Тошкент шаҳрининг 5 та туманида Hotdogger номли кўчма савдо шохобчалари ноқонуний уланиш орқали 1,1 млрд сўмлик электрдан фойдалангани аниқланди. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди.
Ўзбекистон Давлат хавфсизлик хизмати раиси Абдусалом Азизов Афғонистон мудофаа вазири вазифасини бажарувчи Муҳаммад Ёқуб билан учрашди. Улар чегара ва икки томонлама муносабатларни мустаҳкамлаш масалаларини муҳокама қилди.
Ҳукумат 2017 йилда ҳайдовчилик гувоҳномасига шахсни тасдиқловчи ҳужжат мақомини берганди. Uzbekistan Airports маҳаллий аэропортларда мазкур гувоҳномалар қачондан тан олина бошланиши ҳақида изоҳ бераркан, ҳозирда идоралараро тасдиқлаш ишлари якунланаётганини билдирди.
«Пахтакор» академияси тарбияланувчиси Муҳаммадали Ўринбоев Англиянинг «Брентфорд» клубига ижара асосида ўтди. У Англия Премьер-лигасида ўйнаган илк ўзбекистонлик футболчи бўлиши мумкин.
Энди «Ташаббусли бюджет»даги лойиҳаларда «Бир фуқаро — бир овоз» тизими амал қилади. Яъни бир фуқарода бир неча телефон рақами бўлса ҳам, у фақат биттасидан овоз бера олади. Молия вазирлигига кўра, «SIM картани ким ишлатаётгани аҳамиятсиз, у кимнинг номидалиги муҳим». Батафсил.
Асака туманида кўп йиллик 6 туп чинор дарахти кесилиши оқибатида табиатга 317 млн сўмлик зарар етказилгани аниқланди. Ҳолат бўйича жиноят иши очилди.
Футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Сречко Катанец Таиландга қарши ўйиндан мамнун эканини айтди. Шунингдек, терма жамоадаги жароҳат олганлар, Осиё Кубоги чорак финалида Қатар билан бўлажак учрашувдан умидлари ва тактика танлаш ҳақида гапирди.
Ўзбекистонда зарур иш стажи йўқ кексалар, ногиронлиги бўлган болага қаровчи вакиллар, боқувчисини йўқотганлик пенсиясини олувчиларнинг нафақаси миқдори 621 минг сўм этиб белгиланди. Аввал бу миқдор 608 минг сўм эди.
Қозоғистон парламенти аёллар ва болалар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, оиладаги (маиший) зўравонлик учун жазони кучайтирувчи қонун лойиҳасини маъқуллади. Ҳужжатда калтаклашга ҳам жиноий жавобгарлик назарда тутилган.
Шўрчи туманида бир йўналишда ҳаракатланган машиналарнинг бири чапга бурилиши оқибатида ЙТҲ юз берди. Оқибатда автомобиллар 3 пиёдани уриб юборди, 10 ёшли бола турли жароҳатлар билан шифохонага ётқизилди.
Шўрчи туманида йўловчи поезди темирйўл кесишмасидан ўтаётган Gentra`ни уриб юборди. Оқибатда машинада бўлган 5 киши вафот этди, 2 киши шифохонага ётқизилди.
2023 йилда 3575 нафар мансабдор шахс жиноий жавобгарликка тортилган, бу аввалги йилга нисбатан 14,7 фоизга кўп дегани. Катта фарқ билан етакчилик қилаётган асосий жиноят тури мулкни ўғирлашдир. Республика даражасидаги амалдорлар 2022 йилга нисбатан 55 фоизга кам ҳукм қилинган.
Ўзбекистонда тадбиркорларнинг барқарорлик рейтингини ҳисоблаш учун 23 та мезон, жумладан, 9 та жарима ва 4 та рағбатлантириш қўлланади. Бу компаниянинг фаолият даври, рентабеллик даражаси, кўчмас мулк ёки ер участкасининг мавжудлиги, ходимлар иш ҳақи ва бошқаларни ўз ичига олади.
Қашқадарёданинг Китоб туманида Damas ҳайдовчиси автомобилни тўхтатмоқчи бўлган йўл-патруль хизмати ходимини уриб юборди. Ижтимоий тармоқларда ҳодиса гувоҳлари инспекторни чиқариб олиш учун машинани қўллари билан кўтараётгани акс этган видео тарқалди.
Тошкент вилояти ҳокими Зойир Мирзаев 10 та шаҳар ва тумандаги бош шифокорларни ишдан бўшатиш топшириғини берди. Улар маҳаллий аналоглар ўрнига четдан келтирилган дориларни сотиб олиб, «обнал фирмалар»дан фойдаланади. Ҳоким шифокорлар дорихоналар манфаати учун 8−10 талаб дори ёзиб беришини айтди.
Кўкрак бези саратони Ўзбекистонда саратон касалликлари орасида ўлим кўрсаткичлари бўйича етакчи ўринлардан бирини эгаллайди, бироқ уни эрта босқичларида даволаш мумкин. Диагностика учун маммографлар, малакали радиолог ва рентген-лаборантлар керак. Касаллик ҳақида батафсил — «Газета.uz» материалида.
Тошкент четидаги ҳудудларни метро бекатлари билан боғлайдиган тўртта экспресс автобус йўналиши жорий этилади. Пиёда ва автобуслар устуворлигини таъминлаш мақсадида 8 та транспорт йўлаги реконструкция қилинади. Бу ҳақда президентнинг 2024 йилги Давлат дастури тўғрисидаги қарори лойиҳасида айтилган.
Ўзбекистонда 2023 йилда камбағаллик даражаси 3,1 фоизга қисқариб, 11 фоизни ташкил этди. Камбағалликнинг пасайиши барча вилоятларда қайд этилгани маълум қилинди.
1−5 февраль кунлари Тошкент вилоятининг қатор туманлари ва Наманганнинг бир туманида қор кўчкиси хавфи эълон қилинди. Аввалроқ Ўзгидромет февралнинг боши нисбатан совуқ бўлиши ҳақида хабар берганди.
Жиноят ишлари бўйича Наманган вилояти Мингбулоқ тумани суди раиси 2 минг доллар пора олишда гумонланиб ушланди. У ўзининг иш юритувидаги судланувчига енгилроқ жазо тайинлаб беришини айтган.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг