявий фирибгарликда айбдор деб топди ва унга 355 миллион доллар жарима солди. Шунингдек, унга Нью-Йоркдаги ҳар қандай корпорацияда уч йил давомида раҳбарлик лавозимларини эгаллаш тақиқланди.
Дўстлик туманидаги оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилотида 2−3 нафар бола назоратсиз қолиши туфайли кўчага чиқиб кетди. Уларнинг бири ариққа тушиб кетиб, вафот этди. Ҳолат юзасидан прокуратура терговга қадар текширув ўтказмоқда. Мактабгача таълим агентлиги мазкур боғча ёпилишини маълум қилди.
Ўзбекистонда 2019−2023 йилларда рўйхатга олинган жиноятлар сони 2,3 баробарга — 46 мингдан 104 мингтага ошган. 2021 йилдаги кескин кўтарилишдан сўнг босқичма-босқич пасайиш кузатилмоқда. Шу билан бирга, йил давомида ўта оғир ва оғир жиноятлар сони ортган.
Championat.Asia Ўзбекистон футбол ассоциацияси бухгалтери 350 минг долларни ўзлаштириб, Туркияга учиб кетгани ҳақида хабар берди. ЎФА ушбу ҳолатни ўрганаётганини билдирди ва «ҳали тасдиғини топмаган маълумотларни» тарқатмасликни сўради.
Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган ва Туркманистондан импорт қилинган электр ҳажми талабни қондириш учун етарли бўлмагани учун якшанба куни тиғиз вақтларда 400 МВтгача чекловлар киритилди, деб хабар қилди Энергетика вазирлиги. Маълумотга кўра, бунга электр узатиш линиясидаги носозлик сабаб бўлган.
Энергетика вазирлиги Бухорода кучли шамол туфайли электр узатиш тармоқларининг авариявий ўчиши кузатилгани ва бу 10 та газ ҳайдаш агрегати тўхташига олиб келганини маълум қилди. Оқибатда магистраль газ қувурларида босим пасайган ва барча метан «заправка»лар фаолияти вақтинча тўхтатилган.
Ўзбекистон бўйлаб 19−20 февраль кунлари вақти-вақти билан қор ёғади. Ҳарорат кечалари −8…−12, баъзи жойларда -16 даражагача совийди, кундузи −3…+2 даража бўлади. Чоршанбадан иш ҳафтасининг охиригача ёғингарчиликсиз об-ҳаво кузатилади. Баъзи жойларга туман тушади.
«Сариосиё» темир йўл чегара божхона постида яширинча олиб кирилаётган 10 млрд сўмлик сигаретлар тўхтатиб қолинди. 402 минг қути маҳсулот Тожикистонга ўтиш учун республикага кириб келган поезд вагонидан аниқланди.
Озарбайжоннинг Боку шаҳрида ўтган «Катта дубулға» турнирида ўзбекистонлик дзюдочилар 3 та медални қўлга киритди. Диёра Келдиёрова олтин, Ҳалима Қурбонова ва Достон Рўзиев эса бронза медалларига эга чиқди (фото).
Урганчдаги меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари билан жинсий алоқа қилган собиқ мансабдорлар жазони манзил-колонияда ўтаётгани маълум бўлди. Бунинг сабабини Тошкент шаҳар судлари тушунтирди.
Оҳангарон туманидаги «заправка»лардан бири яширин йўллар билан қўшимча тармоқ тортиб, газдан ноқонуний фойдалангани аниқланди. Бундан кўрилган зарар 37,5 млрд сўмдан ортиқни ташкил этди.
Шавкат Мирзиеёв Андижонда ўтказган йиғилишда вилоятни ривожлантириш бўйича қатор чора-тадбирларни маълум қилди. Хусусан, заргарлик махсус зонаси, мебелсозлик комплекси, янги иқтисодий зона ташкил этиш ҳамда тил ўргатувчи хусусий ўқув марказларини субсидиялашни бошлаш ва бошқалар режа қилинмоқда.
Магистраль газ қувурларида босимнинг камайиши сабабли автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчаларига «қисқа муддатли» чекловлар киритилмоқда. Бензин «заправка»ларга автобензин маҳсулотлари қўшимча миқдорларда етказиб берилади, дея ишонтирди Энергетика вазирлиги.
Энергетика вазирлиги Самарқанд, Бухоро ва Жиззах вилоятларининг айрим ҳудудларида электр таъминотида қисқа муддатли узилиш кузатилаётганидан огоҳлантирди. Бунинг оқибатида 50 мингдан ортиқ истеъмолчи электрсиз қолмоқда.
Пойтахт ҳокимлиги аҳолини қор ёғиши 12 соатгача давом этиши мумкинлигидан огоҳлантирди. Аҳолидан шахсий автомашиналардан фойдаланишни минималлаштириш сўралди.
Чиноз туманидаги 1-мактаб ўқитувчиси 7-синф ўқувчисининг бошини деворга бир неча бор қаттиқ уриб, жароҳат етказди. Бола шифохонага жойлаштирилди, ўқитувчига жиноят иши қўзғатилди.
Tashkent Index cавдо мажмуаси автотураргоҳидаги соябон қор ёққани ортидан бир неча автомобиль устига қулаб тушди. Бозор маъмурияти соябон остида 35 та машина бўлгани, уларнинг 6 тасига шикаст етганини билдирди. Моддий зарар эса қоплаб бериладиган бўлди.
Маданият вазири Озодбек Назарбековнинг хизмат автомобили велосипеддаги эркакни уриб юборди. Воқеа Андижон шаҳрида содир бўлган. Жабрланувчининг соғлиғи билан боғлиқ хавотирли ҳолат йўқлиги маълум қилинди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг