Глобал экологик фонд Марказий Осиёда сув ва қуруқлик ресурслари соҳасидаги лойиҳалар учун 26 млн доллар ажратди. Унинг 18,6 млн доллари Ўзбекистон иштирокида заиф экотизим ерларни тиклаш, Амударё, Зарафшон, Панж, Сирдарё ва Норин дарёларидаги сув ресурсларини бошқариш кабиларга йўналтирилади.
Тошкентда 2017 йилда туғилган қизга нисбатан жинсий эҳтиёжини зўрлик ишлатиб қондирган эркак 16 йилга қамалди. Суд ишида қатнашган болалар омбудсмани ота-оналарга мурожаат қилиб, кичик ёшдаги болаларга бегоналар билан тўқнаш келганда ўзини қандай тутиш ва бошқа кўникмаларни ўргатишга чақирди.
Ўзбекистонда ихтиролар, товар белгилари, реклама, дори воситалари ва давлат божи тўғрисидаги қонунларни ЖСТ битимларига уйғунлаштиришни назарда тутувчи қонун қабул қилинди.
Тошкент шаҳрида 69-сонли автобусда аёлга яқинлашиб, жинсий аъзосини чиқариб шилқимлик қилган 26 ёшли эркак 5 суткага қамалди. Аёл суддан маънавий зарар учун 10 миллион сўм ундириб беришни сўради.
МҲТИ таҳлилига кўра, январь ойида Тошкент шаҳрида ўртача таъмирланган хонадонлар ижара нархлари пасайди, тўлиқ таъмирланган туркумдаги уй-жойларники эса 0,5 фоизга ўсди. Ўртача таъмирланган 1 хонали уйлар ижараси 395 долларни ташкил этмоқда.
Ўзбекистонда шанба ва якшанба кунлари ҳарорат кечаси −3…−8 даражагача пасаяди, кундузи −3…+2 даража атрофида бўлади. Шимолда эса кечалари −11…−16 даража совуқ бўлиши мумкин. Дам олиш кунлари ҳудудларда асосан қор ёғиши, йўлларда яхмалак ҳосил бўлиши кутилмоқда.
ChatGPT чатботини ишлаб чиққан сунъий интеллект соҳасидаги тадқиқотлар билан шуғулланувчи OpenAI компанияси ўзининг янги маҳсулотини тақдим этди. У Sora деб аталиб, фойдаланувчилар сўровлари асосида давомийлиги 1 дақиқагача бўлган фотореалистик клиплар ярата олади.
Қозоғистоннинг Ақмола вилоятида совуқ ҳавода носоз автобусда қолиб кетган 27 нафар ўзбекистонлик, жумладан, 12 нафар бола эвакуация қилинди. Аввалроқ Kazinform агентлиги уларнинг сони 64 нафар экани ҳақида маълумот берганди.
Япония иқтисодиёти кутилмаганда инқирозга юз тутди. Бу эса Германия дунёнинг йирик иқтисодиёти бўйича 3-ўринга кўтарилиб олишига сабаб бўлди. Кунчиқар мамлакатдаги иқтисодий пасайиш озиқ-овқат, ёқилғи ва бошқа товарлар нархининг ошиши туфайли ички истеъмолнинг заифлашувига олиб келди.
Рақамли маркировка тизими офисида Asl Belgisi томонидан ўтказилган супер акция натижалари эълон қилинди.
Ўзбекистон Халқаро футбол федерациясининг (ФИФА) янгиланган рейтингидаги ўрнини икки поғонага яхшилади ва 66-ўринга кўтарилди.
Шавкат Мирзиёев Андижон шаҳридаги мактаб-интернатга борди. У ўқитувчилар билан суҳбатда юқори синф ўқувчиларини олийгоҳ дастурларига тайёрлаш, дарсларда ёшлар вақтини кетказмай, кўпроқ амалиётга йўналтириш кераклигини айтди.
Президент Андижон вилоятига ташрифи чоғида Асакадаги тўқимачилик корхонасида бўлди. У ерда вилоят мисолида пахта-тўқимачилик саноатини ривожлантириш концепцияси бўйича ахборот берилди. Таннархни 15 фоизга қисқартириш, 65 фоиз қўшилган қиймат яратиш режалари таъкидланди.
Ўзбекистон EIU`нинг глобал демократия рейтингида 167 мамлакат ичида 148-ўринни эгаллади (Хитой билан бир хил). Мамлакатда бир неча йилдан бери демократия билан боғлиқ вазият 10 дан 2,12 балл сифатида баҳоланмоқда. МОдаги бошқа давлатлар каби Ўзбекистон ҳам авторитар тузумлар гуруҳида қолмоқда.
Президент энергетик хавфсизликни таъминлаш чора-тадбирлари билан танишди. Жумладан, 1 апрелдан газ ва электр энергияси тарифларини ислоҳ қилиш ва ижтимоий нормаларни жорий этиш, 49 млрд долларлик электр энергиясини харид қилиш бўйича келишувларни қайта расмийлаштириш ва бошқалар режалаштирилган.
16−22 февраль кунлари Ўзбекистоннинг тоғли ҳудудлари, хусусан, Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ, Паркент ва Оҳангарон туманларида қор кўчкиси бўлиши хавфи эълон қилинди.
Россиянинг Белгород шаҳрига уюштирилган ракета ҳужуми оқибатида камида беш киши ҳалок бўлди, 18 киши жароҳатланди. Россия Мудофаа вазирлиги ҳудудда Украина томонидан отилган 14 та ракета тутиб қолинганини маълум қилди.
Қонунчилик палатаси спикери ўринбосари, депутат Одилжон Тожиев пора билан қўлга тушган суд раиси ва прокурорларнинг кўриб чиққан барча материаллари кўтарилиб, қайта кўриб чиқилиши шарт эканини таъкидлади. Сўнгги вақтларда бундай шахслар пора билан қўлга олинаётгани хабар қилинмоқда.
Давлат мулкини хусусийлаштириш тартиби тасдиқланди. Унга кўра, давлат мулкини аукцион, танлов савдолари, музокарага оммавий таклиф қилиш, биржа ва бошқа йўл билан хусусийлаштириш мумкин. Хусусийлаштирилиши мумкин бўлган мулклар: кўчмас мулк объектлари, давлат улушлари, ДУК ва давлат муассасаларидир.
1 апрелгача провайдерларга халқаро интернет тармоқларига тўғридан-тўғри уланиш имкониятини тақдим этиш режа қилинмоқда. 2020 йилда бундай монополияни бекор қилиш мақсад қилинганди, аммо бу ҳалигача амалга ошмаган. Телекоммуникация сектори бўйича мустақил регулятор 1 сентябргача пайдо бўлиши мумкин.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг