Гонконгда сўнгги 140 йил ичидаги энг кучли ёғингарчилик кузатилди. Шаҳар кўчалари, вокзал ва савдо марказлари сув остида қолди. Сув тошқинлари оқибатида 130 дан ортиқ киши жароҳатланди, камида икки киши ҳалок бўлган.
Хоразмда заҳарлаб ўлдирилган 13 та ит, «Док-1 Макс» иши бўйича ушланган Самарқанд Соғлиқни сақлаш бошқармаси собиқ бошлиғи, Тошкентда электробус «аварияси» сабаб жароҳатланган 6 киши, ФАОнинг қишлоқ хўжалиги бўйича ташаббусига қўшиладиган Ўзбекистон ва бошқалар — «Газета.uz»нинг кун дайжестида.
Ravnaq-bank хусусий банки мулкдори ўзгаргач, ўз номини Octobank деб ўзгартиришга қарор қилди.
Иқлим ўзгариши келтириб чиқарган иссиқлик тўлқинлари ҳаво сифати, инсон саломатлиги ва экотизимларга жиддий таъсир кўрсатмоқда. Қандай қилиб иссиқлик озон ифлосланишини оширади ва шаҳар иссиқлик ороллари нимаси билан хавфли — Жаҳон метеорология ташкилоти ҳисоботида.
Lenovo компанияси Ўзбекистон, Озарбайжон ва Қозоғистонда эҳтиёт қисмлар омборлари тармоғи очилганини эълон қилди.
Президент қарори билан Республика ихтисослаштирилган она ва бола саломатлиги илмий-амалий тиббиёт маркази ва унинг ҳудудий филиаллари ташкил этилади. Уларда ирсий касалликлари бор болалар махсус дори воситалари ва озиқ-овқат билан таъминланади.
Ўзбекистонда хусусий авиакомпанияларни ривожлантириш учун ишлаб чиқарилган кундан бошлаб 25 йилдан ортиқ вақт ўтмаган лизингга олинган ҳаво кемаларини олиб киришда даврий божхона тўловларидан озод қилиш режалаштирилмоқда.
Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Наманган филиали директори Хамидулло Устабаев 50 ёшида вафот этди. Унинг ўлимига ўткир юрак-қон томир етишмовчилиги сабаб бўлган.
Фавқулодда вазиятлар вазирлиги академияси раҳбари Қобул Бердиев эгаллаб турган лавозимидан озод этилди. Бу лавозимни Тошкент шаҳар Фавқулодда вазиятлар бошқармаси бошлиғи Равшан Хайдаров эгаллади.
Бош прокуратура «Зарафшон» миллий табиат боғи ҳудудидаги 39,8 гектар ернинг ноқонуний ижарага берилганини аниқлади. Ушбу ҳудудда ижарачилар 8015 метр квадрат майдонда буталар ва ўсимлик дунёсини нобуд қилиб, дам олиш маскани қурган.
«Док-1 Макс» иши бўйича Тошкентда ўтаётган суд мажлисида судья Мусо Юсуповнинг маълум қилишича, Самарқанд вилояти Соғлиқни сақлаш бошқармасининг собиқ бошлиғига нисбатан қамоққа олиш эҳтиёт чораси қўлланилган ва қўшимча жиноят иши доирасида тергов қилинмоқда.
Тижорат банклари 8 сентябрь куни аҳолидан 1 АҚШ долларини 12 075−12 130 сўмдан сотиб олмоқда, сотув курси эса 12 150−12 210 сўм.
Бектемир туманида 13-сонли электробус 2 йўналишли йўлда кетаётганда ҳаракатига бошқа машиналар халақит бергани ортидан бетон устунга урилди. 5 йўловчи ва ҳайдовчи жароҳат олди. Йўловчилар шифохонага юборилган. Электробусга техник шикаст етди.
Ўзбекистоннинг катта қисмида шанба ва якшанба кунлари ҳаво иссиқ бўлади. Ҳарорат 37 даражага исиши мумкин. Аммо Қорақалпоғистон, Хоразм ва Навоий ҳудудларида вақти-вақти билан ёмғир ёғиши кутилмоқда.
Ўзбекистондаги 1,7 мингга яқин маҳаллада криминоген вазиятни яхшилаш керак, олдини олиш мумкин бўлган жиноятларнинг 45 фоиздан ортиғи бевосита маҳаллаларда содир этилган. Cўнгги уч йилда кибержиноятчилик эса қарийб 25 баробар ошган. Бу ҳақда бош прокурор Ниғматилла Йўлдошевнинг мурожаатида айтилади.
Ҳазорасп тумани ободонлаштириш бўлими ходимлари аҳолининг эгасиз итлар туфайли болалари мактабга боролмаётгани бўйича қилган шикояти сабабли 13 та эгасиз ва дайди итни заҳарли хўрак ёрдамида ўлдирди.
Ортда қолган ёз кузатувлар тарихидаги энг иссиқ фасл, август эса энг иссиқ ой бўлди. Олимлар Антарктидада денгиз сатҳининг рекорд даражада юқори ҳарорати ва денгиз музлари даражасининг пасайишини кузатди. «Сайёра қайноқ мавсумни бошдан кечирди. Иқлим инқирози бошланди», — дейди БМТ раҳбари.
Тошкент шимолий вокзалида бир босқичли назорат пункти жорий этилди — ҳужжатларни текшириш ва багажни кўздан кечириш энди бир жойда амалга оширилади.
Ўзбек миллий мақом санъати маркази ва унинг ҳудудий бўлимлари бошқарув, илмий ва ижодий ходимларининг янгиланган ойлик иш ҳақи миқдорлари жорий этилади. Шунингдек, уларнинг хизматига қараб устама тўловлар белгиланади.
Шавкат Мирзиёев ва ФАО раҳбари Тошкентдаги музокараларда 2030 йилгача бўлган янги ҳамкорлик дастурини муҳокама қилди. У қишлоқ хўжалигини модернизация қилиш, уни рақамлаштириш (жумладан, «1000 та рақамли қишлоқ» ташаббусида иштирок этиш) ва бошқа чора-тадбирларни ўз ичига олади.
Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг