Юнусобод туманида Cobalt 89-сонли электробусга тўқнашиши оқибатида ЙТҲ содир бўлди. Ҳодиса оқибатида жароҳат олганлар йўқ, электробус йўловчиларга хизмат кўрсатишда давом этмоқда, дея қайд этди «Тошшаҳартрансхизмат».
Депутатлар кичик қувватдаги электр двигателли транспорт воситаларидан нотўғри фойдаланиш, уй ҳайвонларини йўл минтақасида қаровсиз қолдирганлик ва чапга бурилиш ёки қайрилиб олиш қоидаларини бузганлик учун жавобгарликлар кўзда тутилган қонун лойиҳасини қабул қилишмади. Қонун муҳокамаси тафсилоти.
Ўзбекистонда ҳавонинг кескин совиши жанубий ҳудудларда йиғиб олинадиган эрта пиёз ҳосили, шунингдек, карам ва сабзиларнинг ҳосилига таъсир қилиши мумкин, дея таъкидламоқда EastFruit экспертлари. Бундан ташқари, донли мевалар ва ёнғоқлар ҳосилининг бир қисми ҳам хавф остида қолиши эҳтимоли бор.
Бухоро вилояти Когон тумани прокурори қидирувдаги шахсга қўлланган қамоқ чорасини бекор қилиш ва жиноят иши бўйича енгиллик бериш эвазига 90 минг доллар олгани ва ДХХ ходимлари томонидан ушлангани айтилмоқда.
Андижоннинг Хўжаобод туманига Жамшид Бозорбоев ҳоким этиб тайинланди. Ушбу лавозимга қадар у вилоят қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги бош бошқармаси бошлиғи ўринбосари лавозимида ишлаб келаётганди.
Ўзбекистоннинг Наманган вилояти ва Қирғизистоннинг Жалолобод вилоятида янги чегара божхона постлари қурилмоқда. Улар 2024 йилда фойдаланишга топширилиши режа қилинган.
Қонунчилик палатаси иқтисодий санкциялар бўйича қонун лойиҳасини биринчи ўқишда қабул қилди. Ҳужжат билан банкларга иқтисодий санкциялар хавфи мавжуд бўлган тақдирда, мижозларга ҳисобварақлар очиш ва операцияни амалга оширишни рад этиш ҳуқуқи берилмоқда.
Отавуллахон Расулов Андижон вилоятининг Олтинкўл туманига, Муҳаммад Ҳайдаров Наманган вилоятининг Учқўрғон туманига ҳоким этиб тайинланди.
Пахтакор туманида фермер хўжалиги ходими 42 туп қайрағочни ноқонуний кесиб кетгани аниқланди. Оқибатда ўсимлик дунёсига 224 млн сўмлик зарар етди. Фуқарога нисбатан жиноят иши очилди.
Бухоро вилоятида қурилаётган 2 та шамол электр станциясига 73 турбина ўрнатиб бўлинди. Уларнинг баландлиги 100 м, парракларининг ҳар бири 84 метр. Саудия Арабистонининг ACWA Power компанияси лойиҳа доирасида яна 85 та турбина ўрнатади. Энергетика вазирлиги турбиналарнинг суратларини тақдим қилди.
Veolia Energy Tashkent Тошкент шаҳрида аҳоли учун иссиқлик таъминоти ва иссиқ сув таъминоти хизматлари тарифи жорий иситиш мавсуми тугагандан сўнг оширилишини маълум қилди. Нархлар 15 фоизга оширилиши кутилмоқда.
Салкам 2 йилдан буён Андижон вилояти ҳокимининг хотин-қизлар масалалари бўйича ўринбосари сифатида ишлаб келган Гулнора Абдуллаева лавозимидан озод этилди. Унинг ўрнини Гулнора Аҳмедова эгаллади.
Воҳид Ҳамидов Таълимни ривожлантириш республика илмий-методик маркази директори лавозимидан озод этилди. У бу лавозимга ўтган йилнинг июнь ойида тайинланганди. Марказ апрель ойида ташкил этилган.
АҚШ Сенати Украина, Тайван ва Исроилга 95 миллиард долларлик ёрдам кўрсатиш тўғрисидаги қонун лойиҳасини қўллаб-қувватлади. Ҳужжат энди республикачилар назоратидаги Вакиллар палатаси томонидан кўриб чиқилади. Палата спикери Майк Жонсон аллақачон лойиҳани овозга қўймаслигини айтиб улгурди.
Ҳайвонлар миграцияси сайёрадаги энг мураккаб экотизимларни сақлаб қолишда муҳим роль ўйнайди, аммо одамлар ва иқлим ўзгариши туфайли ҳар бешинчи кўчиб юрувчи тур йўқолиб кетиш хавфи остида, дейилади БМТ ҳисоботида.
Veolia Energy Tashkent компанияси кенгашга Тошкент шаҳри аҳолиси учун иссиқ сув ва иссиқлик таъминоти тарифини 15 фоизга оширишни таклиф қилди. Корхона раҳбарининг айтишича, ҳозирда шаҳар аҳолиси базавий тарифнинг атиги 14 фоизини тўлайди, қолгани эса шаҳар бюджетидан субсидия шаклида қопланади.
Гўшт, сут ва тухум етиштиришни кўпайтиришга 315 млн доллар ажратилади, маблағ чорва комплексини ташкил этиш, қорамол олиш ва омухта-ем чиқариш учун берилади. Президент беларуслик ҳамкорлар билан 200 млн долларлик сут ва озуқа ишлаб чиқариш бўйича лойиҳалар тайёрлаш бўйича топшириқ берди.
Бош режалар йўқлиги сабабли Ўзбекистонда айрим шаҳар ва қишлоқлар фақат энига кенгаймоқда. Бу инфратузилма харажатлари ошишига, қишлоқ хўжалиги ерлари камайишига олиб келмоқда, деди президент. У урбанизация жараёнларини тартибга солиш бўйича концепция ва қонун ишлаб чиқиш бўйича топшириқ берди.
Энергетика вазирлиги иссиқлик станциялари ва иссиқлик марказлари мазутдан фойдаланишининг Тошкентдаги ҳаво ифлосланиши билан боғлиқлигини рад этди. Вазирлик Тошкент ИЭСда (ТошГРЭС) белгиланган техник кўрсаткичларга мос келадиган фильтрлар ўрнатилганини маълум қилди.
Марказий банк январь ойи давомида битта банкни меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар талабларига риоя қилмагани учун жаримага тортди, 3 та банкни эса чора ва санкциялар қўлланиши тўғрисида огоҳлантирди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг