Президент фармони билан 2024 йил 1 мартдан бошлаб 22 турдаги лицензия ва рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатлар бекор қилинади. 7 та турдаги рухсатномалар тўлиқ бекор қилинади, яна 12 таси бирлаштириш йўли билан бекор қилинади, 3 таси эса хабар бериш тартиби билан алмаштирилади. Тўлиқ рўйхат.
Ўзбекистонда «Бизнесга лицензиясиз кириш» махсус режими бўйича ҳуқуқий эксперимент ўтказилади. Бу йил охиригача рентген ускуналаридан фойдаланиш ва ветеринария лаборатория-диагностика ишларини амалга ошириш билан боғлиқ фаолиятга тааллуқли бўлади.
Экология вазирлиги Тошкент шаҳрида ҳавони муҳофаза қилиш чораларини таклиф қилди. ИЭСларда мазут ва кўмирдан фойдаланишни, Аи-80 русумли бензинни тақиқлаш, юк машиналарининг тиғиз вақтларда ҳаракатланишини чеклаш ва марказий кўчаларда машиналардан холи ҳудудлар ташкил этиш шулар жумласидан.
Экология вазирлиги Тошкент шаҳрида ҳаво ифлосланишининг асосий омиллари сифатида ИЭСларда кўмир ва мазутдан фойдаланиш, қурилишлар ва дарахтларни кесиш кўпайгани, сифатсиз ёнилғида юрувчи транспортлардан чиқаётган ташламалар ортгани кабиларни санади. Ҳавони яхшилаш бўйича таклифларини билдирди.
ДХХ Шайхонтоҳур туманида «логистика билан шуғулланувчи» уйда нарколаборатория ташкил этган икки шахсни ушлади. 26 килога яқин мефедрон, 400 килодан ортиқ кимёвий моддалар ҳамда асбоб-ускуналар расмийлаштириб олинди. Наркотик моддаларнинг қора бозордаги қиймати 900 минг долларга тенглиги айтилмоқда.
БМТнинг Гаагадаги суди Ғазо аҳолиси геноциди учун ЖАРнинг Исроилга қарши берган даъвоси бўйича суд ишини бошлади. Жанубий Африка Исроилнинг ҲАМАС ҳужумидан кейин қилган ҳаракатларини «ҳаддан ошиш» ва «геноцид» эканини таъкидламоқда. Исроил расмийлари бу айбловларни «қонли туҳмат» деб атади.
Ўзбекистонда Қозоғистоннинг Евросиё банки шуъба корхонаси рўйхатга олинди. Банк Ибрагимовлар оиласи, тадбиркорлар Александр Машкевич ва Фаттоҳ Шодиевлар бошчилигидаги «Евросиё молия компанияси» гуруҳи таркибига киради.
Ўзбекистонда электротехника маҳсулотлари ишлаб чиқарувчиларга бериладиган имтиёзлар 2027 йилгача узайтирилиши мумкин. Уларга экспортда валюта курсини хедж қилиш хизматларидан фойдаланиш харажатларини қоплаб бериш ва хом ашёни импорт қилишда транспорт харажатларини компенсациялаш режа қилинмоқда.
2023 йил охирида «яшил энергия»нинг глобал қуввати 2022 йилга нисбатан 50 фоизга ошди. Бу ўсиш сўнгги 20 йил ичида рекорд кўрсаткичга айланди. Мутахассисларнинг фикрича, 2028 йилда қайта тикланувчи энергия манбалари жаҳон электр энергияси ишлаб чиқаришнинг 42 фоиздан ортиғини ташкил қилади.
Боёвут туманидаги метан «заправка»лардан бири 62,4 млрд сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдалангани аниқланди.
Ўзбекистон ҳукумати 2021−2022 йилларда қўшни мамлакатдан импорт қилинган «шубҳали» электротехника маҳсулотларининг CT-1 сертификатларини қайта текширади.
Ўзбекистон ҳукумати маиший техника импортига антидемпинг божи жорий этишни режалаштирмоқда. Унинг ҳажми тахминан 10 фоиз бўлиши кутилмоқда. Электротехника соҳасида фаолият юритувчи йирик корхоналар ва экспортчиларни «ваколатли иқтисодий операторлар» рўйхатига киритиш таклиф этилмоқда.
Президент Россиянинг Пенза вилоятида содир бўлган ЙТҲда ҳалок бўлган етти нафар Ўзбекистон фуқаросининг жасадини, шунингдек, жабрланган икки нафар фуқарони Мудофаа вазирлигининг махсус самолётида ватанга қайтариш бўйича топшириқ берди.
Суд Telegram`даги пулли каналларда аёлларнинг интим суратларини тарқатган бир гуруҳ шахсларни 3 йилдан 7 йилгача қамоқ жазосига ҳукм қилди. Суд иши бўйича 62 киши, жумладан, 55 нафар аёл жабрланувчи ва даъвогар бўлган.
Тошкент вилоятида Мудофаа саноати агентлигининг ишлаб чиқариш кластери ташкил этилди. Унинг бир-бирига боғланган устахоналари ҳарбий техника, радиолокация қурилмалари, ўқотар ва артиллерия қуролларини таъмирлаш ва модернизация қилиш билан шуғулланади. Объектга президент ташриф буюрди.
Тармоқларда вояга етмаган йигит дадаси ИИВда ишлашини айтиб, бир неча машинани 170 км/соат тезликдан ошириб ҳаракатлангани акс этган видео тарқалди. ЙҲХХ йигитнинг онаси бола тарбиялашда мажбуриятларни бажармаслик моддаси бўйича 1,7 млн сўм жаримага тортилганини маълум қилди.
Ҳукумат қарори билан Ўзбекистонда қайта тикланувчи энергия манбалари ва уларнинг асбоб-ускуналари, хомашё, бутловчи ва эҳтиёт қисмларини импорт қилишда божхона тўловларини 120 кун муддатга фоизлар ундирилмаган ҳолда кечиктириб тўлашга рухсат берилиши белгиланди.
Сенат ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимларининг фото ва видеоларини «обрўсизлантириш мақсадида» интернетда эълон қилганлик учун жазолаш ҳақидаги нормага изоҳ бериб, бундай ҳаракатларни тақиқлаш ва жазолаш Британия, Германия ва Франция каби мамлакатлар қонунчилигида мавжудлигини таъкидлади.
Россиянинг Пенза вилоятида Ўзбекистон фуқаролари кетаётган микроавтобус юк машинаси билан тўқнашди. Ҳайдовчи билан бирга етти киши ҳалок бўлди.
Журналист, Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси матбуот котиби сифатида ишлаган Айжамал Жолдасбаева 27 ёшида вафот этди. Яқинлари унда ҳомиладорлик даври оғир кечганини айтмоқда. У 2014 йилда Зулфия мукофоти билан тақдирланган.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг